ривожланган иқтисодиётли мамлакатлардан килинадиган импортлар учун белгиланган
преференциал коэффицентли ставкаларни назарда тутади.
Ривожланган мамлакатлар божхона тарифларининг
бошка бир хусусияти, бу
тарифларнинг 1988 йилда жорий этилган «Халқаро товарларни тавсифлаш ва
кодлаштиришнинг уйгунлаштирилган тизими» (УТ) билан корреляцияси (ўзаро
боғлиқлиги) ҳисобланади.
Ривожланаётган мамлакатлар гуруҳи божхона сиёсатининг
узига хос хусусияти
экспорт божларидан кенг куламда фойдаланиш ва нисбатан юкори импорт тарифи
ставкаларини ушлаб туриш (бу ставкалар ривожланган
мамлакатлар учун мисли
курилмаган даражага етади - 50-100 фоизгача, Миср, Эквадор, Покистонда ҳатто бундан
ҳам юқори) хосдир.
Бундан ташкари купчилик ривожланаётган мамлакатларда, АҚШ, Япония ва Европа
державаларидан фаркли равишда, эски Брюссел товар
номенклатурасидан янги
Уйгунлаштирилган тизимга эндигина утишмокда. Шунинг учун уларнинг баъзилари кўп
колонкали тарифларни қўллайди (Сенегалда — 9 та, Малида — 17 та). Миллий тарифлар
билан бир каторда жахрн иқтисодиётида бир неча мамлакатларни божхона иттифоқларига
бирлашиши кенг таркалиб бормокда. Божхона иттифоклари ташки савдони давлатлараро
тартибга солишни турли кўринишларидан амалий фойдаланишмокда,
бунда улар турли
ҳудудий ва глобал халқаро ташкилотлар кўмагига суянмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: