30 маъруза Электр манбаларни лойихалаш ва мухофазалашга доир масалалар
Download 81.5 Kb.
|
1 2
Bog'liq13 маъруза (1)
30 маъруза Электр манбаларни лойихалаш ва мухофазалашга доир масалалар. Мавзу режаси: Электр манбаларни лойихалаш ва мухофазалашга доир масалалар ечилган. Таянч сўзлар: пухталик, зўриқиш, радиоқурилмаларни мухофазалаш, халақит, энергетик кўрсатгич, энергетик, конструктив, эксплуатацион кўрсатгичлар. Электр манбаларни лойихалашда қуйидаги масалалар ечилади: Электр манбанинг структура схемаси тузилади уни ихчамланиши ва пухталиги, элементларда хосил бўладиган майдоннинг таъсир этмаслиги ишлаб чиқилади. Бу масалалар фақат иккиламчи электр манбаларига тегишли бўлади. Электр манбаларни лойиҳалаш қуйидаги тартибда олиб борилади: Техник топшириқни тузиш Тактик – техник талабларни ишлаб чиқиш Структура ва принципиал схемани хисоблари ишлаб чиқиш Конструкция тузиш Тажриба ўтказувчи намунани ишлаб чиқиш Техник хужжатларни ишлаб чиқиш Бу хужжатлар электр манбанинг якка холда серияли ва ялписига ишлаб чиқишда асосий хужжат бўлиб хизмат қилади. Хозирги замон техник қурилмаларни лойиҳалаш системали ёндошиш йўли орқали олиб борилади. Электр манбаларни лойихалашда қуйидаги принципга амал қилинади, яъни у ёки бу масалани ечиш учун бир нечта вариант текширувдан ўтиб оптимал параметрли энг яхши варианти танланади. Буни ечишда оптимал мезонларга суянилади. Интеграл мезон асосида қурилма танланади. Бу танланишда биринчи ўринда эффективлик мезони туради. Яъни қурилманинг бир нечта кўрсатгичларининг йиғиндиси, қўйилган талабни тежамкорлик билан бажариш хусусиятига эга бўлиши керак. Электр манба кўрсаткичлари қуйидаги гурухларга бўлинади: функционал, эксплуатацион, конструкцион ва иқтисодий. Функционал кўрсатгич манбанинг сифат ва саноқ кўрсаткичлари, энергетик кўрсатгичи, электромагнит мослиги, манба томонидан ҳосил қилинган халақитлар киради. Эксплуатацион кўрсатгичларга қурилманинг пухталиги, қурилманинг эксплуатация қилишга ва тузатишга қулайлиги, техника хавфсизлиги киради. Конструкцион кўрсаткичларга: ҳажми, оғирлиги титрашга ва механик босимларга чидамлилиги, намдан мухофазаланганлиги, таркибидаги блокларнинг элементларнинг қай даражада стандартлаштирилгани киради. Иқтисодий кўрсатгичларга: лойихалашга, саноатга ва ишлатишга сарфланган максимал қиймат киради. Интеграл мезон эффективлиги Э турли вариантда олинган кўрсатгичларнинг йиғиндисига тенг бўлади, яъни: Бу ерда f1(x1) – i та Xi кўрсатгичининг функцияси - оғирлик коэффициенти – кўрсаткичнинг керакли даражасини кўрсатувчи катталик Радиосистемалардаги электр манбанинг структура схемаси 104 расм Радиосистемалардаги электр манбалар шу қурилманинг характерига қараб керакли ток ва кучланиш хосил қиладиган қилиб тузилади. 105 расм Радиосистемалар бир неча блокдан тузилган бўлганлиги учун уларни таъминлайдиган манбалар марказлаштириш тарқоқ ва аралаш ҳолда бўлади. 104 – расмда марказлаштирилган электр манба турлари келтирилган. 106 расм Марказлаштирилган электр манбада ҳамма кучланишлар марказлаштирилган иккиламчи электр манбада (МИЭМ) ишлаб чиқарилади ва симлар орқали радио блокларга (РБ) берилади. Якка тартибдаги электр манбада (105 – расм) иккиламчи электр манба алохида ўзининг иккиламчи электр манбаи бўлиб, марказий тақсимловчи қурилма (МТҚ) орқали боғланади. Комбинациялашган электр манбаларда айрим қисмлари марказий иккиламчи электр манба орқали ишласа, қолган қисмлари алохида иккиламчи манбаларда ишлайди (107 – расм). Яъни МИЭМ якка холда РБ учун умумий иккиламчи электр манба бўлиб хизмат қилса, якка холдаги РБ лар учун алохида иккиламчи электр манба бўлиб хизмат қилади. Кучланишни стабиллаш эса алохида стабилизатор орқали амалга оширилади. Ўзгарувчан кучланишни трансформациялаш ва уни тўғрилаш марказий трансформаторли тўғриловчи блокда (МТТБ) амалга оширилади. Радиоблокларни марказий электр манба орқали таъминлаш қулай ва тежамкор хисобланади, аммо электр энергияни тақсимланишида айниқса, кам кучланишли ва кўп ток истеъмол қиладиган юкламаларда энергияни исрофгарчилиги кўп бўлади. электр манба якка холда тузилганда электр энергия исрофгарчилиги кам бўлади. Download 81.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling