4- маъруза Мавзу: Активларни идентификация қилиш Режа


Ахборот тизимларидан физик фойдаланиш билан боғлиқ таҳдидлар


Download 61.79 Kb.
bet2/3
Sana07.03.2023
Hajmi61.79 Kb.
#1247947
1   2   3
Ахборот тизимларидан физик фойдаланиш билан боғлиқ таҳдидлар:


  • компютер ускуналари ва ахборот ташувчиларини ички бузғунчилар (инсайдерлар) томонидан ўғирлаш ёки уларга зарар етказиш;


  • компютер ускуналари ва ахборот ташувчиларини ташқи ҳуқуқбузарлар томонидан ўғирланиши ёки уларга зарар етказиш;


  • ички ҳуқуқбузарлар (инсайдерлар) томонидан қоғоз ҳужжатларини ўғирланиши;


  • ташқи ҳуқуқбузарлар томонидан қоғоз ҳужжатларини ўғирланиши.





Рухсатсиз фойдаланиш таҳдидлари:


  • фойдаланувчи идентификаторини белгилаш, бошқа бировнинг фойдаланувчи идентификаторларидан фойдаланиш, пароллар ва бошқа аутентификация маълумотларини ошкор қилиш;


  • ички ва ташқи бузғунчилар томонидан ҳимоя тизимининг таркибий қисмларидаги заифликлардан фойдаланиш. Қоидабузарлар тасодифан ёки мақсадли қидирув натижасида маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиш учун ишлатилиши мумкин бўлган ҳимоя воситаларидаги заифликларни аниқлашлари мумкин.




Ахборот технологиялари хизматлари ва ахборот активларини йўқ қилиш (йўқотиш) рисклари


  • техник воситаларнинг бузилиши(компютер ускуналари);


  • кондиционерлаш тизимининг бузилиши;


  • тармоқ ускуналарининг бузилиши;


  • электр тармоғидаги ўзгариш.




Маълумотларнинг яхлитлиги ва рухсатсиз модификацияси таҳдиди:


  • техник ходимларнинг хатоликлари натижасида тизимлар ва маълумотлар, маълумотлар базалари, ҳисоботлар ва ҳоказоларнинг яхлитлигини бузилиши;


  • фаол тармоқ ускуналари конфигурациясини ўзгартириш;


  • ички қоидабузарлар (инсайдерлар) томонидан тизимлар ёки маълумотларнинг яхлитлигини қасддан бузиш, тизим конфигурациясини, маълумотлар файлларини, маълумотлар базаларини, ҳисоботларни ва ҳоказоларни рухсатсиз ўзгартириш;




  • зарарли дастурларни тизимга киритиш ва бажариш натижасида тизимлар ва маълумотларнинг яхлитлигини бузиш;





Download 61.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling