Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 2-son
329
ражат ташқи иқтисодий фаолият иштирокчила-
ри эътирозига сабаб бўлмоқда.
Масалан, республика очиқ маълумотлар
порталига божхона органлари томонидан жой-
лаштирилган таҳлил маълумотига кўра, 2021
йил июнь ойида энг йирик ўтказиш пунктлари
ҳисобланган “Яллама”, “Довут-ота”, “Ойбек”,
“Навоий”, “С.Нажимов” чегара божхона постлари
орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воси-
талари божхона расмийлаштирувига ўртача 45
дақиқадан 1 соат 51 дақиқагача ташкил этган-
лиги қайд қилинган [15] (1-жадвал).
Тирбандлик муаммосининг олдини олиш
учун божхона органлари юк ва транспорт воси-
таси ҳақида аввалдан маълумот жўнатиш, авто-
матлаштирилган чиқариб юбориш, масофавий
электрон декларациялаш, хавфни бошқариш, юк
чиқариб юборилганидан кейин божхона назора-
ти, “Ягона дарча” божхона ахборот тизимлари
каби янги божхона технологияларини жорий эт-
моқда. Бироқ масалага бир томонлама ёндашиб
ёки ўтказиш пункти ҳудудини кенгайтириш ор-
қали ҳам муаммога тўлиқ ечим топиб бўлмайди.
Чегара назорати унинг ҳудудида минимал шахс-
лар ҳаракатланишини талаб этади, қўшни дав-
лат ўтказиш пункти бунга ҳуқуқий ва техник
тайёр эмас. Ўтказиш пунктини “бўшатиш” ис-
тиқболли таклиф ҳисобланади. Бунинг учун
божхона расмийлаштирувининг асосий қисми-
ни пунктдан ташқарига вақтинча сақлаш омбо-
рига олиб чиқиш истиқболли кўринади.
1-жадвал
2021 йил июнь ойида айрим чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган юк
автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувига ўртача сарфланган вақт
Божхона пости
Жойлашган вилояти
Чегарадаги давлат
Жами
транспорт
Ўртача вақт
“Яллама”
Тошкент вилояти
Қозоғистон
3096
1:51:07
“Даут-ата”
Қорақалпоғистон
Қозоғистон
2927
1:50:56
“Ойбек”
Тошкент вилояти
Тожикистон
460
1:06:39
“Навои”
Тошкент вилояти
Қозоғистон
796
0:57:18
“С.Нажимов”
Тошкент вилояти
Қозоғистон
94
0:45:17
“Айритом”
Сурхондарё
Афғонистон
371
0:22:03
“Сирдарё”
Сирдарё
Қозоғистон
1318
0:20:29
Андархон
Фарғона
Қирғизистон
5
0:21:40
“Ўзбекистон”
Фарғона
Қирғизистон
165
0:14:10
“Сариосиё”
Сурхондарё
Тожикистон
316
0:10:30
“Қарши-Керки”
Қашқадарё
Туркманистон
97
0:04:00
Натижада, тирбандлик олди олинади, юк
божхона расмийлашувидан тўлиқ ўтиб, қабул
қилувчига тўғри боради, оралиқ божхона пости-
га киришга зарурат қолмайди. Барча рухсатно-
малар олиниши ва хизматлар бир жойда кўрса-
тилиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |