3-мавзу. Юк ташиш жараёнда замонавий ахборот технологиялари Режа: Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар


Download 312.89 Kb.
bet5/5
Sana05.02.2023
Hajmi312.89 Kb.
#1166744
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

Асосий маълумотлар:
Автомобиль компьютерининг асосий афзаллиги функционаллиги ҳисобланади. Автомобил компьютеридан фойдаланилганда алоҳида навигатор, парктроник, телевизор, DVD-плеер ўрнатиш учун ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди. Бу қурилмаларни ўрнатиш учун алоҳида жой талаб этилади ва алоҳида-алоҳида бошқарилади.
Автомобиль компьютерида назорат кўпинча (диагонали 7 дан 15 ўлчамли) сенсорли ЛCД монитор орқали ташкил этилади. Мониторлар турлича, консол ичига қурилган, монтаж ўлчамларига эга, алохида тик турадиган (олинадиган) турлари бор. Турли русумдаги автомобиллар учун Tорпедо қисмига ўрнатиладиган мониторлар мавжуд.
Стандарт автомобиль вазифаларига қўшимча равишда - (телевизор, GPS(инг.GlobalPositioningSystem), DVD) – автомобиль компьютери транспорт ҳолатини назорат қилиш билан бир қаторда, йўл ҳолатини видео-тасвирга туширади, Интернет ва электрон почтадан фойдаланиш имкониниберади, ҳамда бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Автомобиль компьютери GPS режимларини бошқариш, карталарни оператив ўзгартириш, ҳар иккала: векторли ва растерли хариталардан фойдаланиш ва назорат қилиш имконини беради.
Яна интернетдан фойдаланиш, ҳаракатланиш маршрутидаги тирбандликларни кузатиш, Интернет-радио, видео-конференция, керакли маълумотларни излаш каби хизматлари мавжуд.
Овозли алоқа ва рация, товуш сигналларини бошқариш ва парктроник -барчаси бир қурилмада жойлашган.
Автомобиль магистралларида тез ҳаракатланишни хоҳловчилар ва автомобилда кўп километрли тирбандликларда ҳаракатланувчилар учун карпьютер инжекторни бошқариш функциясини бажаради. Реал вақтда двигатели қувватини ошириш ёки, аксинча, ёнилғи истеъмолини камайтириш мақсадида қувватни камайтириш, тирбандликларда автомобилнинг юқори самарали ҳаракатини амалга ошириш каби функцияларни бажаради.
Тарихи:
Автомобиль компьютерлари тарихи 1981 йилда IBMкомпанияси томонидан ВМW автомобили учун биринчи борт-компьютерини ишлаб чиқишдан бошланди. 16 йилдан сўнг Apollo - Microsoft корпорацияси томонидан биринчи автомобиль компьютери прототипи ишлаб чиқилди. 2000 йилда Американинг Tracer компанияси биринчи онбордерни яратди ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
5. Автопилот.
Автопилот – транспорт воситасини белгиланган траектория бўйича бошқариб борувчи қурилма ёки дастурий-аппаратли комплекс. Автопилотлар асосан учиш аппаратларини бошқаришда қўлланилади. Шунингдек, темир йўлларда ҳам транспорт воситасини бошқаришга кўмаклашади. Замонавий автопилот транспорт воситасининг парвоз ёки ҳаракатнинг барча босқичларини автоматлаштириш имконини беради.
Автопилот (АП) ва автоматик назорат қилиш тизимларини қуриш бўйича асосий муаммо парвоз хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Оддий самолёт автопилотида қурилмани нормал ишлаши бузилган вазиятларда учувчи томонидан ўчириб қўйиши назарда тутилади. Автоматик бошқариш тизими дастлаб асосий иш вазифалари бажариш билан бир қаторда парвоз хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар мажмуини тақдим этади. Назорат тизими (НТ) кириш сигналларини, чиқиш параметрларини доимий назоратни амалга оширади.
"Автопилот" тушунчаси (баъзан халқ тилида) ҳайдаш ёки юриш, ғилдиракда юрадиган, барча турдаги ҳаракатланувчи машиналари (роботлар), учадиган ва автомагистралларда автомобилларни автоматик назорат қилиш тизими ва уни ривожлантириш истиқболдаги вазифадир.


Назорат саволлари

  1. Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар

  2. Ахборот технологиялари базасидаги ЭМАнинг вазифалари

  3. МДҲ давлатларида автотранспортда ташишларни ташкил этишда фойдаланилаётган ахборот технологиялари

  4. ҲТ(ҳаракатланувчи таркиб)ни радио алоқа ёрдамида назорат қилиш



1https://studref.com/520125/ekonomika/innovatsionnye_protsessy_logisticheskogo_menedzhmenta_v_intellektualnyh_transportnyh_sistemah_v_4_toma



Download 312.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling