3-мавзу. Уруғ-Қабила ва миллий динлар режа
Download 0.5 Mb.
|
3 мавзу.
3-МАВЗУ. УРУҒ-ҚАБИЛА ВА МИЛЛИЙ ДИНЛАР Режа 1. Диннинг ибтидоий шакллари 2. Ҳиндуийлик, жайнизм, сикхизм таълимотлари 3. Конфуцийлик, даосизм, синтоизм таълимотлари 4. Яҳудийлик дини, тарихи, таълимоти Ибтидоий одамларнинг диний эътиқодлари тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонлик, магия (сеҳргарлик) шаклларида тарқалган. Уларнинг баъзи бир элементлари ҳозирги замон динларида ҳам учрайди. Тотемизм - ҳиндлар тилидаги "О тотем" (унинг уруғи) деган сўздан келиб чиққан. Тотемизм ибтидоий ғоят содда диний эътиқоднинг бир тури бўлиб, қадимги замондаги урут-қабила аъзоларининг муайян бир ҳайвон, ўсимлик билан ғайритабиий алоқаси, яқинлиги, қон-қариндошлиги бўлган деб, бу ҳайвон ва ўсимликларни муқаддаслаштиришдан иборатдир. Тотемизмнинг муайян кишилар гуруҳининг табиат, бинобарин, ташқи муҳит билан боғлиқлигини ифодаловчи дастлабки шаклларидан эди. Ҳар бир кабила ёки уруғ ўз шароитини ҳамда имкониятларини кўзда тутиб, баъзи ҳайвонларни овлар ва улар ҳақида етарли маълумотларга эга эди. Бундай ҳайвонларни яқиндан билиш уларнинг уруғ билан яқинлиги ёки қон-қариндошлиги бўлса керак, деган тасаввурни келтириб чиқарган. Натижада баъзи ҳайвонлар, ксйинчалик эса ўсимликнинг баъзи навлари ҳам муайян уруғ аъзоларининг аждоди-тотемидир, деган тасаввур шаклланишига олиб келган. Шу боисдан кейинчалик уруғ аъзолари тотемнинг "ёрдамига" кўз тикканлар, уни муқаддаслаштириб, ўз ҳомийлари деб ҳисобланганлар, сеҳр йўли билан унга таъсир қилишга уринганлар. Тотемга сажда қилинган, у ҳимоя қилинган, эъзозланган, уни ўлдириш, истеъмол қилиш ман этилган. Фақат айрим ҳолларда, яъни тантанали кунларда тотем ҳисобланган ҳайвон ёки ўсимликни махсус расм-русумга риоя қилинган ҳолда истеъмол қилиш мумкин бўлган. Урут аъзоларида шундагина тотемнинг куч-қуввати кишиларга ўтади ва у келгусида ҳам уругаинг ҳомийси бўлиб қолади деган тасаввур бўлган. Тотемизм эътиқодлари туб австрияликларда кенг сақланганлигини уларнинг уруғлари номларидан пайқаш мумкин. Улар уруғларни конкрет ҳайвоилар (кенгру, оқ ҳўкиз, қора ҳўкиз каби ёки айрим ўсимликлар) номи билан атаганлар. Тотемизм элементларини ҳозирги динларда ҳам кўриш мумкин. Масалан, ҳиндуизм динида фил, сигир, маймун, илонлар кабилар мукаддас ҳайвонлар ҳисобланган. Ўзбекларда қалдирғоч, мусича, лайлак, кўк қарғани муқаддас қушлар деб эъзозлаш ҳам тотемизм кўринишларидан биридир. Марказий Осиё халқларида, шу жумладан ўзбекларда мучалга қараб вақт ҳисобини чиқариш тотем эътиқоди билан боғлиқдир. Масалан, ота-боболаримизда одамларнинг ёшини, яъни туғилган кунидан бошлаб қанча яшаганлигини мучал орқали, муайян ҳайвон номлари билан аталган йил ҳисобидан келтириб чиқариш одати бўлган. Мучал мўғул, хитой ва бутун туркий халқларда кенг тарқалган йил ҳисоби бўлиб, унда йил ойлари 12 ҳайвон номи билан аталади: сичқон (муш), мол (гав), йўлбарс (паланг), қуён (харгўшт), балиқ (наҳанг), илон (мор), от (асп) қўй (гўсфанд), маймун (ҳамдуна), товуқ (мурғ), ит (сак), тўнгиз (хўк) шулар жумласига киритилган. Халқимизда, айниқса, мусулмонларда тотемнинг элементларидан бўлган мучалга эътиқод қилиш ҳали ҳам қисман давом этмоқда. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling