3-мавзу. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари


Download 433.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana09.06.2023
Hajmi433.83 Kb.
#1475961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
3-МАВЗУ. 3-mavzu ТАШҚИ САВДОНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ

3.3.3.-расм. Тариф квотаси 


Фараз қилайлик, ички талаб (D
d
), 
ички таклиф (S
d
) ва жаҳон таклифи (S
w

чизиқлар билан ифодаланган. Савдо 
бошланмасдан олдин товар нархи 540 
долларга тенг. Эркин савдо шароитида 
товар нархи 400 долларга тушади. Бу 
нархда мамлакат 5 бирлик товар ишлаб 
чиқаради ва 40 бирлик товар истеъмол 
қилади. Бинобарин, 35 бирлик товар импорт 
қилади. Ички ишлаб чиқарувчиларни 
ҳимоялаш мақсадида дастлабки 5 бирлик 
товар импортга 10 фоизлик, ундан ортиғига 
20 фоизлик импорт божи жорий қилинади. 
Илгари мамлакат сезиларли даражада кўпроқ товар импорт қилганлиги боис, товарнинг 
ички нархини 480 долларгача кўтарувчи икки қаватли тариф юзага келади. Натижада ички 
ишлаб чиқариш 15 бирликка етади, истеъмол 30 тага, импорт 15 тага камаяди. Чегаравий 
эффект а га тенг бўлади, тўғридан тўғри иқтисодий зарар тарифдаги бўлгани каби b+d га 
тенг бўлади. 
Даромад сегменти с бир неча сегментчаларга бўлинади. Дастлабки 5 бирлик товарга 
10 фоизлик, яъни 40 долларга тенг бож жорий қилинган, 200 долл. (с
1
=5х$40=$200) 
миқдоридаги фойда бюджетга тушади. Кейинги 10 бирлик товарга 80 долларлик бож 
ўрнатилган, демак 800 доллар (с
2

3
= 10х $80= $800) ҳам бюджетга тушади. с


4
= 5х $80- 
5х $40= $200) сегмент эса маҳаллий компанияларнинг кўзда тутилмаган фойдасидир. Яъни 
бу компаниялар товарни 440 доллардан сотиб олиб 480 доллардан сотиш имкониятига эга 
бўлади. Агар экспортёрлар товар нархини 480 долларга оширишса, кўзда тутилмаган 
даромадга хорижликлар эга бўлади. 
 
Экспорт тарифи 
Экспорт божлари экспорт товарлари мамлакат чегарасидан чиқиб кетаётганда 
олинадиган мажбурий тўловдир.
Фараз қилайлик, ҳукумат экспортни бож орқали чекламоқчи. Кичик мамлакат 
мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, экспорт божини жорий қилиниши жаҳон нархига 
таъсир кўрсатмайди. Бинобарин савдо шарти ўзгармайди. Товар экспортининг 
фойдалилиги пасаяди ва ишлаб чиқарувчилар товарларнинг бир қисмини ички бозорга 
қайтаришади, натижада бу товарнинг ички нархи бож миқдорида P
w
дан P
w+t 
га тушади. 
Жами талаб чизиғи экспорт тарифи миқдорида пастга кўчади S
d+w+t
. Талабнинг янги 
даражасида ички таклиф ва жами талаб мувозанатига G да эришилади, бу вазиятда экспорт 
тарифи ёрдамида ички истеъмол Q
1
Q
2
га ортади, ички таклиф Q
5
Q

га камаяди.

Download 433.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling