3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил июлдаги Коррупцияга қарши


Download 19.51 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.01.2023
Hajmi19.51 Kb.
#1086109
Bog'liq
13-16 gacha falsafa



13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши
муросасиз муносабатда бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши
муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида
коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сон Фармонига мувофиқ ҳамда
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини самарали
ташкил этиш мақсадида:
1. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат
унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда
(кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ишга қабул қилишни очиқ
танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов
тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи
тартиб жорий этилсин.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой
муддатда давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари,
молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини муайян
муддатда ротация қилиш ҳамда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича бошқа
механизмларни жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
2. Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда
2021 йил 1 октябрга қадар коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл
қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари
томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини
белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат
тузилмалари фаолияти йўлга қўйилсин.
Белгилансинки, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини
барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш,
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз
муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланади.
14.Ҳукмнинг таркиби ва хусусиятлари.
Мустақиллик мамлакатимизда илм-фан тараққиёти учун кенг имкониятлар яратди.
Фаннинг барча соҳаларидаги каби фалсафада туб ўзгаришлар содир бўлди. Зеро, энг
қадимий ривожланиш тарихига эга бўлган фалсафа ўзида турли даврларнинг ижтимоий-
сиёсий қарашларини мужассамлаштириб, воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашни,
нафақат англаш, балки уларга фаол муносабат билдиришни шакллантиради. Модомики
шундай экан, бугунги кунда фалсафани янада ривожлантириш, ёш авлодни фалсафий
дунёқараш, замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар билан
қуроллантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки Президент Ислом Каримов
таъкидлаганидек: "Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам
кўпроқ кучга эга"
Фалсафий тафаккурнинг ижтимоий-сиёсий асослари ҳар қандай жамият халқининг
ижтимоий онгини ўзгартиришга, унинг пировард мақсадларига хизмат қилишга
қаратилган.
Бугунги кунда фалсафий тафаккурнинг янгиланиши нафақат умумий маънавий
муҳитнинг, балки ҳар бир жамият аъзосининг ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва


эҳтиёжларининг ўзгариши ҳамдир. Президент Ислом Каримов таъкидлаганларидек:
"Фалсафа барча фанларнинг отаси. Фалсафани билмайдиган одам - медицина ёки таълим,
санъат ёки маданият соҳаси вакили бўладими, бундан қатъий назар – ҳаётнинг, ўз
касбининг маъно мазмунини яхши тушунмайди. Мисол учун, тарихни таҳлил қилиш учун
ҳар бир воқеа ва жараёнга фалсафий қараш, уларни умумлаштирган ҳолда зарур хулосалар
чиқара олиш керак. Шу боис тарихчи бўлиш учун фалсафий тафаккур қобилиятига эга
бўлиш даркор"
. Шундагина инсон буюк алломалар орзу қилган фозил одамларнинг комил
фазилатларини шакллантириш ва такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўша олади.
Фалсафа фани барча замонларда ва мамлакатларда ҳамма университетлар ва бошқа
олий ўқув юртларида ўрганиш учун мажбурий саналган фундаментал фанлардан бири
бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда
Мазкур фаннинг моҳиятини ўрганишимиз жараёнида, унинг ўзига хос
хусусиятларини аииқлашимиз ва фалсафа инсон ўзини қуршаган дунёни ва ўз-ўзини
англаб етишида қандай роль ўйнашини тушуна бошлаймиз. Зеро, Президент Ислом
Каримов таъкидлаганидек: "Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси,
авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади" ,"Бир сўз
билан айтганда, ёшларимизни фалсафий тафаккур билан куроллантириш – давр талаби.
Нега деганда, бугунги замонда ҳар қандай рақиб ва мухолиф билан бахсга киришиш учун
унинг қарашлари ва ғояси, фалсафасини кўпроқ билишимиз, керак бўлса, унинг ўзидан
ҳам пухтароқ эгаллашимиз лозим"
.
Шу боис фалсафага яхлит муносабатни унда кўтарилган масалаларнинг теранроқ ва
тўлиқроқ талқинини мазкур дастур мазмунида ифодалашга ҳаракат қилинди.
Мазкур дастурнинг биринчи бўлимида фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг
асосий боскичлари ва йўналиши ҳақидаги масалаларга эътибор қаратилган. Иккинчи
бўлимда - борлиқ фалсафаси, фалсафада субстанция ва материя муаммоси, ҳаракат ва
ривожланиш, фазо ва вақт, табиат фалсафаси ва инсон борлиғи муаммолари ўрин олган.
Учинчи бўлимда ривожланиш масалалари ўзаро алоқадорлик ва тараққиёт, фалсафа қонун
ва категорияларининг энг умумий жиҳатларини ёритиш каби масалалар ўз ифодасини
топган.
15.Xулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи.
Воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт
тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган ҳолда вужудга келади. Бундай
билимларни ҳосил қилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади.
Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида
янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади.
Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулоҳазалар бўлиши, ўзаро мантиқан
боғланиши керак.
Масалан, «Аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «Платон юнон файласуфидир» деган
икки чин мулоҳазадан хулоса чиқариб бўлмайди. ×унки бу мулоҳазалар ўртасида мантиқий
алоқадорлик йўқ.
Хулоса асослари ва хулоса ҳам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. Бундай
алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. Бу
қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. Масалан «Талаба А – аълочи» деган
мулоҳазадан «Талаба А – одобли», деб хулоса чиқариб бўлмайди.
16.Билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари.


«Мантиқ» арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича «логика» сўзига мувофиқ келади. «Логика»
атамаси эса, грекча «logos» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният»
каби маъноларга эга. Унинг кўпмаънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишида ўз
аксини топади. Хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини
(масалан, «объектив мантиқ», «нарсалар мантиғи» каби ибораларда), иккинчидан,
тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги
алоқадорликни характерлайдиган қонун-қоидалар йиғиндисини (масалан «субъектив
мантиқ» иборасида), ва ниҳоят, учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи
фанни ифода этишда ишлатилади.
Мантиқ илмининг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. «Тафаккур» арабча сўз бўлиб,
ўзбек тилидаги «фикрлаш», «ақлий билиш» сўзларининг синоними сифатида қўлланилади.
Тафаккур билишнинг юқори босқичидир. Унинг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун билиш
жараёнида тутган ўрни, билишнинг бошқа шакллари билан бўлган муносабатини аниқлаб
олиш зарур.
Билиш воқеликнинг, шу жумладан, онг ҳодисаларининг инсон миясида субъектив, идеал
образлар шаклида акс этишидан иборат. Билиш жараёнининг асосини ва охирги мақсадини
амалиёт ташкил этади. Барча ҳолларда билиш инсоннинг ҳаётий фаолияти билан у ёки бу
даражада боғлиқ бўлган, унинг маълум бир эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган
нарсаларни тушуниб етишга бўйсундирилган бўлади. Билиш жараёнини амалга оширар
экан, кишилар ўз олдиларига маълум бир мақсадларни қўядилар. Улар ўрганилиши лозим
бўлган предметлар доираси, тадқиқот йўналиши, шакллари ва методларини белгилаб
беради.

Download 19.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling