3-mavzu: XX asr oxiri – XXI asr boshlarida Pokiston va Bangladesh Reja


Download 6.33 Mb.
bet8/9
Sana20.10.2023
Hajmi6.33 Mb.
#1711514
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Покистон, Бангладеш (3-мавзу)

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида 8та ҳужжат, жумладан, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар алмашилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022-йил 4 март куни Исломобод шаҳрида Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Нишат Групп, Getz Фарма, Пирамид Ложистикс, Эжаз Груп, АКД Груп, Вах Нобель Групп, Нажиб Файбер, Сапфир Груп каби кўплаб компаниялар раҳбарлари иштирок этган. Ушбу ширкатларнинг умумий активлари 40 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.
«Давлатимиз раҳбари хорижий ташрифлари чоғида бундай учрашувлар ўтказишга алоҳида вақт ажратади. Бу Ўзбекистоннинг ҳамкорликка интилиши юқори эканини намоён этиб, ишбилармонларнинг ишончини оширмоқда», — дейилади хабарда.
Учрашувда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бозор механизмлари жорий қилинаётгани, бизнес ривожини чеклайдиган тўсиқлар бартараф этилгани таъкидланган. Тараққиёт стратегияси асосида хорижий бизнес иштирокини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда тизимли алоқалар йўлга қўйилган. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 5 баробар ошган. Пандемия чекловларига қарамай йил бошидан бери ушбу кўрсаткич яна 70 фоиз ўсган.
Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида Покистон бош вазири билан ўтказилган музокаралар натижаларига тўхталган.
«Тарихий ташрифимиз давомида илк бор Имтиёзли савдо битимини имзоладик. Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида назоратга олишга келишиб олдик. Асосий мақсадимиз – маҳсулотларни давлатларимиз ўртасида тўсиқсиз ва энг қисқа муддатларда етказиб бериш тизимини яратишдан иборат», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Бундай эътибор ва шароитлар ўзаро алоқаларни фаоллаштириб, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга, келгусида эса 1 миллиард долларга етказиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирилган.
Ўзбекистон президентининг ташрифи арафасида Исломободда ўтган бизнес форумда тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш материаллари, банк-молия, кимё саноати ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 800 миллион долларлик савдо ва инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришилган эди. Бу лойиҳаларнинг барчаси саноат кооперацияси дастурига киритилиб, қатъий назоратга олиниши қайд этилган.
Ўзбекистон президенти Покистон компанияларини биргаликдаги лойиҳаларни кўпайтиришга чақирган.
«Бугун сизларнинг аниқ таклифларингизни эшитмоқчиман. Бу ерда ҳукумат аъзолари, саноат тармоқлари масъуллари йиғилган. Ўзбекистонда бизнесингиз учун қандай шароит, нима кафолат керак бўлса, кўриб чиқишга тайёрмиз», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди.
Исломобод шаҳридаги мажмуа қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган,
уч йил давомида қурилиб, 2007 йилда очилган.
Ёдгорликнинг шакли гул баргларига ўхшайди. Тўртта йирик барг Покистоннинг тўрт провинциясини ифодалайди.
Эътиборлиси, мажмуа бобурийлар меморчилиги анъаналари асосида барпо этилган. Бу ерда тарих музейи ҳам бор.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 15-сентябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Шаҳбоз Шариф самимий қабул ҳамда Покистондаги сув тошқинларидан жабрланганларга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга ташаккур изҳор этди.
Етакчилар икки томонлама, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил кўриб чиқди. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бораётгани қайд этилди. Ўтган 2021-йилда улар 47 фоизга, 2022 йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.
Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш, савдо учун тўсиқларни бартараф этиш, товарларни ўзаро етказиб бериш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Download 6.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling