3-мавзу. Юк ташиш жараёнда замонавий ахборот технологиялари Режа: Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар


МДҲ давлатларида автотранспортда ташишларни ташкил этишда фойдаланилаётган ахборот технологиялари борасида ҳам бир мунча ютуқлар мавжуд


Download 312.89 Kb.
bet3/5
Sana05.02.2023
Hajmi312.89 Kb.
#1166744
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

МДҲ давлатларида автотранспортда ташишларни ташкил этишда фойдаланилаётган ахборот технологиялари борасида ҳам бир мунча ютуқлар мавжуд.
Юкларни ташишда маршрут давомида автотранспорт воситасининг қайси ҳудудда ва ҳолатда эканлигидан хабардор бўлиш учун турли хил алоқа воситаларидан фойдаланилади. Шу кунгача автомобиль транспортида қуйидаги алоқа воситаларидан фойдаланиб келинмоқда:
1. Радио алоқа.
Замонавий шароитда оптимал назоратни амалга оширишда зарур омиллардан бири автокорхонанинг транспорт воситалари ҳаракатини автоматик назорат қилувчи коммуникация тизимининг мавжудлиги ҳисобланади. Хозирги кунда автоуловларнинг назоратини амалга оширувчи турли хил алоқа воситалари ва тизимлари, бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам транспорт назоратини бошқариш талабларига жавоб бермайди.
ҲТ(ҳаракатланувчи таркиб)ни радио алоқа ёрдамида назорат қилиш икки асосий қисмга бўлинади:
1. анчагина аввалги ва ҳозирги кунда фойдаланишдан четлатилаётган. ҲТ акс тўлқинларини қабул қилувчи назорат қурилмаларига асосланган.
2. назорат постларига транспорт воситасининг (автомобил) манбасидан юборилаётган сигналларни тўғридан-тўғри қабул қилиниши.
Биринчи усул учун йўналиш бўйича етарли сонда назорат нуқталарини жойлаштириш талаб қилинади. ҲТнинг жойини аниқлаш учун камида 3назорат пости билан алоқада бўлиши керак. Камчилиги: ҳар бир транспорт бирлиги учун идентификация маълумотларининг етказиб беролмаслик.
Иккинчи усулда ҲТга борт компьютерлари (дастлаб датчиклар) ўрнатиш имкониятидан фойдаланилган.
Борт компьютерларига АРМ(Автоматлаштирилган иш ўринлари)дан назорат пунктларидаги компьютерларга автомобиль ҳақидаги барча маълумотлар: унинг маршрути, юк тури ва бошқалар киритилади.
Бугунги кунда, АT (автомобиль транспорти) учун автоном навигация тизимини ривожлантириш устида ишлар олиб борилмоқда. Унинг моҳияти қуйидагича:
АT жойлашган манзил ҲТнинг ўзида жойлашган компютер тизимини ёрдамида аниқланади. Ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар зарур:
• бошланғич нуқта манзили
• ҳаракатланиш параметрлари (ҳаракатланиш тезлиги, тезланиш, бурилишлардаги тезлик ва ҳоказо).
Камчиликлари қуйидагича:
1. тўпланган хатоларни тузатиш учун ташқи мос ёзувлар бўйича транспорт воситаси аниқ ўрнини аниқлаш учун эҳтиёж
2. ҳисоблаш тизимининг ноқулайлиги.
27 мегагерц диапазондаги қисқа масофали алоқа (Cи-Би-радио).
Айни пайтда, тез-тез қисқа масофали радио алоқа воситаларидан фойдаланилмоқда. Бу алоқа воситаси ёрдамида ҳайдовчилар бир-бири билан мулоқот қилиш билан ьир қаторда, баъзи жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (милиция) ва бошқа йўл хизматлари пунктлари билан мулоқот қилиш имконига эгадирлар. Бундай алоқа усули бир гуруҳда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўртасида ахборот алмашиш учун жуда қулай ҳисобланади.
Қисқа масофали алоқа воситалари, одатда, 27 мегагерц диапазонида фаолият юритади ва бир неча ваттдан қувватига эгадир. Улардан бу частотада фойдаланиш учун хеч қандай рухсат олиш талаб қилинмайди. Ушбу алоқа воситалари АТларига ўзаро маълум масофада алоқа мулоқот қилиш имконини беради. Рация воситалари жуда ишончли ва ишлатиш учун осон. Бироқ,улар қисқа масофали алоқа учун мўлжалланган ва улар ўз диспетчерлари билан чет элда бўлган вақтларида алоқада бўлолмайдилар.
Баъзан, сигналларни кучайтириш мақсадида сигнални 100 ёки ундан кўп ватт қувватга ошириб берадиган кучайтиргичлардан фойдаланилади. Бироқ, кучайтиргичлардан фойдаланиш учун маҳаллий органлардан руҳсат олиш керак. Акс ҳолда, бу кучайтиргичлар маҳаллий назорат хизматлари органлар томонидан мусодара қилиниши мумкин(бундай ҳолатлар Полша ва Германияда учраб туради). Бундан ташқари, кучайтиргичлар ҳайдовчи саломатлиги учун зарарли ҳисобланади.


  1. Download 312.89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling