Тарифнинг катта мамлакат иқтисодиётига таъсири
Катта мамлакат учун импорт тарифи фақатгина ички ишлаб чиқаришни ҳимоялаш
эмас, балки ташқи дунё билан савдо шартини яхшилаб олиш воситаси ҳамдир. Дарҳақиқат,
катта мамлакат импортни қисқартирса, бу мамлакат ана шу товарнинг асосий харидори
бўлганлиги сабабли экспортёр мамлакат ушбу товар нархини пасайтиришга мажбур
бўлади. Экспорт товарлари нархи ўзгармаган ҳолда импорт товарлар нархининг пасайиши
импортёр мамлакат учун савдо шартининг яхшиланишига олиб келади. лекин катта
иқтисодиётли мамлакат ҳам импорт божини жорий қилишдан соф фойда кўрмаслиги
мумкин.
Катта мамлакат ҳукумати ички ишлаб чиқарувчиларни хорижий рақобатдан ҳимоя
қилиш мақсадида импортга бож жорий қилди. Бож ўрнатилиши натижасида товарнинг
жаҳон нархи тушади. Лекин ушбу товарнинг ички нархи бож миқдорига кўтарилади ( t) P
w
дан P
w+t
га. Жами таклиф чизиғи юқорига янги S
d+w+t
даражага сурилади. Таклифнинг янги
даражасида ички талаб ва жами таклиф G
нуқтада мувозанатга келади. натижада ички
ишлаб чиқариш Q
1
Q
2
га ортади, ички талаб
Q
5
Q
4
га камаяди. Импорт Q
1
Q
5
дан Q
2
Q
4
га
қисқаради.
Импорт
тарифи
жорий
қилиниши
натижасида истеъмолчиларнинг зарари a+b+c+d
га тенг бўлди. Кичик мамлакатда бўлгани каби
импорт
божининг
таъсирини
иккига
ажратишимиз мумкин: қайта тақсимланиш
эффекти ва йўқотиш эффекти..
Катта мамлакат мисолида даромад эффекти
иккига ажралади: ички даромад эффекти ва
савдо шарти эффекти.
3.3.2.-расм.
Тарифнинг
катта
мамлакат иқтисодиётига таъсири
Ички даромад эффекти — бу даромаднинг ички истеъмолчилардан.
Савдо шарти эффекти — бу даромаднинг хорижий ишлаб чиқарувчилардан давлат
бюджети фойдасига қайта тақсимланиши.
Тариф квотаси
Импорт божи ички қарама-қаршиликка эга. Яъни ишлаб чиқарувчилар бир тарафдан
халқаро рақобатдан қутилиш мақсадида бундан манфаатдор бўса, иккинчи томондан иш
вақтидан ташқари пайтда истеъмолчи сифатида импорт тарифига қаршидирлар. Бу зиддият
қисман тариф квотасини жорий қилиш орқали ҳал этилади..
Тариф квотаси — ўзгарувчан божхона божи кўриниши бўлиб, бож ставкаси миқдори
импорт қилинадиган товар ҳажмига боғлиқ бўлади: маълум чегарадаги импортга пастроқ
миқдордаги бож, бу чегарадан ошиб кетганда юқорироқ бож ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |