Экспорт кредитлари ташқи савдо сиёсатининг молиявий усули бўлиб, у миллий
фирмалар экспорти ривожланишини давлат томондан молиявий рағбатлантиришни
назарда тутади.
Экспорт кредитлари қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
• Миллий экспортёрларга субсидиялашган кредитлар — давлат банклари томонидан
бозор ставкасидан паст
ставкада кредитлар берилиши;
• Хорижий импортёрларга давлат кредитларини берилиши,
яъни кредит берган
мамлакат товарини сотиб олиш шарти билан;
• Миллий экспортёрларни экспорт рискларидан суғурталаш.
Экспорт кредитлари: қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли бўлиши
мумкин.
Экспорт кредитлари бўйича энг йирик уюшмалардан бири Экспорт кредити гуруҳи –
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида экспортни кредитлаш бўйича
ҳукумат ва агентликлар вакиллари гуруҳи ҳисобланди. Бу гуруҳ 2 йил ва ундан ортиқ
муддатли экспорт кредитларини тартибга солади.
Иккинчи йирик ташкилот Берн
иттифоқи, яъни кредитлар ва инвестицияларни суғурталаш бўйича халқаро иттифоқдир.
Экспорт кредитларига баъзи ҳолларда бошқа давлатларга ташқи ёрдам сифатида
қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: