3-мавзу. Юк ташиш жараёнда замонавий ахборот технологиялари Режа: Ахборот-коммуникация ресурслари: атамалар ва таърифлар
КВ(қисқа тўлқинлар) диапазонида радио алоқа
Download 312.89 Kb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Магистрал алоқа.
КВ(қисқа тўлқинлар) диапазонида радио алоқа.
27 мегагерц диапазонидан кўпроқ масофада мулоқот қилиш имконияти КВ диапазонидаги алоқадан фойланилганда туғилади. Афсуски, КВ диапазонидаги алоқани қўллашда ҳам бир қатор камчиликлар мавжуд. Асосий вазифа коммуникациянинг ишончлилиги бўлиб, КВ диапазонидаги алоқа ҳам 50 кмдан ортиқ масофада ишончли мулоқотга кафолат бера олмайди. Алоқа қилиш имконияти сутка вақти, об-ҳаво шароити, қабул қилувчи ва узатувчи қурилмаларнинг ўзаро жойлашиш тартибига боғлиқ. Иккинчи камчилиги, КВ диапазонидан фойдаланувчиларнинг сони ошиши натижасида шовқин ва сифатининг пасйиши ҳолатлари учрайди. Ҳаттоки кўп киловаттли узатгичлар ва катта антенна майдонлари ҳам сутка давомида ишончли алоқани таъминлай олмайдилар. Катта қувватга эга бундай радио марказни хеч қандай автокорхона қуришга қодир эмас. Узатиш қувватининг камайиши эса алоқа сифати ишончлилигини камайтиради. Шовқинлар ва сигнал даражасини таҳлил қилиш учун КВ радио алоқасини қўллаш орқали муайян вазиятларда оптимал бўлган захира частотасини автоматик қўллаш, кичик қувватли антенна майдонларида алоқа сифати ҳамда ишончлилигини ошириш имконини беради. Бу ускуналар нисбатан юқори нарҳли ҳисобланади. Лекин бу ускуналар ҳам сутка давомида транспорт воситалари билан диспетчернинг ишончли алоқасини таъминлаб бера олмайди. Шу билан бир қаторда, у ҳажмининг катталиги ва кўп энергия сарфлагани учун автомобилда қўллаш етарлича қийинчиликлар туғдиради. Бундан ташқари, КВ диапазонида радиочастоталарни жойлаштириш жиддий муаммодир. Буни ҳал қилиш автокорхоналарнинг зиммасига тушади, чунки, КВ воситаларини етказиб берувчилар бунга масъул эмаслар. Шуни таъкидлаш лозимки, КВ диапазонидаги барча сигналлар радионазорат хизматлари томонидан текшириб борилади. Бундан ташқари, ҳайдовчи КВ радиостанцияси орқали алоқа қилганда бевосита антеннага яқин бўлиши ва юқори қувватли радионурланишдан таъсирланиши мумкинлиги, бу эса унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. УКВ(ультра-қисқа тўлқинлар) диапазонида радио алоқа. УКВ(ультра-қисқа тўлқинлар) диапазонида радиотўлқинлар яқин, деярли кўриш чегарасидаги қисқа масофаларга тақсимланади. Шунинг учун, улардан фойдаланиш транспорт воситалари ва уларнинг ҳаракатини кузатиш фақат маҳаллий алоқа пунктларида амалга оширилади. Хатто, баланд минорага ўрнатилган радиостанция базасида ҳам алоқа кўлами радиуси 50 км дан ошмайди. Алоқа кўламини бир неча минораларга ўрнатилган ретрансляторлар ёрдамида кенгайтириш мумкин. Бироқ, бу 70 метрли минораларнинг ҳар бирининг қурилиши ва зарур ускуналар 50 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ талаб қилади. Оддий УКВ тўлқинли радиостанцияларни ёки ретрансляторларни қўллаганда бир вақтнинг ўзида бир нечта автотранспорт воситаси ва абонентлар билан боғланиш мумкин эмас. Ушбу тизим жуда чекланган миқдордаги фойдаланувчилар учунгина хизмат қилиши мумкин. Шу билан бирга, локал алоқа учун УКВ тўлқинли радиостанциялардан фойдаланишнинг баъзи бир афзалликлари бор. Бу ускуналарнисбатан арзон ва трафик деярли бепул. 2. Уяли(мобил) алоқа. Уяли алоқа шаҳарларда ёки автомобиль трассаси бўйлаб ўрнатилган қабул қилувчи ва узатувчи станциялардан ташкил топган бир мобил алоқа тизими ҳисобланади. Ҳар бир қабул қилувчи станция маълум ҳудудни ўз ичига олади. Шаҳар асалари уясига ўхшаш бундай бўлимлар, яъни ҳудудларга бўлинади. Автомобиль ҳайдовчиси гўшакни кўтарганда уни энг яқиндаги қабул қилувчи-узатувчи станция эшитади ва ҳайдовчи мижоз билан шу станция орқали алоқага чиқади. Автомобил ушбу худудни майдони тарк этганида уни қўллаб-қувватлаш қўшни станция зиммасига узатилади, худди катакдан катакка ўтгандай. Уяли алоқа - жуда қулай ва тез равожланаётган алоқа туридар. Чунки аввалида қимматлиги туфайли фақатгина айрим қатламларгина ҳарид қила оладиган мобил телефонлар, эндиликда нархларининг сезиларли пасайиши туфайли халқ ичида оммалашиб бормоқда. Кўпинча, транспорт компаниялари АТ билан доимий алоқада бўлиш мақсадида ўзларининг ҳайдовчиларини уяли телефон аппаратлари билан таъминлашмоқда. Бироқ, уяли алоқадан фойдаланганда ҳам бир қанча камчиликлар аниқланди. Аввало – алоқа етарли қамровли эмас. Ҳатто кўп сонли таянч станциялари қурилган Ғарбий Европада ҳам мобил алоқа бутун ҳудудини қамраб олмайди. Уяли алоқа тармоғи фақат йирик шаҳарлар ва автомобил магистрал йўлларини қамраб олган, автомобиль катта магистралдан 30 километр узоқлашиши билан алоқа йўқолади. Муаммо бир-бири билан мос келмайдиган бир қанча уяли алоқа стандартлари борлиги билан ҳам мураккаблашади. Роуминг муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган. Иккинчи камчилиги, трафик учун жуда катта тўловлар ҳисобланади. Баъзи автотранспорт компаниялари тажрибасидан келиб чиқиб, бир ҳайдовчининг телефон учун ойига 100 доллардан ортиқ хақ тўлаши кузатилган. Учинчи камчилик, транспорт воситалариҳолатининг объектив мониторингининг йўқлиги ҳисобланади. Диспетчер фақат ҳайдовчининг сўзларига таянган холда маълумотга эга бўлади. Агар компанияда автомобиллар сони жуда кўп бўлса, бунда сўровлар ва маълумотларни қўлда қайд қилиш жуда кўп вақтни, эътибор ва маблағни талаб қилади. Камчиликларга транспорт воситалари ҳайдовчиларининг диспетчерлар билан суҳбатларини ҳужжатлаштириш (кўпинча диспетчер ва ҳайдовчи ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқарувчи) ва АТнинг ҳаққоний ҳаракатланиш маршрутини ҳужжатлаштиришнинг имкони йўқлигини киритиш мумкин. Бундан ташқари, овозли алоқа орқали маълумотлар олиш, автотранспорт корхонасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратишни қийинлаштиради. 3.Магистрал алоқа. Магистрал алоқа ҳам, уяли алоқа сингари бир мантиқий тузумга бирлаштирилган, шунингдек, ретрансляторлар - станциялар тармоғига асосланган тизим ҳисобланади. Бироқ, бу ишлаб чиқариш тармоғи ва унинг бир қатор чекловлари мавжуд. Аввало, бу майдон бўйича чеклаш. Буерда бутун мамлакатни қамраб олиш кўзда тутилмайди, балки, бир ёки бир неча ишлаб чиқариш иншоотлари, шу ҳудуддаги транспорт воситалари билан алоқада бўлиш эҳтиёжини қондириш назарда тутилади. Бундан ташқари, музокаралар давомида, ташқи тармоқларга киришучун чекловлари мавжуд. Турли абонентлар учун турлича имкониятлар белгилаб берилади. Магистрал алоқа уяли алоқага нисбатан арзонроқ, шунинг учун маҳаллий транспорт воситаларида юк ташиш жараёнларида қўлланилиши мумкин. Унинг ҳам уяли алоқадаги каби камчиликлари мавжуд. Албатта, узоқ масофага юк ташувчи транспорт воситаларини назорат қилишда сунъий йўлдош навигация тизимларини қўллаш мақсадга мувофиқ. 4. Карпьютер. Карпьютер ёки Онбордер (инг.carputer, onboarder) (Бошқа номлари - онборд, автомобиль компютери, car PC, компьютер) - маҳсус автомобилларда ишлашга мўлжалланган ва бир ТВга ўрнатилган шахсий компютер аналоги. Онбордерлар автомобиль ҳаракатланишини назорат қилиш, Интернетга уланиш ва хордиқ чиқариш мақсадида ишлатилади. Имкониятлари: шахсий компьютер имкониятлари билан бир қаторда бир қатор қурилмалар (автомагнитола, навигатор, DVD-плеер) функцияларини бирлашган. Download 312.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling