3-мавзу. Юк ташиш жараёнда замонавий ахборот технологиялари Режа: Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар


Download 312.89 Kb.
bet1/5
Sana05.02.2023
Hajmi312.89 Kb.
#1166744
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу


3-мавзу. Юк ташиш жараёнда замонавий ахборот технологиялари


Режа:



  1. Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар

  2. Ахборот технологиялари базасидаги ЭМАнинг вазифалари

  3. МДҲ давлатларида автотранспортда ташишларни ташкил этишда фойдаланилаётган ахборот технологиялари

  4. ҲТ(ҳаракатланувчи таркиб)ни радио алоқа ёрдамида назорат қилиш

Ахборот-коммуникация технологиялари деганда логистикада маълумотнинг айланиш муҳитини шакллантирадиган услублар, воситалар ва усуллар тушунилади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг асосини телематика, товарларни, уларни сақлаш объектлари ва жойларини идентификациялаш услублари ва воситалари, шунингдек Интернетни ҳам ўз ичига олган ҳолда маҳаллий ва глобал даражадаги тармоқ коммуникацион ва компьютер тузилмалари ташкил қилади.


1- жадвал.
Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар.

Ресурс

Таърифи, мўлжалланиши

КИС (ERP)

Корпоратив ахборот тизими (одатда ERP-классидаги). Enterprise Resource Planning — Корхонанинг ресрсларини режалаштириш

SCM

Supply Chain Management — Етказиб беришлар занжирларини бошқариш

ГИС (GIS)

Геоинформацион тизим. Қидириш ва транспорт харажатларини ҳисоблаш функциялари билан маршрутлар ва навигацияни режалаштириш учун дастурий таъминот

CRM

Customer Requirements Management — Харидорлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш. Мижозларга қаратилган классдаги дастурий таъминот

BPM

Business Performance Management — Бизнеснингсамарадорлигинибошқариш. Молиявий-таҳлилий классдаги дастурий таъминот

WMS

Warehouse Management System — Омборни бошқариш тизими. Омборни бошқаришни автоматлаштириш учун дастурий таъминот

EDI (ЭОД)

Electronic Data Interchange — Маълумотлар билан электрон алмашиниш. Электрон ҳужжат айланмаси ва иш юритиш тизими

FMS

Fleet Management System — Паркни (флотни) бошқариштизими. Навигация, позициялаш ва мониторинглаш учун дастурий таъминот ва асбоб-ускуналар

GSM, GPS

Global System for Mobile communications. Global Position System - Уяли (GSM) васунъиййўлдошорқали (GPS) алоқаванавигациятизимлари

WAP

Wireless Application Protocol — Маълумотларга симсиз кириш протоколи (технологияси). Мобил бошқариш тизимлари ва воситалари

ASP

Application Service Providing — Ахборот тизимларини (ресурсларини) ижарага олиш. Ахборот аутсорсинги технологияси

RFiD

Radio Frequency Identification — Радиочастоталиидентификациялаш

VLC

Virtual Logistics Center —Логистикада виртуал корхоналар технологияси ва коммуникация маркази (Call Center) ва маълумотларга ишлов бериш марказига (Data Center) эга бўлган SCM

APS

Advanced Planning System — Чуқурлаштирилганрежалаштириштизими. ERP нинг имкониятларини кенгайтирадиган таҳлилий классдаги дастурий таъминот

OLAP

On Line Analytical Processing — Маълумотларниинтерфаолтаҳлилқилиш. Маълумотлар билан оператив ишлаш учун таҳлилий классдаги дастурий таъминот

EAI (BI)

Enterprise Application Integration (Business Integration) — Бизнесучункорпоративиловаларниинтеграциялаш. Бизнес-интеграция. Турли ишлаб чиқарувчиларнинг бизнесини бошқариш учун интеграция дастурий таъминотининг воситалари ва технологиялари

e-SCOR

Supply Chain Operation Reference model — Етказиб беришлар занжирларининг моделлари (типлашган). Типлашган етказиб беришлар занжирларини ташкилий-функционал лойиҳалашни автоматлаштириш технологиялари ва ускуналари

CASE

Computer Aided System Engineering —Бизнес-жараёнлар ва мураккаб ахборот тизимларини лойиҳалаш ва моделлаштириш воситалари ва технологиялари

TCO


Total Cost of Ownership — Жамланмаэгаликқилишқиймати



ROI

Return on Investment — Инвестицияларнингфойдакелтириши. Ахборот тизимини танлаш ва жорий қилишда қўлланиладиган баҳолаш технологиялари

Транспорт маршрутларининг мураккаблиги, транспорт жараёни иштирокчилари сонининг кўпайиши ва сифатга бўлган талабнинг ошиши янги ахборот технологияларидан фойдаланиш заруриятини белгилаб берди. Замонавий ахборот технологиялари электрон маълумотлар алмашиш (ЭМА) тизимига асосланган.


Янги ахборот технологияларини жорий этишдан мақсад юкларнинг ҳаракатини жадаллаштириш, транспорт жараёнини назорат қилиш ва пайдо бўлаётган "нозик нуқта"ларни бартараф этишдан иборат. Энг муҳим нуқталардан бири-бу юкларнинг жойлашган жойини аниқлаш ва транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат қилишдир.

Download 312.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling