3-мавзу. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари


Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Демпинг


Download 433.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana09.06.2023
Hajmi433.83 Kb.
#1475961
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
3-МАВЗУ. 3-mavzu ТАШҚИ САВДОНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Демпинг 
Ташқи савдони нотариф усуллар билан тартибга солиш амалиётини ўрганиш шуни 
кўрсатадики, экспорт субсидиялари кўпинча демпингга - хорижий бозорларда экспортёр 
мамлакат ички бозоридаги ўртача нархга нисбатан паст баҳоларда сотишга моддий асос 
бўлади.
Мутахассислар демпингнинг қуйидаги вариантларини ажратиб кўрсатишади: 

Тасодифий — экспортёрда тасодифий ортиқча товарларни пайдо бўлиши билан 
боғлиқ; 

Вақтинчалик — экспортёр томонидан бошқа мамлакат бозорига тезлик билан кириб 
бориш учун қўлланилади; 

Доимий — монополист компания томонидан, унинг ташқи иқтисодий фаолияти 
давлатнинг доимий қўллаб-қувватлаши шароитида, ташқи бозорларда фойдани 
максималлаштириш учун қўлланилади, бунда ички бозорда нисбатан юқори нарх 
сақлаб турилади. 
Демпингдан, энг аввало, даврий пасайишлар ва ички талаб камайганда, иқтисодиётни 
таркибий қайта қуриш даврида фойдаланилади. Масалан, 30-йилларда шунга ўхшаш ҳодиса 
Шарқий Европа мамлакатларидан импорт қилинувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
бозорида кузатилди, 70-йилларда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Японияга нисбатан 
демпингдан фойдаланиш айблови илгари сурилди. 
Вақтинчалик ва айниқса, доимий демпингга қарши импортёр-мамлакатлар ГАТТ 
моддаларига асосланган ҳолда импортга қарши импорт божларини жорий этиш ҳуқуқига 
эга бўлганлиги сабабли кейинги пайтда яширин демпинг кенг тарқалмоқда. Бу экспортёр ва 
импортёрлар ўртасида импортёрлар томонидан ўз миллий бозорида товарларни экспортёр 
етказиб берган нархдан паст баҳоларда сотиш ҳақида ошкор бўлмаган келишувни назарда 
тутади. Яширин демпинг йирик ТМКлар томонидан фирма ичида қўлланиладиган бутловчи 
қисмларни трансферти амалиётида кенг тарқалган (мас. япон ТМКлари ичида). 
Таянч иборалар: ташқи савдо ҳажми, экспорт, импорт ҳажми, ташқи савдода саноат 
маҳсулотларининг улуши, ЖСТ билан ҳамкорлик, ривожланган мамлакатлар билан савдо-
иқтисодий ҳамкорлик, ташқи иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш. 

Download 433.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling