44-мавзу. ЎЗАРО ДЎСТЛИК - ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК, ТИНЧЛИК ГАРОВИ
Бугунги кунда ҳур ва обод ўлкамизда 130 дан ортиқ турли миллат ва елат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилади.
Таълим тизими 7 tilda – ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва Туркман тилларида олиб борилади.
16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилади.
Бу ерда истиқомат қилувчи халқларни умумий маънавий-ахлоқий қадриятлар, муштарак анъана ва урф-одатлар, ягона тарих боғлаб туради.
Миллатлараро муносабатлар соҳасига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолияти юртимизда миллатлараро муносабатлар сиёсатини амалга оширишга қаратилган.
Ҳозирги кунда у мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 152 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолиятини мувофиқлаштирмоқда.
Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон қадимдан ёнма-ён яшаган турли халқлар,маданият ва динлар вакилларининг айнан дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари минтақамизнинг маданий ривожида муҳим омил бўлган.
Ўзбекистон бугун яқин қўшничилик, дўстлик тамойилларига таянган ҳолда фаол ва прагматик сиёсат олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |