328 замонавий божхона-логистика терминаллари ташкил этиш
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлил ва натижалар.
Тадқиқот методологияси.
БЛТлар фао- лиятини ўрганиш бўйича тўпланган маълумот- лар, тадқиқот хулоса ва таклифлари таққослаш ва солиштириш орқали таҳлил қилинди, эмпи- рик тадқиқот натижасида олинган натижалар асосида БЛТни моделлаштиришга ҳаракат қи- линди. Таҳлил ва натижалар. “Хўш БЛТ ўзи нима?” “Ва у қандай функцияни бажаради?” де- ган савол туғилиши табиий. Тадқиқотчилар БЛТ чегара ўтказиш пунктларига яқин жойлашган, атрофи ўралган майдонда, товарларни, уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказилгунига қадар, божхона назорати остида вақтинча сақ- лаш жойи, деб таъриф берганлар [7], [8], [9] (1- расм.) Ташқи савдо фаолияти самарадорлиги ошишига бевосита икки омил таъсир қилади: биринчиси, ТИФ иштирокчилари юкларини ет- казиб бериш операциялари билан боғлиқ хара- жатларининг камайиши; иккинчиси, божхона назоратида шаффоф, тез, содда, янги божхона технологиялари қўлланилиши. Буларнинг бар- часини товарлар БЛТда турган вақтида амалга ошириш ёки қўллаш имконияти мавжуд. Товар сақлашдан токи расмийлаштирувгача бўлган жараёнга кирувчи барча хизматлардан фойдала- нишга шароит бир жойда яратилади. ТИФ ишти- рокчиси манфаатига мос келиши билан бирга, божхона назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади [10]. БЛТ, асосан, икки функцияни бажаради: ТИФ иштирокчиларига қўшимча хизматлар кўр- сатиш (ташувларни амалга ошириш, сақлаш ва божхона брокери, дастлабки маълумотларни жўнатиш хизмати, омборлар, офислар, автоту- раргоҳлар, овқатланиш, меҳмонхона, суғурта- лаш, таъмирлаш ва шу кабилар). Божхона назо- рати ва расмийлаштирувини (назорат, фискал, ахборот-таҳлил) амалга ошириш. Божхона хо- димлари божхона мақсадларида юкларни бож- хона кўригидан ўтказадилар, намуналар олади- лар. Шунингдек, БЛТдан товарларни сотувга тайёрлаш мақсадида ҳам фойдаланиши мумкин: юкни қисмларга бўлиш, қадоқлаш, жўнатиш ёки турли давлатлардан келган юкларни қайта пар- тияларга тақсимлаш [8]. Таъкидлаш жоизки, БЛТнинг ўзига хос афзаллик ва камчиликлари ҳам мавжуд. Маса- лан, кириб келаётган юклар оқими кўп қисмини божхона назорати остига олиш имконияти кў- паяди, божхона қонунчилигига риоя қилиниши- Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling