3-мавзу: таълимда компетентли ёндашув


Менежер касбий фаолиятида стресслар


Download 256.61 Kb.
bet10/13
Sana15.06.2023
Hajmi256.61 Kb.
#1483041
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-МАВЗУ. ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДАШУВ

3.6. Менежер касбий фаолиятида стресслар.
Стресс - инсоннинг руқий ижтимоий ҳаётвда намоён бўлувчи зўриқиш. Аҳамиятсиз стресслар муқаррар ва фойдалидир, чунки инсон организмининг муҳофаза ва мудофаа кучларини сафарбар этади. Кучли стресслар одамлар ва ташкилотлар учун жиддий муаммолар туғдиради. Стрессларнинг физиологик ва психологик белгилари фарқланади. Физиологик белгилар - ошқозон яраси, мигрень, гипертония, елкада оғриқ, астма, юрак касалликлари. Психологик белгилар - асабийлик, иштаҳасизлик, депрессия. Стресс ходимлар меҳнатининг унумдорлигида, уларнинг соғлиғи, ишга муносабатида, меҳнат харажатларида акс этади. Стрессларнинг асосий сабаблари икки хил - ташкилий ва шахсий бўлади. Ташкилий сабаблар ходимларнинг зўриқиши, роллар тўқнашуви, ишнинг қизиқарли эмаслиги ва ҳоказолар билан белгиланади.
Шахсий сабаблар орасида хизмат пиллапоялари бўйлаб пасайиш, ҳаётдаги жиддий ўзгаришларни қайд этиш мумкин. Тажрибали раҳбарлар ташкилот ишида руҳий омилнинг юксак аҳамиятини тан оладилар. Стресс вазиятида ёрдам қўлини чўзишнинг самарали усулларини танлаш учун инсонда ички зўриқишнинг ривожланиш динамикаси ҳақида тасаввурга эга бўлиш лозим.

4-расм. Стресс динамикаси.
Сўнгги вақтда фирмаларнинг ходимларида зўриқиш, толиқиш туфайли иш қобилиятининг пасайиши ҳоллари кўпроқ кузатилмоқда. Меҳнат жамоаларида конфликтлар юзага келмокда, оилалардаги ўзаро муносабатлар муаммоли тус олмоқда. Олимларнинг маълумотларига кўра, ходимларнинг 75% га яқини стрессоген ҳолатлар: бош оғриши, қон босимининг пасайиши ёки кўтарилиши, юрак соҳасида огриқдан шикоят қилади. Психологлар бу жараёнда уч асосий босқични ажратадилар. зўриқшп кучайиб бориши (1-босқич, АВ чизиги), ички стресс (2- босқич, ВС чизиги), ички зўриқишнинг пасайиши (3-босқич, СО чизиги). АО чизиғи хотиржам, бардам ҳолатдаги одамнинг фаоллик даражасини кўрсатади. Биринчи босқич ўз давомлилигига кўра индивидуалдир. Бир одамда руҳий зўриқиш 2-3 минут ичида юз бериши мумкин, бошқа одамда эса стресс бир неча кун ёки ҳафталар мобайнида шаклланиши мумкин. Биринчи босқичда ўзини ўзи бошқариш қобилиятининг сусайиши юз беради, мулоқотда психологик алоқа йўқолади, ҳамкасблар билан муносабатларда совуқлик, ётлашиш пайдо бўлади. Стресс ҳолатининг иккинчи босқичи В нуқтада бошланади. Бу ерда одам ўзини ўзи онгли бошқариш қобилиятини (тўлиқ ёки қисман) йўқотади. Энергия ресурслари тугаган одам (зўриқишнинг чўққиси С нуқтада қайд этилган) чарчоқ ва толиқишни ҳис этади. Орадан маълум вақт ўтгач, стресс такрорланади. Бунда ҳар бир одамда ўз индивидуал сценарийси (такрорийликка ва намоён бўлиш шаклига кўра) бўлади. Стрессни тартибга солиш мақсадида ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш воситалари мавжуд. Биринчидан, ўз ички ҳолатини стресс бошланган пайтда ҳис этиш керак. Иккинчидан, В нуқтага етмасдан ўзини вақтида тўхтатиш керак. Бошқа хил фаолиятга ўтган маъқул, бу зўриқишни бартараф этиш имкониятини беради. Бундан ташқари, бўш вақтда визуал психотехника машкларини бажариш лозим.

Download 256.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling