3. Variant Avtomobillar uchun ehtiyot qismlarning hisobi
Дебет 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» Кредит
Download 30.22 Kb.
|
савол жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Avtotransport korxonalarida ishlab chiqarish zaxiralari inventarizatsiyasining xususiyatlari.
Дебет 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари»
Кредит 1040 «Эҳтиёт қисмлар» Аккумуляторлар ва автошиналарнинг қиймати улар АТВларга ўрнатилган кундан бошлаб фойдали хизмат муддати мобайнида бир маромда бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига махсус ҳисоб-китоблар асосида киритиб борилади. Ушбу ҳисоб-китобларни тузиш ҳамда улар асосида ўрнатилган аккумуляторлар ва автошиналар қийматини ҳисобдан чиқариб бориш тартибига кейинги бобда алоҳида тўхталамиз. 2. Avtotransport korxonalarida ishlab chiqarish zaxiralari inventarizatsiyasining xususiyatlari. Автотранспорт корхоналарида ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа ишлаб чиқариш захиралари инвентаризациясини ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш республикамизнинг 19-сон БҲМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да келтирилган тартибларга мос равишда ушбу активларнинг транспортировка қилиниши, сақланиши, ишлатилиши ҳамда бошқа жиҳатларидаги хусусиятлари эътиборга олинган тарзда амалга оширилиши лозим. Чунончи, инвентаризация бошланиши олдидан, моддий жавобгар шахслар ўзларининг жавобгарлигидаги ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисида ҳисоботни беришлари, ушбу ҳисоботга барча бошланғич ҳужжатларнинг киритилганлиги, қайта саноқ ўтказилишига эътирози йўқлиги тўғрисида тилхат берадилар. Инвентаризацияни белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминлаш учун турли ташкилий ишлар амалга оширилади. Чунончи, омборларда сақланаётган эҳтиёт қисмлар дастлаб янги эҳтиёт қисмлар, олдин фойдаланишда бўлган яроқли эҳтиёт қисмлар ҳамда яроқсиз эҳтиёт қисмларга ажратилади. Номи, маркаси ва модели бир хил бўлган, лекин баҳоси турлича бўлган янги эҳтиёт қисмлар алоҳида сараланади. Саноқ ишларини осонлаштириш мақсадида инвентаризация варақасида гуруҳларга ажратилган эҳтиёт қисмларнинг номлари ва омбор ҳисоби бўйича миқдори олдиндан қўйиб чиқилади. Шундан сўнг, ҳар бир гуруҳ бўйича омбордаги эҳтиёт қисмларнинг мавжуд миқдори санаш, ўлчаш, тортиш ва шу каби бошқа усуллар асосида аниқланади ҳамда инвентаризация варақасининг тегишли устунчасига ёзилади. Катта сиғимли цистерна ва бочкаларда сақланаётган ёқилғи ва мойлаш материалларининг ҳақиқий миқдорини топиш учун инвентаризация комиссияси махсус ўлчов асбобларидан, чунончи, темир линейкалар, индикаторлардан фойдаланади. Темир линейка ёки индикаторлар ёрдамида, дастлаб, цистерна (бочка)нинг ёқилғи ва мойлаш материалларининг ҳақиқатда банд бўлган баландлиги тегишли ўлчов бирликларида (масалан, метрда, дециметрда, сантиметрда) аниқланади. Шундан сўнг, ҳар бир цистерна ва бочка бўйича уларнинг топилган баландлик ўлчамига мос келувчи ёқилғининг миқдори махсус тасдиқланган шкала (жадвал) асосида топилади. Мисол учун, ҳажми 16 куб метрлик (4х2х2) цистернага 13120 литр солярка кетиши белгиланган, дейлик. Демак, 1 куб метрга 820 литр солярка тўғри келади. Инвентаризацияда цистернанинг ёқилғи билан банд бўлган баландлиги 1,25 метр эканлиги аниқланди. У ҳолда тасдиқланган шкалага кўра ушбу цистернадаги ёқилғининг миқдори 8200 литрни (4м * 2м * 1,25м * 820 л) ташкил қилади. Инвентаризация варақаси ўтказилаётган инвентаризациянинг турига ҳамда мақсадига кўра турли нусхада расмийлаштирилади. Чунончи, моддий жавобгар шахслар алмашаётганда инвентаризация варақаси учта нусхада тузилади. Унинг бир нусхаси бухгатерияга топширилади, иккинчи нусхаси моддий жавобгарликни олувчи шахсда, учинчи нусхаси эса моддий жавобгарликни топшираётган шахсда қолади. Автотранспорт корхонаси бухгалтериясида комиссия томонидан тақдим этилган инвентаризация варақаси асосида «Таққослама қайднома» тузилади. Ушбу қайдномага фақат четланишлар (ортиқчалар ёки камомадлар) мавжуд бўлган ишлаб чиқариш заҳиралари киритилади. Ишлаб чиқариш заҳираларининг инвентаризацияда аниқланган ортиқчалари автотранспорт корхонаси раҳбарининг қарорига асосан бошқа даромадлар таркибига киритилади. Бухгалтерияда аниқланган ортиқчалар суммасига қуйидаги ёзув қилинади: Download 30.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling