3-мавзу. Уруғ-Қабила ва миллий динлар режа
Download 0.5 Mb.
|
3 мавзу.
Миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халкдар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. Бундай динлар шаклланишининг дастлабки ва энг сўнгги даврларини бир-биридан фарқлаш лозим. Дастлабки миллий динлар қулдорлик жамиятида вужудга келган бўлиб, одатда, политеистик, яъни кўп худолик динлари бўлган. Масалан, қадимги грек дини кўп худоликнинг ўзгинасидир. Зевс-пантион (қадимги грек тилида - бош худо) ҳисобланиб, бир укаси денгаз худоси, иккинчи укаси- ер ости подшолиганинг худоси ҳисобланар эди. Шунингдек, муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси, уруш худоси, қуёш худоси ва санъат ҳомийси ва бошқа яна бир қанча худолар бўлган. Худди шунга ўхшаш кадимги яҳудийлар диннинг худоси - Яхве ҳам кўп худолиликнинг яқкол намунасидир.
қулдорлик жамиятидаги дастлабки миллий динларнинг ўзига хос яна бир хусусияти охират тўғрисидаги тасаввурнинг пайдо бўлиши ва унга ишонишдир. Аммо бу даврда бундай тасаввурлар ҳали тўла шаклланмаган эди. Улар кейинги даврларда ривожланган. Бу даврда қурбонлик килиш кенг расм бўлиб ҳатто мажбурий маросимлардан бири ҳисобланар эди. Худолар йўлида мева-чева, ноз-неъматлардан тортиб, уй ҳайвонларининг барча турларигача, қадим замонларда эса ҳатто одамлар ҳам қурбон қилинар эди. Миллий динлар ривожланишининг сўнгти даврларига келиб одамлар ўрнига ҳайвонлар курбон қилина бошланган. Шу билан бирга охират ҳақидаги тасаввурлар кенг тарғиб килинарди. Миллий динлар элат-миллат динлари деб ҳам юритилади. Чунки улар уруғ-қабила динларидан фаркли равишда синфий жамият қарор топиши ва шаклланиши даврида вужудга келган ва ривожланган. Бинобарин, улар аввало элатнинг сўнгра, миллатнинг шаклланишини ўзларида акс эттирган. Миллий динларда тасаввур килинган худолар миллий худолар ҳисобланиб, ибодат-маросимлар асосан муайян элат ёки миллатникигагина мос тушар эди. Бинобарин, бу хилдаги қадимги динлар миллий давлат характерида бўлиши билан бошқа дин шаклларидан ажралиб турган. Энг сўнгги даврнинг миллий динларига қуйидагилар киради: ҳиндуизм, жайнизм, сикхизм, даосизм, конфуцийлик, синтоизм ва иудаизм (яҳудийлик). Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling