3-Мавзу Таълим иқтисодиётида билимларни бошқариш тизими


Download 0.86 Mb.
bet1/4
Sana22.04.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1377185
  1   2   3   4
Bog'liq
7-Мавзу Ta\'lim iqtisodiyoti inson omili


Мавзу Таълимни бошқариш жараёнида инсон омили ва капитали (4 соатга режалаштирилган)

Режа:

Режа:

1. Бошқарув тушунчасининг таърифи.

2. Иқтисодий ривожланиш шароитида инсон ролининг ўзгариб бориш (инсон омили).

3. Инсон капиталининг моҳияти, аҳамияти ва ривожланиши.

4. Инсон капиталига инсвестициялар ва инсон капиталини баҳолаш

5. Инсон капиталига эҳтиёж


Бошқарув тушунчасининг таърифи.
“Бошқарув” сўзи одатда аниқ бир мақсадга эришиш учун бошқарилувчига фаол таъсир кўрсатишдир.
1. Замонавий адабиётларда бошқарувнинг маъноси бўйича
3 хил йўналишда тушунчалар мавжуд.
1. Бошқарув маъноси фаолият деб келтирилган. Бошқарув назариясининг асосчиларидан бири француз А.Фаёл бошқаришни:
келажакни кўрувчи;
фаолиятни таъмин-лаштирувчи;
ташкилотни идора қилувчи;
фаолият турларини мувофиқ-лаштирувчи;
қарор ва буйруқларни бажаришни назорат қилувчи кучли қурол деб атайди.
2. Бошқарув – бу субъектлар ўртасидаги ўзаро таъсир,
яъни тўғри ва тескари таъсирларнинг узлуксизлиги,
С.Н.Тидор бошқарув маъносини қуйидагича таърифлайди:
мақсад йўналишида объектни мувофиқлаштириш
мақсадга эришиш учун объектга таъсир этиш;
тизимни ташкил этувчиларга таъсир этишни вертикал мувофиқлаштириш.
3. Бошқарувни бир тизимнинг иккинчисига, шахснинг иккинчи бир шахсга “таъсир этиши” деб ҳисоблайди.
“Бошқариш – бу инсонларни бошқариш, улар билан ишлаш” деб таърифлайди А.И.Китов.
“Бошқарув – бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир” М.Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаевлар.
Японлар бошқарувни аввало тўла берилиб ишлаш, агар керак бўлса, ўзини қурбон қилишга хам тайёр туриш деб тушунадилар.
Бошқарув фаолияти – ОТМ раҳбарларининг бошқарув фаолиятини иккита субъектининг яъни раҳбар билан таълим тизимининг ўзаро боғлиқ фаолияти сифатида қараш мумкин.
Бундай холатда раҳбарнинг бошқарув объекти бошқариш ва ўзини – ўзи бошқариш каби зарурий ҳусусиятларга эга бўлган таълим тизими ҳисобланади
Иқтисодий ривожланиш шароитида инсон ролининг ўзгариб бориш
«Ишчи кучи» тушунчаси ХХ асрдан бошланган.
У ўзида инсоннинг қобилияти ва сифат жиҳатларини мужассамлаштирган.
«Меҳнат ресурслари» тушунчаси ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланган.
Бу иқтисодий категория бўйича инсон ташқи бошқарувнинг пассив объекти ҳисобланиб, режа-ҳисоб бирлиги сифатида акс этади.
«Меҳнат салоҳияти» тушунчаси ХХ асрнинг 70-80 йилларидан ҳозирги кунга қадар амал қилиб келмоқда.
У инсоннинг меҳнат соҳасидаги эҳтиёжлари ва қизиқишлари субъекти сифатида юзага келади.
«Инсон омили» тушунчаси ХХ асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йилларидан амал қилмоқда.
Бу даврда иқтисодиётда меҳнат ресурсларининг етишмаслиги юзага келди ва яққол намоён бўла бошлади.
“Омил” тушунчаси луғатларда бирон бир нарсани ҳаракатга келтирувчи куч ёки сабаб сифатида белгиланади
Яъни у “ресурс” тушунчасига қарама қарши бирон нарсани (ресурс (фрацузчадан) эҳтиёжлар, эҳтиёжларни қоплаш манбаи), бу ерда инсон ролининг фаоллигини алоҳида ўринга қўяди.
“Ишчи кучи” ва “меҳнат ресурслари” тушунчаларига нисбатан “инсон омили” тушунчасига кенгроқ ва чуқурроқ мазмун берилади.
Кўпгина олимлар (Р. Лайкерт ва бошқалар) инсон капитали моддий капиталдан ҳам анча қимматли эканини таъкидлаганлар, шунинг учун инсон ресурслари умуман жамият ривожланишига ва ҳусусан ҳар бир фирма ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Бунда сўз “инсон омили” ҳақида эмас, балки “инсон ресурслари” ҳақида боради.
“Инсон ресурслари” тўғрисида тушунча Жамиятнинг ривожланиш даражаси кўп ҳолларда мамлакатда мавжуд аҳолининг сони ва таркиби билан аниқланади.
Иқтисодчилар аҳолини инсон ресурслари, яъни меҳнат фаолиятида қатнаша олишлари нуқтаи назаридан ўрганадилар.
Мамлакат аҳолисининг фаол қисми меҳнат қилишга, маҳсулот ишлаб чиқаришга, хизмат кўрсатишга ўз кучини, билими ва малакасини сарфлайди.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling