3-мавзу. Юк ташиш жараёнда замонавий ахборот технологиялари Режа: Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар


Ахборот технологиялари базасидаги ЭМА қуйидаги вазифаларни


Download 312.89 Kb.
bet2/5
Sana05.02.2023
Hajmi312.89 Kb.
#1166744
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

Ахборот технологиялари базасидаги ЭМА қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
-транспорт жараёнини назорат қилиш, юк ва транспорт воситалари харакатини кузатиш ва аниқлаш;
- транспорт жараёнини тайёрлаш.
ЭМА тизими транспорт жараёнини назоратини амалга оширишдаги ташиш ишларининг боришини пасайтирувчи ва секинлаштирувчи қоғоз ҳужжатларни юридик жиҳатдан амалда бўлган электрон маълумотларга алмашиниш имконини беради. ЭМАнинг иккинчи вазифаси олдиндан етиб бориши лозим бўлган хужжатларни электрон почта орқали етказиб бериш, бу опимал режимда бир қатор операцияларни амалга ошириш орқали транспорт жараёнини тезлаштириш имконини беради (етарлича унумдорликка эга бўлган юк тушириш механизмларини танлаш, омбор қувватини ва ортиш-туширишни механизациялаш воситаларини тайёрлаш).
Деярли барча минтақавий transport тизимларида юқорида айтиб ўтилган ЭМА вазифалари бирлаштирилади.
Ҳозирги кунда ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасидаги саъй-ҳаракатлар яна бир муаммони ҳал этишга қаратилган — ЭМА тизимининг истеъмолчилари – юк жўнатувчилари каби ушбу тизимнинг таъминотчилари (ишлаб чиқарувчилари) ўртасидаа ўзаро ҳамкорликни ташкил етиш. Бу анча мураккаб вазифа бўлиб, уни ҳал этиш техник имкониятларнинг етарли даражада ривожланмаганлигига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, бу вазифада қарама-қарши манфаатлар тўқнашуви (юк егалари ва ташувчилар) ҳам мавжуд бўлиб, унинг ҳал етилишига бироз тўсқинлик қилади. ЭМА инфратузилмаси бир-бирига уланган ЭМА терминаллари (телепортлар) дан иборат.
ЭМА тизимлари transport турлари бўйича табақалаштирилган. Европанинг бир қанча темир йўл компанияларини бирлаштирувчи "Гермес" халқаро телекоммуникация тармоғи жўнатувчилар, темир йўл компаниялари, божхона ва концернлар ўртасида ахборот алмашинувини таъминлайди.
Multimodal transport тизимида ахборотни қўллаб-қувватлашнинг роли сезиларли даражада ошиб бормоқда, темир йўл ва автомобил компаниялари эса бир-бирининг ахборотига эга бўлиши ҳамда мижоз билан компъютер орқали мулоқот қилиш имкониятигаэга бўлиши керак. Бундан ташқари, ахборот алмашиш қобилияти умумий стандартларга асосланган бўлиши керак. Ҳозирги вақтда, масалан, Гермес стандартлари стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар стандартларига мос келмайди, шунинг учун ташувчиларнинг ўзаро ахборотларига кириш истисно қилинади.
Германиянинг 28 та терминалида ишлайдиган интермодал ташиш учун DISK ахборот тизими анча самарали ҳисобланади. У юк жўнатувчилар, ташувчилар ва юк қабул қилувчилар ўртасида ахборотларни текшириш, қайта ишлаш ва узатиш вазифаларини бажаради.
Франциянинг CNC мирмаси ИНФО-INTER ахборот тизимини ишлаб чиқди. Бу буюртма бериш, транспорт воситалари ва юкларни кузатиш ва аниқлаш, электрон тўловларни қайта ишлаш ҳамда маълумотлар банкини амалга ошириш вазифаларига эга бўлган электрон почта тизимидир.
Ахборот тизимининг ҳолати intermodal ташувлар рақобатбардошлигини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади.
Қўшма Штатларда 80-йилларнинг бошларида standart саноат матнларини ва халқаро қабул қилинган бизнес ҳужжатларни (ЭДИ тизими) компютер орқали узатиш тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.
Бошқарув, савдо ва транспортда глобал даражада фойдаланиш учун standart халқаро электрон матнларни компютерлар аро узатувчиЭДИФАКТ тизими асосида амалга оширилади. Ушбу тизим учун халқаро стандартлар БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан тасдиқланади.
ЭДИ ва ЭДИФАКТ тизимлари, қоғоз ҳужжатларидан ташқари, transport жараёнини бошқариш ва режалаштиришни сезиларли даражада соддалаштиради, шунингдек, бозорлар учун қатъий рақобат курашида муҳим омил бўлган вақтни камайтиради. Бундан ташқари, электрон ахборот тизимларининг ривожланиши "қоғозсиз" технологияга ўтиш йўли билан халқаро савдо товарлари қийматининг ўртача 7-8% ни тежашни таъминлайди.
Transport ҳужжатини расмийлаштиришга сарфланган харажатлар ўртача 3-4% га тенг бўлган миқдорда камаяди. Ғарбий Европада Ақш ва Канада билан халқаро савдода ЭДИ ва ЭДИФАКТ тизимларидан фойдаланишнинг умумий самараси йилига 50-60 миллиард долларга, бутун жаҳон савдосида еса — йилига 300 миллиард доллардан ошади.
Японияда Америка тизимларига ўхшаш ШИПНЕТ электрон ахборот узатиш тизимидан фойдаланилади.
Юк эгаси, ташувчи ва экспедитор ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил етиш учун дастурий ечимлар таклиф этилади, улардан бири интерактив «Фрахт-Навигатор» транспорт платформасидир.
Интернет технологиялари асосида «Фрахт-Навигатор» платформасидан фойдаланиб, назорат, ҳисобот ва бенчмаркетинг,фрахт-менежмент, фрахт-биржа, фрахт-аукцион, ёпиқ алмашиш режимида турли вазифаларни ҳал қилиш мумкин. Юк жўнатувчилар ва экспедиторлартранспорт хизматларини сотиш учун платформадан фойдаланадилар.Юк жўнатувчи тизимнинг юк таклифлари сифатида эълон қилган юкларни киритади. Барча керакли деталлар берилади: ташиш кетма-кетлиги, юклаш ва туширишнинг оралиқ нуқталари, юклаш ва тушириш операциялари ва ташиш хусусиятлари, юкнинг хавфлилиги, ташишнинг ҳарорат режими ва бошқалар. Ахборот дарҳол барча манфаатдор ташувчиларга юборилади.Агар ташувчи автоматик хабарнома буюртма қилган ва керакли мезонларга жавоб берган бўлса, у дарҳол тизим томонидан хабардор қилинади. Таклифлар ва ставкалар аноним чоп етилади, лекин потенциал ҳамкорлар бир-бирининг рейтингини кўриши мумкин. Ҳамкорлар бир-бирини танлагандан сўнг алоқа маълумотлари ошкор етилади.
Фрахт-менежмент, вазифаларни қайта ишлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, зарур вазифани излаб топиш ва бошқалар интернет технологиялари соҳасида махсус билимга эга бўлмаган одамлар учун ҳам осон ва қулай. Microsoft Wорд билан таниш бўлган ҳар бир киши тизим билан ишлай олади.
“Фрахт-Навигатор” тизими фойдаланувчиси интернет технологиялари бўйича махсус билимларга эга бўлиши шарт эмас, фақат:
- Microsoft Windows (ёки шунга ўхшаш операцион тизимлар) да фойдаланувчи даражасида ишлай олиши;
- матнлар билан ишлашда асосий операцияларни билиши (таҳрирлаш, нусха олиш ва бошқалар.);
- интернетда ишлаш, веб-сайтларда ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиши;
- веб-сайтлар (гиперссылкалар, саҳифалар, тасвирлар, матн материаллари ва бошқалар) учун қўлланиладиган асосий тамойил ва тушунчаларни билиши лозим.
Фрахт-Навигатор платформасидан фойдаланиш, интернет браузер www.fnavigator.ru.манзил сатрида манзили киритилади.
Шундан сўнг, платформада ишлашни бошлаш учун керакли маълумот ва созламаларни ўз ичига олган Фрахт-Навигаторнинг биринчи саҳифаси шунингдек, ишчи версияга киришҳамдатренинг тизими очилади.
"Юк таклифлари" ёрлиғини фаоллаштириш орқали тезкор (ягона) кунлик сотиш учун тақдим этилган жорий юк ёки фрахт таклифларини, шунингдек,"аукцион " субменюси(узоқ вақт давомидаги доимий юклама)ни кўриш мумкин.
Экранда маълум бир мамлакат байроғини босиш орқали мамлакат ёки интерфейс тилини танлаш мумкин

1-расм. Мамлакатни ва интерфейс тилини танлаш
Рўйхатга олиш учун учта вариант мавжуд:"Ташувчи, юк жўнатувчи, ёки ҳар иккиси ҳам бир киши (Экспедитор)".
Тизимда ишлашни бошлашдан олдин фойдаланувчи компаниянинг асосий маълумотларини қайта ишлаш, яъни минтақаларни танлаш, рўйхатлар яратиш ва тизим томонидан бошқариладиган янги фойдаланувчини яратиш тавсия этилади. Асосий маълумотларни қайта ишлаш платформада ишлашни сезиларли даражада тезлаштиради ва осонлаштиради.
Платформада ишлашни бошлашдан олдин ҳудудлар рўйхатини тузиб, гуруҳларга ажратиш тавсия етилади. Бу ерда янгиларини яратиш, мавжудларини қайта ишлаш, уларни ўчириш ва минтақалар рўйхатини гуруҳлаштириш мумкин ( -расм).

2-расм. Иш минтақасини танлаш
“Фрахт-Навигатор” платформасида ишлашни бошлашдан олдин компаниялар рўйхатини тузилади ва улар гуруҳларга бўлинади. Рўйхат компаниялар гуруҳлари учун асос бўлиб хизмат қилади, унда компаниянинг бозордаги хамкорлари ва иштирокчилар тасвирланиши керак. Рўйхат фирмалар гуруҳининг тузилиши ва бошқарувини аниқлашга хизмат қилади. Шундай қилиб, масалан, "Германия билан шартнома бўйича хамкорлар" фирмалар рўйхатини "Германиядаги хамкорлар" фирмалар гуруҳига, шунингдек, "Европадаги хамкорлар" гуруҳига ҳам киритиш мумкин.Агар "Германия билан шартнома бўйича ҳамкорлар" рўйхати ўзгарса, маълум компаниялар гуруҳлари автоматик равишда янгиланади.
Керакли бўлган фирмани топиш бир неча йўллар билан амалга оширилади: компания номи биринчи ҳарфларини киритиб, кўча ёки шаҳар, шунингдек индексни ёки мамлакатни танлаб. Тизим фойдаланувчи мезонларига мувофиқ “Фрахт-Навигатор” тизимда рўйхатдан ўтган компанияларни қидиради ва натижани мониторэкранида рўйхат сифатида кўрсатади. Барча танланган компаниялар автоматик равишда белгиланган номи билан рўйхатда сақланади.
“Фрахт-Навигатор” тизими бошқа иштирокчилар томонидан юк таклифлари ва аукционларини кўрсатади ва бунда барча ўз таклифларини билдириши мумкин.
Бу ерда тизимининг бошқа аъзолари томонидан юк таклифини кўриш мумкин. Зарур бўлган юкни топишнинг оптимал мезонларини аниқлаш шакли мавжуд. Улар қуйидаги мезонлар бўлиши мумкин (-расм): вазифа тури; ҳудудлар; мамлакатлар.
Танланган вазифанинг барча тафсилотлари, шунингдек, тизимдаги юк эгасининг рейтингини ўз ичига олган ойна очилади.
Юк егаси “Фрахт-Навигатор” тизимида ташиш вазифасининг тафсилотларини киритиши мумкин. Ҳақиқий шартлар қуйидагича бўлиши мумкин,ортиш ва тушириш учун қўшимча кўрсатмалар, шунингдек ортиш-тушириш жойида зарур ускуналар мавжудлиги ёки хавфли товарлар билан боғлиқ кўрсатмалар мавжуд бўлиши. Ортиш ёки тушириш операцияларини бажариш шартлари ҳисобга олинади: орқадан, ён томондан юклаш ва бошқалар. бунинг учун зарур механизмлар ва машиналар: юкловчи, кўтариш машинаси ва бошқалар.
Қўшимча манзиллар киритилган бўлса, улардан қисман юклаш ва тушириш жойларини танлаш мумкин. Бу туширишнинг охирги нуқтаси эмаслигини кўрсатиш учун тегишли майдонлар сариқ рангда белгиланади.

Ташувчига вазифа шакллантиришни учунтаклиф қилинган юклар таҳлили.

Бир ёки бир неча вазифалар танлаб олинганидан сўнг, уларнинг ҳар бири учун тафсилотларни кўриш мумкин. Бунинг учун вазифа рақаминибосиш керак.
Агар барча мезонлар фойдаланувчининг талабларига жавоб берса, фойдаланувчи сотувчи (юк егаси) га яъни ушбу ташишбуюртмачисига таклиф киритади.
Юк эгаси жавоблардан бирини танлаши мумкин:

  • "акцептлаш" бу тизим иштирокчисининг таклифи ва ставкасини қабул қилганини англатади ва шунинг учун ушбу юкни ташиш бўйича шартнома жўнатувчи ва ташувчи ўртасида тузилади;

  • "жуда қиммат" - таклиф қилган киши уни кўриб чиқиш ва янгисини яратиш имконига ега;

  • "воз кечиш" - бу талабгор ушбу вазифа учун ҳеч қандай таклиф қила олмайди. Бунинг сабаби унинг рейтингида бирор бир камчилик бўлиши мумкин, ёки жуда юқори таклиф (лаёқатсизлик) ва ҳоказо.

Агар ташувчи ўз таклифи қабул қилинганини кўрса, у билан юк эгаси ўртасида ушбу вазифани ёки ташишни бажариш учун шартнома тузилади. Протоколнинг юқори ўнг бурчагида ушбу вазифа учун CMR халқаро ҳисоб-фактурасига ҳавола мавжуд. CMRнинг автоматик равишда тўғри тўлдирилганига ишонч ҳосил қилиш учун (тизимплатформасидаги барча вазифалар учунавтоматик равишда CMR тўлдиришфункциясимавжуд), ташувчи CMR линкини босиши мумкин.
Ушбу саҳифада ташувчи юк ташувчининг ёки юк эгасининг илтимосига кўра, бошқа ҳужжатлар билан бирга ортиш жойида ёки бошқа жойда чоп этилиши мумкин бўлган CMR ҳисобварақ-фактурани тўғритўлдирилганлигини текширади.
Сотилган вазифа дарҳол платформада кўрсатилган жорий юк ва фрахт таклифлари қаторидан ўчирилади1.

Download 312.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling