№4 ♦ Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили ♦ uzbek law review ♦ обзор законодательства узбекистана


Download 363.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi363.62 Kb.
#1609784
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ОЗУ-2020-4-исправленный 57

Ключевые 
слова: 
инвестиции, 
социальные 
инвестиции, 
человеческий 
капитал, 
социальные 
инвесторы, цифровая экономика, национальный и 
зарубежный 
опыт, 
эакон, 
государственная 
инвестиционная 
программа, 
социальное 
инвестиционное предпринимательство, социальные 
услуги. 
 
Annotation: this article includes a comparative legal 
analysis of national and foreign experience in the legal 
regulation of social investment activities. The theoretical 
and methodological bases of the concept of investment 
and social investment are also covered. In particular, the 
international legal aspects of social investment activity and 
the advantages and features of the practice of foreign 
countries in this area are described. On the basis of 
comparative legal analysis, scientific conclusions and 
recommendations aimed at improving the effectiveness of 
the legal regulation of relations related to social 
investment activities are substantiated. 
Keywords: investment, social investment, human 
capital, social investors, digital economy, national and 
foreign experience, law, government investment program, 
social investment entrepreneurship, social services. 
 
Мавзунинг 
долзарблиги. 
Социал 
инвестиция 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш долзарб аҳамият 
касб этади. Айниқса, мавзуга оид қонунчилик 
нормаларини 
такомиллаштириш 
истиқболли 
йўналишлар 
сирасига 
киради. 
Инвестиция 
фаолиятининг бир тури бўлган социал инвестицияни 
комплекс тахлил қилиш, назарий билим ва амалий 
кўникмаларни шакллантириш устувор вазифалардан 
бўлиб ҳисобланади. Қолаверса, социал инвестиция 
фаолиятида хорижий мамалакатлар тажрибаларини 
ҳуқуқий таҳлил қилиш эҳтиёжи мавжудлигидан 
далолат беради шунингдек, илмий методологик 
асослар ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. 
Ўзбекистон бугун ўз миллий тараққиётининг янги 
даврига қадам қўймоқда. Давлатимиз раҳбари Ш. 
Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳон тажрибаси шуни 
кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини 
юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига 
эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт 
драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, 
десак, муболаға бўлмайди. Мамлакатимиз тараққиёти 
ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий 
соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас 
боғлиқ”[1]. 
Мавзу таҳлили. Мамлакатимизда инвестиция 
фаолиятини тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий 
база шакллантирилган бинобарин, 2019 йил 25-
декабрда 
қабул 
қилинган 
Ўзбекистон 
Республикасининг ”Инвестициялар ва инвестиция 
фаолияти тўғрисида” ги қонуни инвестиция фаолияти 
соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий 
асос ҳисобланади. Ушбу ЎРҚ–598-сон Қонуннинг[2] 5-
моддасига мувофиқ инвестициялар мўлжалланган 
объектига кўра капитал, молиявий ва ижтимоий 
турларга бўлинади. 
Асосий 
фондларни 
яратиш 
ва 
такрор 
кўпайтиришга, 
шу 
жумладан 
янги 
қурилишга, 
модернизация қилишга, реконструкция қилишга, техник 
жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб 
чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга 
киритиладиган 
инвестициялар 
капитал 
инвестициялардир. 
Ушбу 
моддада 
акциялар, 
корпоратив, 
инфратузилмавий 
ва 
давлат 
облигацияларига, 
шунингдек қимматли қоғозларнинг бошқа турларига 
киритиладиган 
инвестициялар 
молиявий 
инвестициялар жумласига киради. 
Энг 
муҳими 
унда 
инсон 
салоҳиятини, 
кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини 
ривожлантиришга, 
шунингдек 
номоддий 
бойликларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга 
киритиладиган инвестициялар ижтимоий инвестиция 
унинг алоҳида бир тури сифатида ўз ифодасини 
топганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. 
Ўзбекистоннинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган 
“Инвестиция 
дастурини 
амалга 
ошириш 
чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул 
қилинди. Қарор билан Ўзбекистоннинг 2020-2022 
йилларга 
мўлжалланган 
Инвестиция 
дастури 
тасдиқланди.
Дастурда, 
жумладан, 
қуйидагилар 
назарда 
тутилган:

850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 
млрд 
АҚШ 
доллари 
миқдоридаги 
хорижий 
инвестицияларни ўзлаштириш;
-
206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 
мингдан зиёд иш ўринлари яратиш[3].



Download 363.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling