3-мавзу. Уруғ-Қабила ва миллий динлар режа
Download 0.5 Mb.
|
3 мавзу.
Фетишизм - (фетиш - француз тилидаги "фетико" - ясалган тумор, бут, санам деган сўзлардан олинган) моддий буюмларда ғайритабиий хусусиятлар борлигига ишониб, жонсиз нарсаларга сиғинишдир. Ибтидоий одам онгида ҳар хил моддий буюмлар - тоғ, қоя тош, дарахт, кейинчалик турли ҳайвонларнинг суяги, пати, тумор, санам ва ҳоказоларда ғайритабиий кучлар бор, деган тасаввур пайдо бўлган. Ўзлари вужудга келтирган бундай кучларга ўзлари сиғина бошлаганлар. Ибтидоий дин шаклларидан бири бўлган фетишизм барча халкларда диний тасаввурлар шаклланиши билан узвий боғлиқдир.
Фетишизм политеистик (кўп худолик), ҳатто монотеистик (якка худолик) динларида ҳозиргача сакланиб келмоқда. Масалан, христианларда крестга (бутга) сиғиниш, исломда эса турли ўсимлик турларини - седана, кўзтикан, қалампирмунчок, аччиқ қалампир, исириқ, чилонжийда, дарахтлардан - ёнғоқ, чинор, арча ва бошқалар муқаддаслаштирилиб, бошқа буюмларга, шу жумладан одамларга таъсири ёки ёрдами бўлиши мумкин деган тасаввур пайдо бўлган. Бундай хусусиятни тоғ-тошларга, турли буюмларга ҳам хос деган ғайритабиий фикрлар шаклланган. Фетишизм диний ибодатнинг ажралмас қисмидир. Ҳозирги вақтда баъзи соддадил, мутаассибларнинг турли тумор, кўзмунчоқ ва ҳоказоларнн тақиб юришлари, дарахтларга латта-путталарни осиши, ис чиқариши шундай жисмларни илоҳийлаштириш, уларнинг мўъжизавий кучига ишониш фетишизмнинг диний эътиқоддаги энг характерли кўриниши ва қолдиғидир. Шомонизм - ибтидоий жамоа тузуми емирилиши даврида пайдо бўлган анимистик эътиқод ва ибодатнинг кенг доирасига кирадиган қадимги диний эътиқодлардан бири. Унинг ўзига хос хусусияти - кишилар орасида турли руҳлар билан муносабатда бўла оладиган шомонлар қобилиятига ишонишдир. Шомонларга, шунингдек, келажакни олдин айтиб бериш, касални даволаш, ўлганларни охиратга узатиш, табиатда хоҳлағанча ўзгартишлар килиш каби хусусиятлар ҳам хосдир. Ўтмишда шомонларнинг руҳ билан алоқаси шомон дўмбираси ёки мўъжизавий мусиқа ижросида турли расм-русумларни бажариш жараёнида жазаваси тутиб, ҳолдан тойганча бажарилган. Шомонизм ўтмиш динлар сарқити сифатида баъзи бир ҳолатларда учраб туради. Магия (сеҳргарлик) - инсонга, ҳайвонга ёки табиат ҳодисаларига ғайритабиий йўл билан таъсир кўрсатиш мақсадида бажариладиган хатти-ҳаракатдир. Сехргарлик ҳаракатининг шакллари турлича бўлиб, улар турмушнинг ҳар хил соҳаларида қўлланилган. Муҳаббат магияси, даволаш магияси, ишлаб чиқариш магияси, душманни енгиш магияси каби сеҳргарлик ибодат ва ҳаракатлар анча кенг тарқалган. Меҳнат билан боғлиқ бўлган магик қаракатлар ибтидоий одамлар ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаган, яъни улар тирикчиликка керак бўлган нарсаларни топишдан олдин шу буюм ёки ҳодисага боғлиқ бўлган магик ҳаракатларни бажарганлар. Диний муносабатлар, биринчидан, ҳар бир диний жамоа, уюшма, ташкилотлар орасидаги, иккинчидан, диний ташкилотлар ўртасидага ва учинчидан, ташқи муносабатлар доирасидаги алоқаларга бўлинади. Бу алокаларнинг объекти ва субъекти диний жамоалардир, улар диний эътиқодга асосланган дунёқарашга эга бўлган кишилар бирлигининг муайян шакли ва диний уюшманинг бошланғич элементидир. Бу бирликнинг асосий белгилари қуйидагича: 1) диний эътиқод, мақсад ва вазифалар бирлиги; 2) диний маросимлар ва ундан ташқаридаги фаолиятларнинг бирлиги; 3) этник бирлик туйғуеи; 4) жамоа аъзолари орасидаги ўзаро тақсимланган мавқе ва вазифаларнинг бирлиги. Диний жамоаларнинг тузилиши анъаналар ва урф-одатлар, қуқуқ ёки умумий дастурлар, қоида, фатволар бидан белгиланади. Булар махсус мезонлар асосида расмий ва норасмий гурухларга: -"жамоа кенгаши", "руҳонийлар", "қавмлар" ва "ваъзхонлар" га, диний ва хўжалик, молия ишлари билан шуғулланувчи гуруҳларга бўлинади. Муайян шароитларда диний жамоа кўшничилик, қишлоқ ва маҳаллачилик жамоасига мос келган. Бунда диндорлик даражаси юқори ва чукур бўлади. Жамиятнинг тараққий этиши жараёнида ижтимоий муносабатлар тармокданади. Унда шаҳарнинг мавқеи ортиб борган сари турли ахлоқий ва миллий гурухдардан ташкил топган ишлаб чиқариш жамоалари ҳосил бўлган ва кўпайиб борган сари диний жамоалар мустақил тус олган. Ҳозир ҳам шундай. Масалан, исломда дастлабки мусулмон жамоаси 622 йили Мадинада муҳожирлар ва ансорлардан иборат ҳолда ташкил топган. Кўп ҳолларда диний бирлик географик жойлашиш жиҳатидан этник бирликка мос келгани учун дин этник миллий бирлик маъносини ҳам англатган. Исломдаги мавжуд қонунларга биноан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро диний жамоа аъзоси бўла олади. Бундай жамоа камида 100 мўминдан иборат бўлиши лозим, акс ҳолда диний гуруҳ деб ҳисобланмайди. Диний уюшмалар фаолияти ўз аъзоларининг яшаётган жойи билан чекланади. У ихтиерий ва мустакил ташкилот бўлиб, моддий жиҳатдан ҳам ўз-ўзини таъминлайди. Диний ишларни бошқариш, диний мол-мулк ва пул маблағлари билан боғлиқ вазифаларни бажариш, ташқи алоқаларни йўлга қўйиш учун диний уюшма аъзолари ўз орасидан ижроия органини сайлайди. Диний ташкилот бу динга ишонувчиларнинг ва диний жамоаларнинг уюшмасидир. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling