Келгуси пул оқимлари ҳисоб баҳоларининг таркибий қисми
39 Келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
(a) активдан узлуксиз фойдаланишдан келгуси пул маблағлари киримларининг прогнозлари;
(б) активдан узлуксиз фойдаланишдан келгуси пул маблағлари киримлари учун зарур бўлган (жумладан активни фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ пул маблағлари чиқимлари) ва активга изчиллик ва оқилона асосда тақсимланадиган ёки бевосита акс эттирилиши мумкин бўлган пул маблағлари чиқимларининг прогнозлари; ва
(в) агар мавжуд бўлса, активнинг фойдали хизмат муддати якунида ҳисобдан чиқаришдан олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимлари.
40 Келгуси пул оқимлари ва дисконт ставкасининг ҳисоб баҳолари умумий инфляция натижасидаги нарх ўсишлари тўғрисидаги изчил фаразларни акс эттиради. Шунинг учун, агар дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли нарх ўсишларининг таъсирини ўз ичига олса, келгуси пул оқимлари номинал суммаларда баҳоланади. Агар дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли нарх ўсишларининг таъсирини ўз ичига олмаса, келгуси пул оқимлари реал суммаларда баҳоланади (аммо келгуси муайян нарх ўсишлари ёки камайишларини ўз ичига олади).
41 Пул маблағлари чиқимларининг прогнозлари активдан фойдаланишда изчиллик ва оқилона асосда тақсимланиши ёки бевосита акс эттирилиши мумкин бўлган, активни сақлаб туриш бўйича жорий сарфларни ҳамда келгуси устама сарфларни ўз ичига олади.
42 Агар активнинг баланс қиймати у фойдаланишга ёки сотишга тайёр бўлишидан олдин сарфланадиган барча пул маблағлари чиқимларини тўлиқ ўз ичига олмаган бўлса, келгуси пул маблағлари чиқимларининг ҳисоб баҳоси ўз ичига актив фойдаланишга ёки сотишга тайёр бўлгунга қадар сарфланиши кутилаётган ҳар қандай пул маблағлари чиқимларининг ҳисоб баҳосини олади. Масалан, бу тугалланмаган қурилиш ёки ҳали тугалланмаган тажриба-конструкторлик ишларига тааллуқли.
43 Такрор ҳисоблашнинг олдини олиш учун, келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
(a) кўриб чиқилаётган активдан келадиган пул маблағлари киримларидан аҳамиятли даражада мустақил тарзда пул маблағлари киримларини юзага келтирадиган активлардан пул оқимлари (масалан, дебиторлик қарзлари каби молиявий активлар); ва
(б) мажбуриятлар сифатида тан олинган жавобгарликларга тегишли пул маблағлари чиқимлари (масалан, кредиторлик қарзлари, нафақалар ёки баҳоланган мажбуриятлар).
44 Актив учун келгуси пул оқимлари унинг жорий ҳолатида баҳоланиши лозим. Келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳолари қуйидагилардан юзага келиши кутилаётган келгуси пул маблағлари киримлари ёки чиқимлари бўйича ҳисоб баҳоларини ўз ичига олмаслиги лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |