36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(a) унинг қопланадиган қиймати (агар аниқлашнинг имкони бўлса); ва


Download 94.87 Kb.
bet25/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
21-илова

(a) унинг қопланадиган қиймати (агар аниқлашнинг имкони бўлса); ва
(б) актив учун олдинги даврларда ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмаганида аниқланиши мумкин бўлган (амортизация ёки эскириш суммалари чегирилган) баланс қиймати.
Бошқа ҳолларда активга тақсимланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарарни қайта тиклаш суммаси бирликнинг гудвилдан ташқари бошқа активларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим.
Гудвил бўйича қадрсизланишдан зарарни қайта тикланиши
124 Гудвил бўйича тан олинган қадрсизланишдан зарар кейинги даврларда қайта тикланмаслиги лозим.
125 38-сон БҲХС “Номоддий активлар” ўзида яратилган гудвилни тан олинишини тақиқлайди. Гудвил бўйича қадрсизланишдан зарар тан олингандан кейинги даврларда ушбу гудвилнинг қопланадиган қийматидаги ҳар қандай ўсиш харид қилинган гудвил бўйича тан олинган қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши эмас, балки ўзида яратилган гудвилдаги ўсиш бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Маълумотларни ёритиб бериш
126 Ташкилот активларнинг хар бир синфи бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:
(a) давр мобайнида фойда ёки зарарда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг суммаси ва ушбу қадрсизланишдан зарарларни ўз ичига оладиган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаси (моддалари);
(б) давр мобайнида фойда ёки зарарда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланиши суммаси ва ушбу қадрсизланишдан зарарлар қайта тикланишини ўз ичига олган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаси (моддалари);
(в) давр мобайнида бошқа умумлашган даромадда тан олинган қайта баҳоланган активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларнинг суммаси;
(г) давр мобайнида бошқа умумлашган даромадда тан олинган қайта баҳоланган активлар бўйича қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланиши суммаси.
127 Активларнинг синфи ўзида характери бўйича ва ташкилот фаолиятида фойдаланилиши жиҳатидан активларнинг гуруҳланишини ўзида акс эттиради.
128 126-бандда талаб этилган маълумотлар активлар синфи бўйича ёритиб берилган бошқа маълумотлар билан бирга тақдим этилиши мумкин. Масалан, ушбу маълумотлар 16-сон БҲХС орқали талаб этилган асосий воситаларнинг баланс қийматининг давр боши ва охири ҳолатидаги солиштирмасида акс эттирилиши мумкин.

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling