35-мавзу. Фарзандлар таълимида мактаб ва репетиторнинг ўрни


-мавзу. МАЪНАВИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРАДИГАН АСОСИЙ МЕЗОНЛАР


Download 36.08 Kb.
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi36.08 Kb.
#1525159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Javoblar

36-мавзу. МАЪНАВИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРАДИГАН АСОСИЙ МЕЗОНЛАР

  1. Дунёдаги ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавияти унинг буюк тарихи, менталитети, ўзига хос урф-одати ва анъаналари билан белгиланади.

  2. Айниқса, халқнинг маданий бойликлари ва кўҳна тарихий обидалари бебаҳо маънавий мерос ҳисобланади.

  3. Диёримиз алломалари томонидан яратилган бебаҳо моддий ва маънавий мерос, халқ оғзаки ижоди намуналари, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган қимматбаҳо асарлар буюк маънавий бойлигимиз ҳисобланади.

  4. Айниқса, юртимиз тарихи ҳақида энг қадимги манба ҳисобланмиш уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган, «Қатъий қонунлар » ва «Ҳаёт йўриқномаси» дея таърифланган нодир ёдгорлик «Авесто» алоҳида аҳамият касб этади.

  5. «Қатъий қонунлар » ва «Ҳаёт йўриқномаси» дея таърифланган нодир ёдгорлик «Авесто» алоҳида аҳамият касб этади.

  6. «Авесто»да аждодларимиз томонидан асрлар мобайнида тўпланган ҳаётий тажриба, дунёвий ва диний, ахлоқий, илмий ҳамда адабий қарашлар ўз ифодасини топган.

  7. «Авесто»да илгари сурилган теран фикр ва ғоялар, ҳаёт фалсафаси нафақат юртдошларимизни, балки жаҳон илм фани аҳлини ҳозирга қадар ҳайратга солиб келаётгани барчамизни беҳад қувонтиради.

  8. «Авесто»нинг туб маъно-моҳиятини англатувчи «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган ҳаётий тамойил бугунимиз учун ҳам беҳад ибратли сабоқлар борлигини англатади.

  9. «Авесто»да инсоннинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган кўплаб ўлмас ғоялар, пандномалар, ибратли фикрлар ўрин олган. Мазкур ёдгорлик ҳозирги Мовароуннаҳр ва Хуросон халқлари яшаган минтақаларда маънавият, таълим ва тарбия юксак даражада тараққий этганлигини намоён этади.

  10. Халқимиз маънавиятини шакллантиришда миллатимизнинг ўзлигини нам оён этувчи халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси – «Алпомиш» достони халқимизнинг қадим тасаввурларини ўзида намоён этган бебаҳо меросдир.

  11. «Алпомиш» достони халқимизнинг кўҳна маросимлари ва урф-одатларининг «қомуси» деб аташ мумкин.

  12. Фарзанднинг туғилишидан олдин овга чиқмоқ, суюнчи олмоқ, фарзанд г а исм қўймоқ, бешик тўй, тўй маслаҳати, жарчи қўймоқ, чуфуррон тўй каби турли хил одат ва маросимлар «Алпомиш»да акс этган.

  13. Шу билан бирга, достонда тарих тўфонларидан, ҳаёт синовларидан омон чиқиб, ўзлигини доимо сақлаган жасурлик, мардлик, матонат, бо тирлик, олижаноблик, вафо ва садоқат каби эзгу фазилатлар ўз ифодасини топган.

  14. Миллий маънавиятимизни шаклл антиришда халқимизнинг энг қадимий байрами Наврўзнинг ўрни айниқса беқиёсдир. Ушбу байрам тимсолида халқимиз https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни англайди.

  15. Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодий она байрам сифатида уч минг йилдан ортиқ тарихга эга.

  16. Шарқона янги йил – Наврўз байрамининг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган борлиқни асраб авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш, меҳр-оқибат, хайру саховат, бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик, ҳамжиҳатлик сингари юксак эзгу ғоялар халқимиз маънавиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

  17. Наврўз инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликка, она заминга меҳр ва эътибор кўрсатишга, унинг неъматларини асраб-авайлаш, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшаш, инсон қадрини улуғлашга даъват этади.

  18. Ислом дини асрлар мобайнида халқимиз қалбида чуқур илдиз отиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий менталитетимиз ҳамда маданиятимизни пок ва мусаффо сақлашда қудратли куч вазифасини ўтаб келган. Айниқса, муқаддас ислом дини таъсирида инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, бағрикенглик, яхшилик, меҳр-шафқат сингари халқимизга хос фазилатлар халқимиз онгида илдиз отиб, тобора ривожланиб бормоқда.

  19. Дунё тараққиётидан маълумки, ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантиришда оиланинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

  20. Боиси, фарзанднинг тарбияси, дунёқ арашини белгилайдиган маънавий мезонлар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик, меҳр-оқибат, ор-номус, андиша каби муқаддас тушунчалар айнан оилада вужудга келади. Айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, инсонийлик фазилатлари оилавий қадриятлар асосида шаклланади.

  21. Маънавиятни шакллантирувчи мезонлар ҳақида фикр юритганда, маҳалланинг ҳам ўрни ва аҳамиятини айтиб ўтиш жоиз. Азалдан маҳалла халқимизнинг миллий қадриятлар маскани сифатида алоҳида аҳамиятга эгадир. Чунки ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва иноқлик, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, тўй-маъракаларни ўзаро маслаҳат асосида ўтказиш маҳалла муҳитида шаклланади.

  22. Инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти сифатида миллат маънавиятини шакллантиришда илму маърифат, таълим-тарбия муҳим аҳамият касб этади.

  23. Зеро, халқнинг эртанги куни қандай бўлиши, албатта, фарзандларининг бугунги кунда қандай таълим ва тарбия олишига бевосита боғлиқ. Бугунги замон талаби фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий вазифаси ҳисобланади.

  24. Инсоният тараққиётининг ривожланиш босқичида маънавият соҳасига ҳамиша долзарб масала сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинган. Боиси, маъанавият инсоннинг ўзлигини англатувчи бетакрор мўъжизавий қудратли кучдирки, у ҳар қандай миллатни, халқни буюк ва улуғвор мақсадлар сари бирлашишга даъват этади.

  25. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: «Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир. Мана шундай қараш бутун халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан кенг ва қизғин қўллаб-қувватланаётгани маънавий тарбиянинг нақадар долзарб аҳамиятга эга эканини кўрсатади».




Download 36.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling