35-мавзу. Фарзандлар таълимида мактаб ва репетиторнинг ўрни


-мавзу. ҲАЁТ БОҒБОНИ, УМР ЧАРОҒБОНИ


Download 36.08 Kb.
bet5/9
Sana17.06.2023
Hajmi36.08 Kb.
#1525159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Javoblar

39-мавзу. ҲАЁТ БОҒБОНИ, УМР ЧАРОҒБОНИ

  1. ‘’Ўқитувчи ва мураббийлар – Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир’’

Шавкат МИРЗИЁЕВ

  1. Жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз таълимтарбия масаласига ғоят муҳим ва устувор вазифа сифатида эътибор қаратган.

  2. Биргина соҳибқирон Амир Темур ўзини устози ва пири Мир Саййид Бараканинг оёқ томонига дафн этишларини васият қилгани ҳам ана шу эҳтиромнинг ёрқин далили бўла олади.

  3. Қолаверса, сўз мулкининг султони Алишер Навоий устоз мақомини шундай юксакликка кўтарганки, бу унинг қуйидаги мисраларида яққол тажассумини топган:

Ҳақ йўлида ким сенга бир
ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо
онинг ҳаққин юз ганж ила.

  1. Ўзбек маърифатпарварларидан бири Абдурауф Фитрат «Ҳаёт йўлида биринчи масала – мактаб масаласидир», дея эътироф этади.

  2. Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асари.

  3. Абдулла Авлоний эса ўзининг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида «Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдур. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракотимизни ойина каби кўрсатур. Савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан аюриб берур. Тўғри йўлга раҳномолик қилуб, дунё ва охиратда маъсуд бўлишимизга сабаб бўлур. Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидур...» деб ёзади.

  4. Албатта, жамиятни саводсизлик, билимсизлик ботқоғига ботишдан сақлаб, умр йўлларимизни илму маърифат машъаласи билан чароғон этиб турадиганлар, авваламбор, ўқитувчилар, устоз-муаллимлардир

  5. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда таълимга юксак эътибор қаратилмоқда. Илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган муҳим дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари сони 28 минг 12 тага етказилди.

  6. Айни пайтда 3–7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси қарийб 70 фоизни ташкил этмоқда.

  7. Сўнгги йилларда Президент мактаб¬лари, ижод мактаблари, ихтисос¬лашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилди.

  8. Мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимидаги таълим муассасаларида: ИИВ Академия, Малака ошириш институти, академик лицей ва мактаб-интернатларида юзлаб педагог ходимлар фаолият юритмоқда.

  9. . Уларнинг саъй-ҳаракати ва жонбозлиги туфайли ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими амалда жорий этилган.

  10. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Жамиятимизда боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ижодий зиёлиларни бугун биз интилаётган Учинчи Ренессанснинг тўрт таянч устуни деб эътироф этмоқдамиз».

  11. Эътироф этиш керакки, ҳозирги кунда юртимизда таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар муносиб рағбатлантириб келинмоқда. Улар орасида давлатимизнинг юксак мукофоти – «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлганлар ҳам бор. Қанчадан-қанча соҳа фидойилари «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» сингари фахрий унвонлар билан тақдирланган. Кўплаб устоз ва мураббийларнинг кўксини «Эл-юрт ҳурмати», «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Соғлом авлод учун», «Дўстлик» орденлари, «Шуҳрат» медали безаб турибди.


Download 36.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling