35-мавзу. Фарзандлар таълимида мактаб ва репетиторнинг ўрни


-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН – ЖАҲОН ТУРИЗМИНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШИ


Download 36.08 Kb.
bet4/9
Sana17.06.2023
Hajmi36.08 Kb.
#1525159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Javoblar

38-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН – ЖАҲОН ТУРИЗМИНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШИ

  1. Сўнгги йилларда Ўзбекис¬тонда ҳам туризм яхши ривож¬ланмоқда. Буюк Британиянинг «Гардиан» газетаси Ўзбекистонни дунёда охирги йиллардаги энг яхши туристик йўналиш, дея эътироф этди.

  2. Бутунжаҳон туризм ташкилоти эса туризм соҳасида энг тез ўсаётган мамлакатлар рўйхатида юртимизга тўртинчи ўринни муносиб кўрган.

  3. Республикамизда туризмни ривожлантириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кўплаб давлат фуқаролари учун виза режими бекор қилинди. Бундан ташқари, электрон виза расмийлаштириш имконияти жорий этилиб, виза олиш соддалаштирилди. Қўшимча равишда, «Ватандош», «Талаба», «Академик», «Зиёратчи» ва «Тиббиёт» виза турлари жорий этилди.

  4. Ўзбекистон Лонелй Планет версиясига кўра, Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилди.

  5. Гастрономик туризм бўйича юртимиз МДҲнинг энг оммабоп давлатлар бешталигига киради. Хавфсиз мамлакатлар рейтингида Республикамиз иккинчи ўринни эгаллади.

  6. Яна бир муҳим жиҳат, юртимиз сайёҳликнинг турли йўналишлари ривожи учун муҳим асосга эга. Маса¬лан, муқаддас қадамжоларни зиё¬рат қилиш ҳамда диний туризмни ўз ичига олган зиёрат туризми истиқболи учун ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд. Ёки тоғ туризмини олайлик. Чимён, Зомин, Bo‘stonliq... Ҳар бири ўз фусункорлигига эга яна кўплаб тоғла¬римиз сайёҳлик ривожи учун муҳим манбадир.

  7. Худди шундай ажо¬йиб ва ноёб таомлари билан сайёҳларни лол қолдирадиган Ўзбекистон гастрономик туризмда ҳам пешқадам. Шунингдек, маданий-маърифий туризм, экологик туризм, ишбилармонлик туризми, геотуризм, жип-турлар ҳам мамлакатимизда ривожланаётган истиқболли йўналишлардир. Спорт, саломатлик, сув ту¬ризми, қишлоқ хўжалиги ту¬ризми ривожланиши учун ҳам шароитлар яратилмоқда.

  8. ИИВ тизимида Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

  9. Жорий йилнинг 26 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлан¬тириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида бу борада учраётган муаммоларни бартараф этиш, мамлакатимизга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

  10. Хусусан, туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

  11. . Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарурлиги таъкидланди.

  12. Мисол учун, Наманганда ишга туширилган «Афсона¬лар водийси», Бўстонлиқдаги «Амирсой мажмуаси»да барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристларга хизмат кўрсатмоқда.

  13. Бойсунда жойлашган, Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланган Бойбулоқ ёки неандертал одам қолдиғи топилган Тешиктош ғори ҳақида кўпчилигимиз эшитганмиз, китобларда ўқиганмиз.

  14. Ёки Дарбанд дараси, қади¬мий эллин маданияти ёдгорлиги – Узундара қалъасини бутун дунёдан келадиган сайёҳларга борича кўрсатилса, мамлакатимизга қан¬ча валюта кириб келишини тасаввур қилиб олаверинг.

  15. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу ерда меҳмонхона, кемпинг, тоғ спорти, дор йўли, туристлар уйлари каби объектларни ташкил этиш орқали 500 минг сайёҳни бемалол жалб қилиш, шунинг орқасидан кўплаб иш ўринларини яратиш мумкин.

  16. Пляж туризми ҳам бизда оқсаб турган тармоқлардан биридир. Ҳозирда Чорвоқ ва Тўдакўлдан бошқа бирорта ҳудудда чўмилиш жойлари йўқ.




Download 36.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling