Хоразмнинг мустақиллик учун кураши XII асрнинг иккинчи ярмидан бошланади. У Қутбиддин Муҳаммаднинг ўғли Отсиз (1127-1156) номи билан боғлиқдир.
|
Оциз сиёсатини унинг ворислари Элбарсхон (1156-1172й) ва Алоуддин Такаш (1172-1200) давом этдирди. XII аср ўрталарида Ўғизлар исёни натижасида Салжуқийлар давлати парчаланиб кетади. Натижада Кичик Осиё Форс, Озарбайжон, Хуросон мустақилликни қўлга киритади. Бу Хоразмнинг ҳукмдорлик доирасини кенгайишига олиб келади. Алоуддин Такаш 1187-1193 йилларда Нишопур, Рай ва Марв шахарларини босиб олади, 1194 йилда Эронни Хоразмга буйсундиради. Шундай қилиб у Хоразмшохлар хоким-лигини барпо этади, Хоразм худудларини икки баробар кенгайтиради.
Унинг ўғли Султон Мухаммад ҳам Хоразмни кенгайтириш сиёсатини давом этдирди. У даставвал Хуросонни тўлиқ эгаллайди. Қорахонийларга зарба бериб Мовароуннахрни улар қўлидан тортиб олишга харакат қилди. Бу даврда Мовароуннахр вилоятлари турли сулолавий хонадонлар томонидан бошқариларди, меҳнаткашларни аҳволи оғир эди. Султон Мухаммад 1206 йил Бухородаги қўзғолонни бостиради ва Бухоро Хоразмга бўйсиндирилади. 1210 йил Ўзганни эгаллайди. Самарқанд хукмдори Усмон ибн Иброхим билан биргаликда Еттисувга юриш қилади. Натижада Еттисувга қадар ерлар Хоразмга бўйсундирилади. Шундай қилиб XII асрнинг бошларига келиб Хоразм буюк давлатга айланади. Унинг шимолий-ғарбий чегараси Орол ва Каспий денгизи соҳилларидан Жанубий ғарбда Ироққа қадар борар эди. Шимолий чегараси эса Еттисув ва Дашти Қипчоқдан ўтар эди. Ягона марказлашган давлатнинг топиши ижобий холат эди. Лекин давлат худудида махаллий хукмдорлар, йирик мулкдорлар бошбошдоқлик харакатини давом этдирар эдилар. Халқни аҳволи ҳам оғир эди. Шунинг учун ҳам бу давлат кўп яшамади, муғуллар хужумига бардош беролмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |