3-mavzu: XX asr oxiri – XXI asr boshlarida Pokiston va Bangladesh Reja


Покистон Бош вазири ҳукумат раҳбари ҳисобланади


Download 6.33 Mb.
bet5/9
Sana20.10.2023
Hajmi6.33 Mb.
#1711514
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Покистон, Бангладеш (3-мавзу)

Покистон Бош вазири ҳукумат раҳбари ҳисобланади. Покистон Миллий Ассамблеяси томонидан сайланган, кўпинча у энг кўп овоз олган партия коалициясининг етакчиси ҳисобланади.
Президент ассамблеяни тарқатиб юбориш ва янги сайловлар тайинлаш орқали бош вазирни лавозимидан четлатиш ҳуқуқига эга.
Конституцияга киритилган 17-тузатиш Покистон Олий судига Президентнинг Бош вазирни лавозимидан четлаштириш ҳақидаги қарорига вето қўйиш ҳуқуқини берди.
Ҳарбий ҳолат даврида бош вазир лавозими бекор қилинди, ижроия ҳокимияти бошлиғи вазифаларини эса президент бажаради.
Ҳозирги бош вазир Шаҳбоз Шариф 2022-йилнинг 11-апрелида ҳукуматни қабул қилиб олди.
Имрон Хон 1952-йил 5-октабрда туғилган 22-Покистон бош вазиридир. У, шунингдек, собиқ профессионал крикет ўйинчиси ва «Адолат ҳаракати» партияси лидеридир.
Имрон Хон 1952-йил 5-октабрда Лоҳур шаҳрида туғилган. Отаси инженер-қурувчи бўлган. 1971-йил 18 ёшли Имрон крикет бўйича Покистон терма жамоаси сафида Англия терма жамоасига қарши ўйинга тушган. Англияга кўчиб ўтганидан кейин 1973—75-йиллар у Охфорд университети жамоасида ўйнаган ва 1974-йилдан жамоа сардори бўлган.
1982-йилдан 1992-йилгача Имрон Хон крикет бўйича Покистон терма жамоаси сардори бўлган. «Адолат ҳаракати» партиясига асос солганидан сўнг Покистоннинг энг машҳур сиёсатчиларидан бирига айланди. Унинг митингларига 100 минглаб одамлар тўпланган. У Имран, Алл-Роунд Виэw, Тҳе Wарриор Раcе асарларининг муаллифидир.
Ўзбекистон ва Покистон келишувларига асосан Ўзбекистон Покистон савдо тармоқлари учун Марказий Осиё минтақасига кириш эшиги сифатида фойдалидир. Покистон эса Ўзбекистонга денгиз портларидан фойдаланишга имкон беради. Шу мақсадда Покистон бош вазири Имрон Хон 2021-йил июл ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миан Муҳаммад Шаҳбоз Шариф (1951-йил 23-сентябрь, Лаҳор) — Покистон давлат ва сиёсий арбоби. Панжоб вилоятининг собиқ бош вазири.
1999-йилдаги ҳарбий тўнтариш ва генерал Парвез Мушарраф ҳокимиятга келгач, Шаҳбоз укаси Навоз билан Лондонга қочиб кетди.
Сургундан қайтгач, Шаҳбаз Покистон мусулмон лигаси (Н) партиясини бошқарган.
2009 йил 30 мартда у Панжоб провинцияси бош вазири бўлди, аввалги бош вазир собиқ хотинини ўғирлаб кетгани учун ишдан бўшатилди.
Шаҳбоз Шариф 2022-йил 11-апрелдан мамлакат ҳукуматини бошқариб келмоқда.

Download 6.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling