3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Download 56.89 Kb.
bet1/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi


3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy,
madaniy hayot.


R e j a :

  1. Ilk o‘rta asrlar o‘zbek davlatchiligi: ijtimoiy - siyosiy, iqtisodiy va madaniy hayot.

  2. Arablar tomonidan O‘rta Osiyoni istilo qilinishi Islom dinining yoyilishi, boshqaruv tizimi, xalq harakatlari.

  1. Toxiriylar va Somoniylar davlati. Ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy hayot.

  2. Qoraxoniylar va G‘aznaviylar davlati: ijtimoiy-siyosiy va iqtisodiy hayot.

  3. Saljuqiylar hamda Xorazmshoxlar davlatining yuksalishi.

IV-VI аср Турон тарихида кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар иттифоқи (конфедерасия) нинг юзага келиши, янги сиёсий кучларнинг пайдо бўлиши билан изоҳланади. Шундай кучлардан бири Кидорийлар хусусидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бейши солномасида ҳамда ғарб тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди.



Кидарийларнинг номи - юечжилар ҳукмдори Сидоло ёки тадқиқотлар фикрича Кидор (баъзан “Кидара”) IV асрда ҳукмронлик қилган ҳукмдор номидан олинган.

Кидарийлар масаласи нисбатан кам ўрганилган ва тадқиқотлар давом эттирилиши керак бўлган масаладир. Чунки юқоридаги маълумотларни (жумладан Бейши) кейин-чалик бошқа манбалар тилга олмайди. Ҳиндистонга (456й) кетиб Гупта давлатини босиб олганларидан кейинги Кидарийлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда 75 йил ҳукмронлик қилганлари, 477 йил Гандхардан Хитойга элчилар юборганликлари маълум холос. Баъзи тадқиқотчилар уларни Шарқий Туркистондан кириб келган кушонлар қолдиғи деб ҳам тушунтириш беришади. Шунингдек, Кидарийларнинг Ўрта Осиёнинг жанубида Хионийлар билан бирга иттифоқчилиги ҳамда уларнинг Эронга қарши биргаликдаги ҳаракатлари тўғрисида ҳам турли тахмин ва фикрлар мавжуд.




Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling