3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Download 56.89 Kb.
bet9/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Араб халифалиги


Уммавийлар сулоласи –
661-750 йиллар


Аббосийлар сулоласи –
750-1258 йиллар

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг қўлга киритиши туфайли ота-боболаримиз дини-ислом қайта тикланди. Диний арбобларимиз имом ал Бухорий, ат-Термизий, ал-Мотру-дий, Бурхониддин, ал-Марғиноний Боховуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг таваллуд топган кунларининг кенг халқаро миқёсда нишонланиш, зиёратгоҳ жойларга айлантири-лиши, Ислом университетининг очилиши, ислом динига нисбатан қанчалик эҳтиром қаратилаётганлигининг исботи дир.
. IX аср Ўрта Осиё ҳудудида ҳали ҳам араблар ҳукмронлиги давом этарди. Аммо эрк ва хурлик сингари олижаноб тарихий анъаналарга содиқ бўлган бизнинг авлод ва аждод-ларимиз араб босқинчиларига қарши кураш-ни бир дақиқа ҳам тўхтатмади ва мустақил марказлашган давлат барпо қилишга интилдилар. Бундай ҳаракат араб истилочиларини ҳам доим таҳликка ва қўрқув остида сақлаб турди. Улар жойлардаги ҳатто ўзларидан чиққан хукмдорларга ҳам шубҳа билан қарар эди ва уларга ишонмас ҳам эди.
Ҳатто буни Холид ибн Бармоқ-раҳбарлик қилаётган Бармоқийлар мисолида ҳам кўриб ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бармоқийлар Хуросон ва Мовароуннахрни идора қилиш билан чекланиб қолмадилар. Уларнинг таъсири – Марказий араб ҳалифалигида ҳам кучли эди.
Аббосийлар хукмронлик қилган даврда қарийб эллик йил давомида давлат идора қилишнинг масъул лавозимларга Балҳдан чиққан бармоқийлар қўлида эди.
Аббосийлар бундай масъулиятни лавозимларни бармоқий қўлига беришга мажбур бўлсаларда, бироқ уларнинг фаоллашиб бораётганидан қўрқар эдилар. 786-809 йилларда халифалик қилган Хорун ар- Рашид бармоқийлар хонадонига зарба беради. Хорун ар-Рашид ўзига яқин бўлган қишлоқлар аҳолисини ҳам қириб ташлаган. Шу сабабли ҳокимият тепасига бармоқийлар ўрнига Тохирийлар сулоласи келди.
Ҳақиқатдан ҳам, IX аср бошларига келиб, Араб ҳалифалигида юзага келган бўхронли вазият, сиёсий танглик, Хуросон ва Моварауннахрда кечаётган зиддиятли жараёнлар, энг муҳими, бу ҳудудда юз берган Рофе ибн Лайс қўзғолони (806-810) мазкур ўлка халқлари учун халифалик тобелигидан қутилиш, юрт мустақиллигини қўлга киритиш йўлида қулай имкониятларни вужудга келтирган эди. Машхур халифа Хорунор-Рашид (786-809) вафотидан сўнг Халифалик тахтини эгаллаш учун унинг ўғиллари Амин ва Маъмун ўртасида қизғин кураш бошланган эди. Ўртадаги бу можаро фақат тахт ривожига таъсир этмасдан, унга тобе бўлган ўлкаларнинг ривожига ҳам таъсир қилмасдан қолмади.
Хуросон ноиби Маъмун ўз курашида Хуросон ва Моварауннахрнинг нуфузли кучларига таяниб, 813 йилда халифалик ҳокимиятини эгаллади. Ҳатто Маъмун хийла ишлатиб Рофе ибн Лайс қўзғолонини бостиришда маҳаллий феодаллар харбий кучидан фойдаланган эди. Маъмуннинг халифалик тахтига чиқишига ҳарбий ёрдам кўрсатган Хуросоннинг нуфузли кишиларидан Тохир ибн Хусайн бир неча вақт Боғдод ҳалифалик қўшинларига ёрдам қилган эди.
Халифа Маъмун Хуросон ва Мовароуннахрда давом этаётган арабларга қарши курашини маҳаллий зодаганлар вакиллари ихтиёрига беришга мажбур бўлди. У шу билан ўлкаларнинг ҳалифаликка тобелигини сақлаб қолмоқчи бўлди.
Шу боис маҳаллий ҳукмдорлар уддабуронлик билан заифлашганидан фойда ланиб, Хуросонда Тохир ибн Ҳусайн ва унинг авлодлари, Мовароуннахрда Сомон Худод ҳоки-миятини қўлга олдилар.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling