№4 ♦ Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили ♦ uzbek law review ♦ обзор законодательства узбекистана


ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


Download 363.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana19.06.2023
Hajmi363.62 Kb.
#1609784
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ОЗУ-2020-4-исправленный 57

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
2020 
№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
59 
хусусиятларини 
инобатга 
олиб 
махсус 
норма 
ижодкорлик фаолиятини амалга ошириш унинг 
истиқболли йўналиш эканлигидан далолат беради. 
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳеч бир давлатда 
аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда 
давлат бюджет маблағларини жалб қилишнинг ўзи 
етарли бўлиб ҳисобланмайди. Шу сабабли, рақамли 
иқтисодиёт 
шароитида 
социал 
инвестициявий 
тадбиркорлик 
ва 
краудфандинг(crowdfounding) 
имкониятларидан 
мақсадли 
фойдаланиш 
аҳоли 
муаммоларини ҳал қилишнинг муҳим омили сирасига 
киради. Ўзбекистон Республикаси Халқаро ижтимоий 
таъминот ассоциацияси(MACO)га қўшилди. Ушбу 
ассоциация 1927 йилда ташкил этилган. Ҳозирги 
пайтда 150 та давлатнинг 320 та муассасаси аъзо 
бўлиб 
кирган. 
Халқаро 
ижтимоий 
таъминот 
ассоциацияси ўз аъзоларига ижтимоий таъминот 
соҳасидаги 
динамик 
сиёсатни 
ишлаб 
чиқишга 
кўмаклашиш мақсадида касбий-рахбарий кўрсатмалар, 
касбий стандартлар, тадқиқот ва таҳлил ишлаб чиқиб 
тақдим этади[11]. Ўзбекистоннинг бундай нуфузли 
ташкилотга 
аъзо 
бўлиши 
ижтимоий 
таъминот 
стандартлар талабларини бажариш учун ижтимоий 
соҳа шу жумладан, социал инвестиция тадбиркорлик 
фаолиятини жадал суратлар билан ривожлантиришни 
тақазо этади. Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн АҚШ 
доллари молиявий ёрдам кўрсатганлиги ва бу 
маблағларни коронавирус билан кураш учун жорий 
этилган чеклов чора-тадбирларнинг оқибатларини 
юмшатишга йўналтирилганлиги, ижтимоий соҳанинг 
энг муҳим соҳаси бўлмиш тиббий хизмат кўрсатишга 
халқаро молиявий инвестициявий маблағлардан 
фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиради[12]. 
Ўзбекистонда социал инвестицияларни жалб 
қилишга эҳтиёж ва зарурият ортиб бормоқда. 
Демократик омилларнинг ўзига хослиги, аҳолининг сон 
жиҳатдан мунтазам даврий кўрсаткичларга асосланиб 
ривожланиши, социал инвестиция соҳасидаги энг 
устувор йўналиш поғонасига кўтарилишини тақозо 
этади. Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва социал 
ривожланиши асосан 4 устувор чорани назарда 
тутади:
1. 
Инсон капиталини мустаҳкамлаш учун 
таълим, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат истеъмоли 
сифатини ошириш; 
2. 
Мослашувчан иқтисодиёт ва тадбиркорликни 
ривожлантиришга устуворлик бериш; 
3. 
Технология ва инновацияга кенг имконият 
яратиш; 
4. 
Хотин-қизлар 
ва 
ёшларнинг 
ижтимоий 
фаоллигига кўмаклашиш. 
Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантириш учун 
базавий хизмат кўрсатиш имкониятини кенгайтириш ва 
сифатини яхшилаш, асосан, болаларни эрта ёшдан 
ривожлантириш, ўрта ва олий таълимни касбий 
йўналишларини ҳамда аҳолининг ночор қатлами учун 
истеъмол 
сифатини 
ва 
соғлиқни 
сақлашни 
ривожлантириш бўйича тавсия этилганлиги[13] ҳам 
ижтимоий 
муаммоларни 
ҳал 
қилиш, 
социал 
инвестицияни жалб қилишнинг кенг қўлланилишини 
тақазо этади. Инвестицияни жалб этишнинг самарали 
воситаларидан бири бўлган давлат-хусусий шериклик 
механизмларини, 
транспорт, 
энергетика, 
йўл, 
коммунал хизмат, тиббиёт, таълим каби соҳаларга кенг 
татбиқ этиш керак[14].
Мавзу 
бўйича 
олиб 
борилган 
тадқиқот 
натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга 
келинди:
миллий ва чет эллик олимлар томонидан берилган 
таърифлар таҳлили натижасида қуйидаги тушунчаси 
ишлаб чиқилди. Хусусан, социал инвестиция – бу 
давлатнинг 
ижтимоий 
ҳаётига 
киритиладиган 
ҳиссалардир. 
Бошқача 
қилиб 
айтганда, 
бу 
инсонларнинг малакаси ва қобилиятини мустаҳкамлаш 
ҳамда уларни иш ва ижтимоий ҳаётда тўлиқ иштирок 
этишларини қўллаб – қувватлашга қаратилган сиёсат 
дейишимиз мумкин. Давлат сиёсатининг асосий 
йўналишлари қаторига таълим, соғлиқни сақлаш, 
аҳоли бандлигини таъминлаш кабиларни киритиш 
мумкин. 
Шу 
туфайли 
социал 
инвестициялар 
давлатнинг мазкур йўналишини ривожлантиришга 
қаратилган муҳим омил сифатида намоён бўлади; 
Ўзбекистон Республикасида Социал инвестициявий 
муҳитни яхшилаш, мамлакатда амалга оширилаётган 
ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, чет эл 
инвестицияларини ижтимоий ҳаётимизга кенг жалб 
қилиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири 
саналади. Бундан ташқари, замон талаблари ҳамда 
иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларнинг 
ижобий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда амалдаги 
инвестицион муҳитни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солувчи 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
такомиллаштириш устувор йўналишлардан бўлиб 
ҳисобланади. 
Мавзуни ўрганиш натижасида социал инвестиция 
фаолиятининг 
ҳозирги 
ҳолати 
ҳамда 
хорижий 
тажрибани ўрганиш натижасида қуйидаги таклифлар 
ишлаб чиқилди:
Ўқув-методологик таклифлар
Биринчидан, инвестиция ҳуқуқи фанига социал 
инвестиция фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш 
мавзусини 
киритиш 
лозим 
шунингдек, 
социал 
инвестиция ҳуқуқи бўйича ўқув қўлланмаларини 
яратиш истиқболдаги муҳим вазифалардан бўлиб 
саналади. Бундан ташқари, социал инвестиция 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича туркум 
кўрсатувлар ва оммавий ахборот воситаларида 
оммабоп мақолаларни нашр этиш масалаларига 
аҳамият бериш унинг мазмун моҳиятини тушуниб 
олишга ёрдам беради. 
Иккинчидан, 
айниқса, 
социал 
инвестиция 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш мавзуси бўйича 
магистрлик ва докторлик диссертацияларини ва 
монографик тадқиқотларни амалга ошириш ва 
тадқиқотлар 
натижаси 
бўйича 
илмий-назарий 
асослантирилган хулоса ва таклифларни ишлаб 
чиқилиши соҳага оид муносабатларни ташкилий - 
ҳуқуқий таминлашнинг самарадорлигини оширишга 
катта имконият яратиб беради; 
Қонунчиликка таклифлар
Илғор хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб 
чиққан ҳолда Ўзбекистон республикасининг социал 
инвестиция фаолияти тўғрисидаги махсус қонунни 
қабул қилиш зарурияти вужудга келмоқда чунки 
социал инвестиция ўзига хос хусусиятга эга бўлиб бу 
ҳақидаги нормаларни алоҳида қонунда ифода этиб 
берилиши соҳага оид муносабатларни ҳуқуқий 
тартибга солишнинг муҳим омили бўлиб хизмат 
қилади.
Юқоридагиларга асосан хулоса қилиб айтиш 
мумкинки, 
социал 
инвестицияни 
инвестиция 
фаолиятининг бир тури сифатида ҳуқуқий тартибга 



Download 363.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling