3. металлар газ коррозиясининг физик-кимёвий қонуниятлари


-расм. Ленгмюр изотермаси


Download 119.44 Kb.
bet4/7
Sana05.10.2023
Hajmi119.44 Kb.
#1693017
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu

3.3-расм. Ленгмюр изотермаси
ϴ = 1 бўлганда графикнинг горизонтал қисми ҳосил бўлиб, бу соҳа тўлган моноқатлам ҳосил бўлганини ифодалайди.
Адсорбция жараёни кучсиз (ϴ кичик) ёки босим Р жуда кичик бўлганда (1+bP 1) металл сиртининг қоплпниш даражаси кам ва у босимга тўғри пропорционал бўлади:
ϴ = bP (3.3)
(3.3) ифода тақсимот қонунини ифодалайди ва у Генрининг изотермалар ифодаси ҳисобланади.
Юқори босимларда 1+bP bP деб олиш мумкинлигидан, (3.3) ифодадан қийидаги тенгламани ҳосил қиламиз:
ϴ = 1 (3.4)
Бундай ҳолат 3.3-расмдаги грфикнинг горизонтал қисмига тўғри келади, яъни босимнинг кейинги пропорционал ортиши қаттиқ металл сиртида адсорбцияланган модда миқдорига таъсир қилмайди.

Агар металл сиртига газлар аралашмаси адсорбцияланаётган бўлса, сиртнинг i-копонент билан копланиш даражаси қуйидаги формуладан аниқланади:


ϴ = (3.5)
Бунда сумма газ аралашмасининг барча «п» компонентлари бўйича олинади.
Кўп ҳолларда қаттиқ металлнинг сирти энергетик нуқтаи назардан биржинсли бўлмайди. Металл сирти турлича адсорбция иссиқлигига эга бўлган жуда кўп элементар юзачалардан иборат бўлади. Шунинг учун ϴ ни ҳисоблашда қуйидаги ифодадан фойдаланилса натижалар экспериментал қийматларга янада яқин келади:
ϴ = ln ao P (3.6)

Бу ерда f — тақсимот функциясини ифодаловчи коэффициент, ао— адсорбция иссиқлиги энг катта бўлгандаги адсорбцион коэффициент. (3.6) ифода адсорбциянинг логарифмик изотермасини ифодалайди. Бу ифодани назарий чиқарган олим М.И. Темкин ҳисобланади. Уни биринчи марта экспериментал тасдиқлаш А.Н. Фрумкин ва А.И. Шлыгинга насиб этган.


Адсорбция мономолекуляр ёки полимолекуляр бўлши мумкин. Полимолекуляр ҳолда адсорбент сиртида бир неча қатлам ҳосил бўлади. Биринчи мономолекуляр қатлам қаттиқ жисм сирти билан адсорбат молекулалари орасидаги ўзаро таъсир кучи туфайли вужудга келади. Иккинчи ва ундан кейинги қаватлар ван-дер-ваальс кучлари ёрдамида тутиб турилади. Адсорбат қатламлари сирт бўйича текис тақсимланмайди. Баъзи жойларда улар икки ёки уч қават бўлиши мумкин. Шунингдек, баъзи участкалар моноқатлам билан қопланиб (3.4-расм), баъзи жойлар адсорбатдан умуман холи бўлиши мумкин. 3.4-расмда Брунауэр назариясига асосан металл сиртининг адсорбцияланган модда молекулалари билан қопланиш схемаси тасвирланган.




Download 119.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling