3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Бумин 551 йилда янги давлат-Турк хоқонлигига асос солади. Унинг пойтахти Олтойдаги Ўтукан шаҳри эди


Download 56.89 Kb.
bet4/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Бумин 551 йилда янги давлат-Турк хоқонлигига асос солади. Унинг пойтахти Олтойдаги Ўтукан шаҳри эди.

Хоқонлик тез орада кучайиб, унинг довруғи ортиб борган. У бир неча бор Хитойга юришлар қилиб, унинг бир қанча ҳудудларини босиб олган. Хитой подшолиги Турк хоқонлигига хар йили ўлпон тариқасида йилига юз минг бўлак ипак мато бериб туришга мажбур бўлган. 552 йилда Буминхон вафот этгач, ҳокимиятга унинг ўғли Муғанхон (553-572) ўтиради. Муғанхон 558 йилда жўжанларга сўнгги бор қақшатқич зарба бериб, ўз давлати ҳукмронлигини Тинч океанигача бўлган ҳудудларда мустаҳкамлайди. Унинг амакиси Истами (унга “Ябғу”-баҳодир унвони берилган эди) бўлса, бу даврда хоқонлик ҳудудини ғарбга томон кенгайтириб, Еттисув, Қашқар, Урал, Волга бўйлари ва бошқа худудларни эгаллайди.
563-567 йиллар давомида Истами Ябғу қўшинлари Эфталийларга кетма-кет зарбалар бериб унинг ҳудудларини, яъни ҳозирги Ўрта Осиё ва Каспий денгизигача бўлган ерларни эгаллашга муваффақ бўлади.
Турк хоқонлиги 568-569 йилларда ўша даврнинг қудратли давлати Византия билан иқтисодий ва савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатишга интилиб, Сўғд савдогари Манниах бошчилигидаги ўз элчиларни у ерга юборади. Элчилар император Юстиниан II қабулида бўлади. Шундан сўнг Византиянинг Земарх бошлиқ элчилари хоқонлик давлатига келади. Бу эса у давлатлар ўртасида ўзаро ишонч савдо-тижорат муносабатларини ўрнатишда муҳим аҳамият касб этган дейишга асос беради.
Турк хоқонлигида бошқарув тартиблари ҳақида гап борганда шуни таъкидлаш керакки, Турк хоқонлари Ўрта Осиё ҳудудларида ҳукмронлик қилсада, бироқ ўзлари бу ҳудудга кўчиб келмадилар. Улар Еттисув ва бошқа худудлардаги марказий қароргоҳ-ларида қолиб, ўзларига бўйсунган ҳудудларни маҳаллий ҳукмдорлар орқали бошқариб, улардан олинадиган солиқ-ўлпонлар ва тўловлар билан кифояланганлар. Бундан кўрина-дики, Турк хоқонлиги даврида бу ҳудуддаги мавжуд маҳаллий давлат тузилмалари, уларнинг бошқарув тизимлари сақланиб, ички сиёсат бобидаги мустақил фаолиятлари давом этган. Хоқонлик истисно ҳоллардагина ўлканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига арала шарди. Бу нарса кўпроқ ташқи сиёсат, ҳалқаро савдо-сотиқ масалаларига дахл этарди. Хитой манбаларида таъкидланганидек, Зарафшон, Амударё ва Қашқадарё воҳаларида бу даврда 9 та мустақил ҳокимлик-давлатлар мавжуд бўлган: Самарқанд, Иштихон, Май-мурғ, Кеш, Наҳшаб, Кушон, Бухоро, Амул ва Андхой шулар жумласидан дир. Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Чоч (Тошкент) ҳокимликлари ўзларига анча мустақил бўлганлар. Бухоро худотлар зарб этган танга пуллар кенг муомалада бўлган.


Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling