3-Mavzu: V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi: siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayot. Reja


Ислом - бу Аллоҳ ягона деб эътироф етиб, унга буйсунмоқлик ва бутун қалби билан унга ихлос қилмоқлик, иймон келтирмоқлик демакдир


Download 56.89 Kb.
bet7/16
Sana20.12.2022
Hajmi56.89 Kb.
#1033885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
V-XII asrlarda o‘zbek davlatchiligi

Ислом - бу Аллоҳ ягона деб эътироф етиб, унга буйсунмоқлик ва бутун қалби билан унга ихлос қилмоқлик, иймон келтирмоқлик демакдир.

VII аср ўрталарига келиб Эрон ҳудудлари эгаллангач, эндиликда халифалик эътибори Хуросон ва Ўрта Осиё ерларини босиб олишга қаратилади. Бунда Ватанимиз сарҳад-ларида араблар истилоси жараёни икки босқичда амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтмоқ жоиздир. Унинг биринчи босқичи - VII асрнинг иккинчи ярмига тўғри келиб, бу даврда айрим араб лашкарбошлари қўшини Амударё атрофидаги ҳудудларга бир неча бор ҳужумлар уюштириб, бу ерларнинг бойликларини талаб, маълум ўлжаларни қўлга киритиб, ортга қайтганлигини кузатиш мумкин. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад- бу ҳудудларни яқин келажакда босиб олишга тайёргарлик кўриш бўлган. Масалан, араб лашкарбошлари Зиёд бин Абу Сўфиённинг 666 йилда Марвга юриши, 670 йилда унинг ўғли Убайдулла ибн Зиёдинг Амудан ўтиб Бойканд, Ромитон ерларини эгаллаши, сўнгра Бухоро ҳукмдорини енгиб ўз фойдасига сулх тузиб, 675-676 йилларда Саид ибн Усмон-нинг янгидан Бухоро ва Самарқанд томон қўшин тортиб келиши ва маҳаллий ҳукмдор-ларни енгиб, катта бойлик ва кўп сонли асирлар билан Арабистонга қайтиб кетиши - булар Ўрта Осиё ҳудудларини эгаллаш борасидаги дастлабки уринишлар эди. Ўлкамизни босиб олишнинг иккинчи, ҳал қилувчи босқичи VIII асрнинг биринчи чорагига тўғри келади. Хусусан, 704 йилда Қутайба ибн Муслимнинг Хуросон ноиби етиб тайинланиши билан унинг зиммасига бутун Ўрта Осиё худуларини узил-кесил босиб олиш вазифаси юкланади. Истеъдодли лашкарбоши Қутайба катта тайёргарлик кўргандан сўнг 706 йилда Жайхун (Амударё) дан ўтиб Бойкандни эгаллаш сари ҳаракатланади, 707 йилда Кеш, 708-709 йиллари Ромитан, Суғд ерларини ишғол қилади. Самарқандни, Бухорони босиб олиб бойликларини талайди. Тошкент, Хўжанд, Шарқий Туркистон ерларини босиб олиб, бу ерларда ўз хукмронлигини ўрнатади. Араблар маҳаллий халқ қаршилигини енгиб шаҳарни қўлга киритадилар, унинг бойликларини талайдилар. Шу тариқа, араблар Мовароуннахр (дарё орти) деб ном берган Ўрта Осиё ҳудудлари VIII асрнинг дастлабки ўн йилликлари давомида босиб олинди. Араблар истилочилар сифатида бу ҳудудда маҳаллий аҳолига нисбатан мислсиз зулм ва зўравонлик ўтказдилар. Халқ томонидан асрлар давомида яратилган ноёб моддий ва маънавий бойликлар, осори атиқалар таланди, яксон қилинди. Маҳаллий ёзувларда битилган нодир китоблар, қўл ёзмалар ёндирилди. Зардуштийлик, буддизм динининг кўплаб ибодатхоналари, муқаддас қадам-жолари кунпая-кун этилди. Улуғ бобокалонимиз Беруний ўзининг “Ўтмиш аждодларидан қолган ёдгорликлар” асари-да аччиқ алам билан таъкидлаганидек, араблар маҳаллий дин, санъат, адабиёт намоян даларини, олимларни ўлдирдилар, асарларини эса оловда ёндирдилар. Сўнгра улар аждодларимизнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланган маҳаллий ёзувлар, тарихий ҳужжатларни йўқ қилдилар. Мусулмончилик динига, ислом ақидаларига зид келадиган жамики нарса-лар уларнинг назарида ғайри табиий ҳол ҳисобланиб, улар аёвсиз йўқ қилинди.
Буларнинг ўрнига араблар аҳолидан олинган мўмай даромадлар, тўловлар эвазига ҳашаматли, сервиқор масжиду мадрасалар, хонақолар, мақбаралар барпо этиб, одамларни уларга даъват этдилар. Юртимиз жиловини қўлга олган араб ҳукмдорлари халққа зулму, асоратни кучайтириш мақсадида турли хил солиқ, ўлпонларни жорий этдилар.

 Араб халифалиги хазинасига тўланиши мажбурий бўлган марказлаш-

Download 56.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling