3. металлар газ коррозиясининг физик-кимёвий қонуниятлари


-расм. Баъзи металл оксидларининг ҳосил бўлишига


Download 119.44 Kb.
bet2/7
Sana05.10.2023
Hajmi119.44 Kb.
#1693017
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu

3.1-расм. Баъзи металл оксидларининг ҳосил бўлишига ∆G0 ҳароратнинг таъсири:
1 — Au2O3; 2 — Ag2O; 3 — PtO; 4 — СиО; 5 — РЬО; 6 — МО; 7 — FeO;
8 — Fe2O3; 9 — Cr2O3; 10 — ТiO2; 11 — Аl2О3; 12 — MgO.
3.2. Металлар газ коррозиясининг асосий босқичлари.
Коррозия маҳсулотларининг ҳосил бўлиши бир қатор кетма-кет ва параллел борувчи реакцияларнинг бориши натижасида амалга ошади. 3.2-расмда металлнинг газ фазасидаги кислород билан оксидланганида яхлит оксид пардасининг ҳосил бўлиш схемаси ифодаланган.
Металлнинг оксидланиш жараёни бир неча босқичда амалга ошади:
1) металлнинг ионлашуви, унинг ионлар шаклига ва электронларнинг оксид қатламига ўтиши;
2) Меn+ металл ионлари ва электронларнинг оксид қатламига силжиши;
3) кислороднинг газ муҳитидан оксид сиртига ўтиши ;
4) кислороднинг сиртда адсорбцияланиши;
5) адсорбцияланган кислороднинг О2– ионга айланиши;
6) О2– кислород ионининг оксид қатламига кўчиши;
7) оксид ҳосил бўлиш реакциясининг бориши;
Баъзи ҳолларда жараён айрим босқичларсиз амалга ошиши ёки трансформацияланиши мумкин. Бироқ умуман олганда барча босқичлар бир-бирига боғлиқ ва кетма-кет амалга ошади. Жараён тезлигининг йиғиндиси энг секин борадиган реакция тезлиги билан аниқланади. Масалан, агарда 3- босқич секин кечса, унда жараён ташқи диффузия билан лимитланади. Агарда 1-, 2- ёки 6- жараёнлар секин борса у ҳолда ички диффузион назорат ўринли бўлади.

3.2-расм. Металлда оксид пардаси ҳосил бўлиш жараёнининг схемаси.
Металлар газ коррозиясининг ажралиб турадиган хусусиятларидан бири жараённинг баъзи ҳолларда вақт бўйича сўниши бўлиб ҳисобланади. Бу ҳол металл сиртида ҳимоя плёнкаси ҳосил бўлгандагина кузатилади. Агар плёнка яхлит, бутун ва сирт билан яхши адгезияга эга бўлса, у металлни агрессив муҳитдан ажратади, натижада коррозия тўхтайди ёки жуда секинлашади. Бундай жараённинг биринчи босқичи оксидловчининг металл сиртига адсорбцияланиши бўлиши лозим.

Download 119.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling