Дебет 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» (ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материалларни акс эттирувчи тегишли счётлар)
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар».
Инвентаризация натижасида ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича камомадлар, шунингдек уларнинг яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганда қуйидаги тартибларга амал қилиш лозим.
Биринчидан, ёқилғи ҳамда мойлаш материаллари бўйича уларнинг сақлаш ва АТВларга қуйишдаги табиий камайиши (буғланиши, тўкилиши) белгиланган меъёрлар асосида ҳисобдан чиқарилади.
Иккинчидан, меърдаги табиий камайишлар миқдоридан ортиқ бўлган ёқилғи ва мойлаш материаллари миқдори камомад сифатида тан олинади.
Учинчидан, моддий жавобгар шахслар айби билан занглаган, синган ва бошқа сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган эҳтиёт қисмлар уларга етказилган зарардан ҳосил бўлган йўқотишлар сифатида эътироф этилади.
Тўртинчидан, номи, маркаси, модели бир хил бўлган, лекин кирим қиймати турлича бўлган эҳтиёт қисмлар бўйича аниқланган камомад ва ортиқчаларни ўзаро бир-бири билан қоплашга раҳбарнинг ижозати билан рухсат этилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларининг белгиланган меъёрлардаги табиий камайиши уларнинг кирим қиймати бўйича автотранспорт корхоналарининг харажатларига киритилади. Бухгалтерияда табиий камайиш суммасига қуйидаги ёзувлар қилинади:
Дебет Ҳаражат счётлари (2010, 2310, 2510, 9400)
Кредит 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» (ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материалларни акс эттирувчи тегишли счётлар).
Камомад ва йўқотишлар сифатида тан олинган ишлаб чиқариш заҳираларига уларнинг кирим қиймати бўйича қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 5910 «Камомадлар ва бойликларга етказилган зарардан йўқотишлар»
Кредит 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» (ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материалларни акс эттирувчи тегишли счётлар).
Ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича камомад ва йўқотишларнинг айбдор шахслар бўйнига қўйилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |