3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Х аср охирида Сирдарё етагида пойтахт Янгикент бўлган Ўғиз давлати ташкил топади


Download 56.89 Kb.
bet14/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Х аср охирида Сирдарё етагида пойтахт Янгикент бўлган Ўғиз давлати ташкил топади.

Маҳмуд Кошғарийнинг маълумотида Уғизлар 22-34 қабиладан иборат бўлган.
Жумладан: Чавдир, емрели, ичдир, язир, садир, қорадошли, баёт, койи, татурга ва бош-қалардан ташкил топган.
Сирдарёнинг қўйи оқимида яшаган ўғиз қабилаларининг дастлабки ёбғуси (сардори) Салжуқбек бўлган. Унинг авлодлари Буғрулбек, Довудбек, Чағирбек ва Шакирбеклар бўлишган.
Хозирги Туркия Турклари, Ироқ, Эронда яшовчи Туркманлар, Гагауз, Озарбайжон халқларининг шаклланишида Салжуқий туркларнинг таъсири каттадир.
Сомонийлар хукмдорлиги даврида уларнинг рухсати билан Салжуқий қабилалари Зарафшон воҳасидаги Нуротанинг тоғли ерларига келиб ўрнашиб, чорвачилик билан шуғулланишган.
Мовароуннаҳрни Қорахонийлар сулоласи эгаллаб чорва ерларини банд қилишганидан кейин Салжуқийлар аҳволи оғирлашиб, улар ғарб томонга силжишганлар. ХI асрни 20-30 йилларида Салжуқий уруғ қабилалари Туркман ерлари орқали Ғазнавийлар ихтиёридаги Хуросон ўлкасига кириб бориши фаоллашади. 1040 йилда Данданақонда бўлган урушда Салжуқийлар Ғазнавий ларни енгиб, бутун Хуросон ерларини эгалайди ва Нишопур шаҳри Салжуқийлар пойтахтига айланади. Туғрулбекнинг 1038-1063 йиллардаги ҳукм-ронлик даври да олд Осиё ва Кичик Осиёнинг катта ҳудудларини қўлга киритган.
Бу даврда Салжуқийлар Гургон, Табаристон, Хоразм, Озарбайжон, Қурдистон ҳудуд-ларини, хозирги Ғарбий Эрон вилоятларининг бир қисмини, Форс, Кармон вилоятларини эгаллаганлар.
1055 йилда эса халифалик Маркази Боғдод ишғол қилинади. Айни пайтда Византиянинг кавказдаги таъсирига ҳам кучли зарба берилади. Шундай қилиб, Туғрулбек кучли Салжу-қий султонлигига асос солади. Унинг вориси Алп Арслон (1063-1072) жаҳонгирликни давом эттиради. Жумладан, у Византия императори Роман IV Диогенни мағлубиятга учратади. У Ўрта денгиз қирғоқларигача бўлган Кичик Осиё ерларини қўлга киритади. Шу тариқа, қудратли Салжуқийлар салтанати Моварауннаҳрдан Ўрта ер денгизларигача бўлган бепоён ҳудудларга ёйилади.
Алп Арслон мамлакат пойтахтини Нишопурдан Марвга кўчиради. У ўз подшолиги даврининг катта қисмини яна Шарққа-Мовароунаҳрнинг Қорахоний лар таъсирида бўлган жойларни эгаллашга қаратади. Алп Арслон 1072 йилда 200000 кишилик қўшин билан Амударёдан кечиб ўтиш пайтида - ўз чодирида яшаётган маҳаллий қалъа бошлиқларидан Юсуф ал-Хоразмий томонидан кутилмаганда, ўлдирилиб режалари амалга ошмай қолади.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling