№4 ♦ Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили ♦ uzbek law review ♦ обзор законодательства узбекистана


ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


Download 363.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana19.06.2023
Hajmi363.62 Kb.
#1609784
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ОЗУ-2020-4-исправленный 57

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
2020 
№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
58 
Ушбу мавзуни илмий-амалий таҳлил қилиш 
кўрсатаяптики, 
социал 
инвестиция 
фаолияти 
Ўзбекистон ҳудудида чуқур қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан 
ўрганилмаган. Бу билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни 
фақатгина ушбу юқорида келтирилган қонундагина 
кўришимиз мумкин. Ваҳоланки, социал инвестиция чет 
давлатларда хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Россия, ва 
бошқа кўплаб ривожланган мамлакатларда ўзининг 
ҳуқуқий асосларига эга бўлиб тобора ривожланиб 
бормоқда.
Илмий 
адабиётларда 
социал 
инвестиция 
тушунчасига кўплаб таърифлар мавжуд. Социал 
инвестициянинг моҳиятини тушунишнинг ноаниқлиги 
ҳуқуқни қўллаш амалиётида муаммоли саволлар 
келтириб чиқаради. Социал инвестиция тушунчасини 
илмий-назарий асослаш ҳуқуқий адабиётларда қизғин 
муҳокама қилинмоқда. Яъни, юридик адабиётларда 
ушбу тушунчага турли хил таърифлар берилган. 
Хусусан, социал инвестиция – бу бизнес социал 
фаоллигининг бир тури эканлиги келтирилган. Бу 
корхонанинг моддий ва номоддий ресурслари бўлиб, 
ижтимоий 
дастурларни 
амалга 
оширишга 
йўналтирилган. Бу дастур муайян социал иқтисодий 
самара олиш мақсадида ҳар томоннинг манфаатлари 
асосида ишлаб чиқилади[4]. Социал инвестиция ўз 
давлати фуқароларининг ҳаётида алоҳида муҳим ўрин 
тутади, чунончи, унинг миқдори ва сифати ижтимоий 
ҳаётнинг даражасига сезиларли таъсир кўрсатади[5]. 
Айниқса, ҳозирги шароитда ҳамма нарса инсон учун, 
унинг бахт-саодати учун деган ҳаётий тамоилнинг 
ёрқин 
ифодаси 
учун 
инсон 
салоҳиятини 
ривожлантиришга социал инвестицияни жалб этиш ва 
социал инвесторлар учун унинг жозибадорлигини 
ошириш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти 
учун жуда ҳам ноёб бўлган иқтисодий рағбатлантириш 
воситаси эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. 
И.В.Леонованинг фикрича, социал инвестиция 
деганда, одатда, ижтимоий соҳани йўналтиришга 
қаратилган 
инвестиция 
тушунилади. 
Бошқача 
айтганда, ижтимоий соҳа объектларига инвестиция 
маблағи воситаларини киритиш маъносида ҳам талқин 
этилади[6]. 
Хорижий 
юридик 
адабиётларида 
социал 
инвестиция тушунчасига шундай таъриф берилади: 
ижтимоий сармоялар - бу ташкилотга ижтимоий 
мақсадга 
эришишда 
ёрдам 
бериш 
учун 
қайтариладиган 
маблағлардан 
фойдаланишдир. 
Ижтимоий 
сармоялар 
кўпинча 
фойда 
билан 
қайтарилади. Хайрия ташкилотлари ва ижтимоий 
корхоналар савдо фаолияти, грантлар ва хайр-
эҳсонлар ёки уларнинг бир нечтасини ёки барчасини 
бирлаштириш орқали ортиқча фойда келтириши 
мумкин. 
Ушбу 
ортиқча 
маблағ 
кейинчалик 
инвесторларни қайтариш учун ишлатилади. Ижтимоий 
сармоялар грант ёки хайр-эҳсон эмас[7]. Шунинг учун, 
бизнинг фикримизча, биз хайрия жамғармалари ва 
ижтимоий корхоналарни ижтимоий соҳасини қўллаб-
қувватловчи 
бўғин 
ёки 
фақатгина 
ижтимоий 
корхоналар ёки хайрия жамғармалари ижтимоий 
сармоя киритади деган талқин уни моҳиятини тўлиқ 
очиб бермайди. Аксинча, социал инвесторларни 
ижтимоий соҳаларга инвестиция киритишга жалб 
қилиш бугунги ижтимоий ҳаётда долзарб бўлиб 
қолмоқда. Айни пайтда тадқиқот доирасида ушбу 
масалани илмий қиёсий таҳлил этиш унинг мазмунини 
тор манода эмас балки кенг мазмунда тўғри изоҳлаб 
беришга ёрдам беради. 
Й.А.Корчагин ва И.П.Маличенконинг фикрига кўра 
“социал сармоялашнинг мақсади ҳар доим ҳам фойда 
олиш эмас, балки ижтимоий соҳа ва таълимни 
ривожлантиришга қаратилган бўлиши мумкин”[8]. 
Бироқ бу фикр мақсадга мувофиқ эмас деб 
ҳисоблаймиз, чунки инвестициялар тадбиркорлик 
фаолияти билан боғланган бўлиб, ўз навбатида 
мунтазам равишда фойда олишни назарда тутади. 
Агар инвестор фойда кўрмаса, инвестиция фаолияти 
учун ҳеч қандай туртки мавжуд бўлмайди. Шунинг учун 
инвестициялар келажакда фойда олиш шарти билан 
хорижий ёки миллий сармоядорлар томонидан амалга 
оширилади. Шуни таъкидлаш керакки, инвестиция 
тадбиркорлик фаолияти бўлиб, таваккалчиликка 
асосланади ва доим ҳам кўзланган мақсадга эришиб 
бўлмайди.
Юқоридаги келтирилган илмий таърифлардан 
келиб чиққан ҳолда, социал инвестиция – бу 
давлатнинг 
ижтимоий 
ҳаётига 
киритиладиган 
ҳиссалардир. 
Бошқача 
қилиб 
айтганда, 
бу 
инсонларнинг малакаси ва қобилиятини мустаҳкамлаш 
ҳамда уларни иш ва ижтимоий ҳаётда тўлиқ иштирок 
этишларини қўллаб – қувватлашга қаратилган сиёсат 
дейишимиз мумкин. Давлат сиёсатининг асосий 
йўналишлари қаторига таълим, соғлиқни сақлаш, 
аҳоли бандлигини таъминлаш кабиларни киритиш 
мумкин. 
Шу 
туфайли 
социал 
инвестициялар 
давлатнинг мазкур йўналишини ривожлантиришга 
қаратилган муҳим омил сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий инвестициялар бугунги ижтимоий ҳамда 
иқтисодий шароитда тобора муҳим ўрин тутмоқда, 
Иқтисодий 
ҳамкорлик 
ва 
ривожланиш 
ташкилотининг(OECD) бир қатор давлатлари, хусусан, 
Франция, 
Буюк 
Британия 
ва 
АҚШ 
ижтимоий 
инвестицияларни 
ривожлантиришда 
етакчи 
рол 
ўйнайди. Сўнгги бир неча йил ичида кўплаб бошқа 
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда янги 
моделлар ва ёндашувларнинг ривожланишига ҳисса 
қўшадиган муҳим ўзгаришлар ва тажрибалар бўлиб 
ўтди[9]. Xорижий давлатларда, хусусан, Россия 
Федерациясининг 2013 йил 28 декабрда 422-ФҚ 
“Социал хизмат кўрсатиш асослари тўғрисида”[10]ги 
Қонун қабул қилинган, шу боис социал соҳани шу 
жумладан, социал инвестиция фаолиятини ҳуқуқий 
тартибга солиш бўйича норма ижодкорлик фаолиятини 
амалга ошириш ўз истиқболига эга. Социал 
инвестиция 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
ҳуқуқий 
тартибга солиш деганда, инвестор томонидан фойда 
олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий 
ва бошқа фаолият турлари объектларига инвестиция 
таваккалчилиги ва жозибадорлигини ошириш асосида 
моддий ва номоддий бойликлар ва уларга бўлган 
ҳуқуқларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
амалга 
ошириладиган 
ҳуқуқий 
нормалар 
йиғиндисидир. 
Ҳуқуқ 
социал 
инвестициявий 
муносабатларни тартибга солувчи муҳим восита 
бўлиб, социал инвестиция қонунчилик асосларига оид 
ўзига хос ёндашувларни ишлаб чиқишни талаб этади. 
Ижтимоий соҳани ҳуқуқий тартибга солишнинг 
асослари турли –туманлиги ва ягона методик 
ёндашувлар ишлаб чиқилмаганлиги соҳага оид 
норматив-ҳуқуқий базани ривожлантиришнинг устувор 
асосларини белгилашни тақазо этади. Амалдаги 
қонунчилигимиз таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, социал 
инвестиция тадбиркорлиги фаолиятига оид нормалар 
жуда ҳам тарқоқ бўлиб, бундай турдаги инвестиция 
фаолиятини 
ҳуқуқий 
тартибга 
солишнинг 



Download 363.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling