4 – амалий машғулот қуйма тайёрлашнинг усулини танлашни ўрганиш. Ишдан мақсад


Download 372.58 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.04.2023
Hajmi372.58 Kb.
#1395277
Bog'liq
4.Amaliy mashg\'ulot. Quyma tayyorlashning usulini tanlashni o\'rganish



4 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
Қуйма тайёрлашнинг усулини танлашни ўрганиш. 
Ишдан мақсад:
 
Қуйма тайёрлашнинг усулини танлашни ўрганиш. 
Умумий маълумотлар 
Оддий шаклли, кичик бир нечтагина қуймалар (масалан, плита, рама, 
каркас) қолиплари ердаги қолипларда тайёрланади. Бунинг учун ерда модель 
ўлчамидан каттароқ чуқурча ўйилиб, аввал унга тўлдиргич қолип материали, 
сўнгра устига 10—12 мм қалинликда қоплама материал тўлдириладида, бир оз 
зичлаб текисланади. Кейин эса унинг ўртасига модель юзасини унга қаратиб, 
устига махсус тахтача қўйиб, уни болғача билан оҳиста уриб, қолип 
материалининг маълум мезонигача ботирилади. Бунда моделнинг горизонтал 
вазияти тахтача устига қуйилган адилак билан тузатилади. Сўнгра тахтача 
олиниб, модель атрофи қўл билан босилгач, андава ёрдамида металл қуйиш 
косачаси ва қолип бўшлиғига металлни киритиш ариқлари очилади. Кейин 
модель атрофи нам латта билан намланиб, қолипдан моделни оҳиста юқорига 
кўтариб ажратилгач, қолип тайёр бўлади (1-расм, а). Бу усул опока талаб 
этмаслиги билан бирга қуйиш тизими оддий бўлади. Бироқ қолип пухталиги 
ва газ ўтказувчанлигининг пастроқлиги, олинган қуйма юзининг нотекислиги 
оддий шаклли майда қуймалар олишгагина яроқлилиги туфайли амалда 
камдан-кам қўлланилади. 
 
 
4.1-расм. Ерда очиқ (а) ва берк (б) қолиплар тайёрлаш схемаси: 
1 — модель; 2— кокс; 3— қолип материаллари; 4— опока; 5— қозик; 
 6, 7, 8 — қуйиш тизими элементлари; 9 - стержень; 10 — газ чиқариш 
трубкаси. 
Агар мураккаброқ шаклли, ўлчамлари каттароқ қуймалар олиш лозим 
бўлса, уларни қаттиқ тагликли ёпиқ ер қолипларида олган маъқул. Бу усулда 
модель ярим палласининг ташқи контури ер чуқурчадаги қолип материалида, 
қуйма тизим каналчалари эса опокадаги қолип материалларида олинади. 
Бунда юқорида кўрганимиздеқ қолип ярми ерда тайёрлангач, унинг устига 
опока ўрнатилади. 
Опокага қуйиш тизими моделлари ўрнатилиб, атрофи қолип материали 
билан тўлдирилиб, шиббаланади. Кейин унда газ чиқариш кичик тешикчалари 
ва металл қуйиш косачаси очилади. Опокадан аввало стояк модели 
ажратилади. Сўнгра опока бир ерга олиб қуйилгач, ундан шлак тутгич, 
таъминлагич каналчалари ўйилиб, кейин қуйма модели эҳтиёткорлик билан 
чиқарилади, стержень тегишли жойига ўрнатилиб, қолип юзига металл 


киритишдан 
аввал 
чўян 
қуймалар 
олишда графит, пўлат 
қуйма олишда кварц 
кукунлари сепилгач, 
опока яна ўз жойига 
қўйилиб, 
қолип 
йиғилади. 
Бундай 
қолип 
металл 
қуйишга тайёр бўлади 
(4.1-расм, б). 
Қолипларни андазалар ёрдамида дастаки тайёрлаш 
Кўпинча бир неча дона оддий шаклли, доиравий қуймалар (копкоқ, 
қозон каби) қолипини андазалар ёрдамида дастаки тайёрлаш техника-
иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлади. 2-расмда қопқоқ (а) қуйманинг 
қолипини андаза ёрдамида тайёрлаш тартиби келтирилган. Расмдаги, б 
схемадан кўринадики, ерга ўйилган чуқурчага товон таги 1 ўрнатилиб, унга 
шпиндель 2 кийдирилади. Шпиндель атрофида каттиқ таглик сифатида кокс 
бўлаклари уюлган бўлиб, унда газларни ташқарига чиқариш трубаси 
ўрнатилади. Қаттиқ таглик сиртига эса қолип материаллари ўйилади. 
Шпинделга андаза 1 махсус планка 3 билан бириктирилган. Андазани 
шпиндель атрофида айлантиришда қолип материали кирилиб, қолипнинг 
устки а, б, в, г, д юзаси ҳосил бўлади. 
 
4.2-расм. Андаза ёрдамида қолип тайёрлаш схемаси: 
1 — товон таги; 2— шпиндель; 3— планка; 4 ва 5— махкамлаш винти;6— 
шаблон
Устки юзанинг контури олингач, планка 3, андаза 4 билан бирга ажратиб 
олинади. Олинган а, б, в, г, д юзага юпқа қоғоз (баъзан эса майда қум кўкуни) 
қопланиб, унинг устига опока ўрнатилади (4.2- расм, в), ерга қозиқ қоқиб, 
опоканинг айни вазияти сақланади. Кейин опокага стояк випор моделлари 
ўрнатилиб, қолип материаллари тўлдирилиб, зичланади. Газ чиқариш 
каналчалари очилади. 
Кейин опока ажратилиб, ундан стояк ва випор моделлари олинади. 
Шундан сўнг, шпиндель планкасига иккинчи андаза 6 ўрнатилиб, уни 
шпиндель атрофида айлантириш билан қатлам қирилиб, қуйманинг пастки 
юза қолипи тайёрланади (4.2-расм, е). 


Кейин эса планка ва андаза ажратиб олинади. Шпиндель қолдирган 
тешик қолип материали билан тўлдирилади. Сўнгра таъминлаш қаналчаси 
ўйилиб, опока ўз жойига ўрнатилиб, қолип йиғилгач, у металл қуйишга тайёр 
бўлади (4.2-расм, д). 
 
Назарий саволлар 
1. Қандай қуйма тайёрлашнинг усули мавжуд?
2. Қуйма тайёрлашнинг усулини қандай танланади?
3. Опоканинг вазифаси нималардан иборат?
4. Стояк ва випорнинг вазифаси нималардан иборат?

Download 372.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling