3-мавзу. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари


-расм. Импорт божининг миллий иқтисодиётга таъсири


Download 433.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/15
Sana09.06.2023
Hajmi433.83 Kb.
#1475961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3-МАВЗУ. 3-mavzu ТАШҚИ САВДОНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ

 
3.3.1-расм. Импорт божининг миллий иқтисодиётга таъсири. 
3.3.1-расм ёрдамида 
импорт божининг кичик 
иқтисодиёт (ички нарх 
жаҳон 
нархига 
таъсир 
кўрсата 
олмайдиган 
иқтисодиёт)га таъсирини 
баҳолашимиз 
мумкин. 
Савдо 
бошланмасдан 
олдин, мамлакатда 100 та 
товар ишлаб чиқариляпти 
ва истеъмол қилиняпти, 
мувозанат нархи 8 долларга 
тенг (талаб ва таклиф 
чизиқлари 

нуқтада 
кешишган). 
Агар 
товарнинг жаҳон нархи 
ички нархдан паст бўлса, 
мамлакатга жаҳон нархида 
(5 доллар) 120 та товар 
кириб келади, ички нарх 
жаҳон нархи даражасигача тушиб кетади. Бунинг натижасида миллий ишлаб чиқарувчилар 
фақатгина 40 та товар таклиф қилади, истеъмол эса 160 тага етади. Миллий ишлаб 
чиқарувчиларни ҳимоялаш мақсадида ҳукумат 2 доллар миқдорида божхона божи жорий 
қилса, экспортёрлар ўз товарини 7 доллардан сотишга мажбур бўлади ва ички бозордаги 
нарх кўтарилади. Бунинг натижасида ички ишлаб чиқариш 80 та товарни ташкил қилади, 
импорт эса 40 тагача қисқаради. Истеъмолчилар жами 120 та товар сотиб олади. Божхона 
божи ўрнатилиши натижасида миллий ишлаб чиқарувчилар а трапециянинг юзига тенг 
бўлган қўшимча фойда кўради. C тўғри тўртбурчакнинг юзига тенг бўлган сумма божхона 
божи сифатида давлат бюджетига тушади.
Бошқача қилиб айтганда, миллий компанияларнинг ички бозор учун ишлаб чиқарган 
маҳсулотлари божхона солиғидан озод бўлганлиги сабабли унинг нархи импорт 
қилинаётган ана шундай товардан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин, бундай 
шароитда хўжалик юритувчи субъектлар янги технологиялар, хомашё ва материалларни 
тежаш ҳисобига харжатларини камайтириш заруриятига эҳтиёж сезишмайди. Амалда 
импорт ўрнини қоплашга йўналтирилган соҳалардаги миллий фирмалар ўз товарларини 
импорт тарифига яқин нархларда сотади, натижада қўшимча фойда кўради. Миллий 
компанияларнинг даромадларини ўсиши ва миллий ишлаб яиқаришнинг кенгайишини 
сабабларидан бири ана шунда.



Download 433.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling