3. Variant Avtomobillar uchun ehtiyot qismlarning hisobi
-жадвал Эҳтиёт қисмлар ҳаракатини счётларда акс эттириш
Download 30.22 Kb.
|
савол жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операциянинг мазмуни Сумма Дебет счет Кредит счет
6.8-жадвал
Эҳтиёт қисмлар ҳаракатини счётларда акс эттириш
Автотранспорт корхоналарида айрим эҳтиёт қисмлар АТВларга ўрнатилганда бирданига эмас, балки бир маромда уларнинг фойдали хизмат муддати мобайнида ҳисобдан чиқариб борилади. Бу, чунончи, аккумуляторлар ва автошиналарга тегишлидир. Ушбу эҳтиёт қисмлар АТВларга ўрнатиш учун омбордан берилганда омбор мудири жавобгарлигидан соқит қилинади. Бир вақтнинг ўзида улар учун моддий жавобгарлик фойдали хизмат муддати тугагунча ҳайдовчилар зиммасига ўтказилади. Бухгалтерияда АТВларга ўрнатилган янги аккумуляторлар ва автошиналар иш фаолиятини назорат қилиш мақсадида мос равишда «Аккумулятор иш фаолияти ҳисоби карточкаси» ва «Автошиналар иш фаолияти ҳисоби карточкаси» очилади. Ушбу карточкаларда янги аккумулятор ва автошиналарнинг маркаси, модели, кафолатли хизмат муддати меъёри, ўрнатилган АТВнинг давлат белгиси рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми-шарифи, уларни ўрнатиш санаси кўрсатилади. Шунингдек, унинг алоҳида устунларида ҳисобот даврлари бўйича аккумулятор ва автошиналар томонидан бажарилган иш (ташилган юк ҳажми, ишлаган ойлар сони, босиб ўтилган йўл), уларни ҳисобдан чиқариш санаси ва сабаблари акс эттирилади. Аккумуляторлар ва автошиналарнинг фойдали хизмат муддатини ўтаганда ва яроқсиз ҳолга келганда улар АТВдан ечиб олинади ҳамда омборга металлолом сифатида кирим қилинади. Бунда, мос равишда, уларга очилган ҳисоб карточкалари ҳам ёпилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, зизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» асосида Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан ишлаб чиқилган шу номдаги тармоқ низомига мувофиқ АТВларга ўрнатилган янги аккумулятор ва автошиналар ҳисоби 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётида юритилади. Чунончи, АТВларга ўрнатилган аккумуляторлар ва автошиналар қийматига «Ўрнатиш далолатномаси»га мувофиқ бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади: Download 30.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling