4-амалий машғулот пакетли коммутациялаш блокининг тузилиш принципини ўрганиш ишнинг мақсади
Download 98.08 Kb.
|
4-амалий машғулот
Назарий маълумотлар
Пакетли коммутация Пакетлар коммутацияси, компьютер трафигини узатишга мўлжаллан-ган бўлиб, маълумот алмашувини самарали равишда ташкил этишга имкон беради. Пакетлар коммутациясида фойдаланувчилараро узатилаётган хабарлар кичик қисмлар-пакетларга бўлинади. Маълумот узатиш тармоқларида пакет асосий узатиш бирлиги ҳисобланади. Катта хажмдаги хабарларни кичик пакетларга бўлиниши тармоқда маълумот узатиш тезлигини кескин ошишига олиб келади. Хабарлар турли узунликга эга бўлиши мумкин яъни бир неча байтдан ўнлаб мегабайтгача, шунингдек пакетлар ўзгарувчан узунликга эга бўлишлари мумкин. Ҳар бир пакет керакли тугунга етиб бориши учун манзил маълумотлари белгиланган сарлавха қисми билан бошланади. Пакет турли қисмлардан иборат ва у қуйидагилартаркибига кириши шарт: узатувчини (source) ифодалайдиган манба манзили; узатилётган маълумотлар; қабул қилувчининг (destination) манзили; тармоқ воситаларига маълумот узатилиши лозим бўлган маршрут ахбороти; хабарни дастлабки кўринишда тақдим этиш учун ахборот; узатиш аниқлигини таъминловчи хатоликларни текшириш ахбороти. Бу қисмлар 3 гурухга бўлиниб, пакетнинг сарлавха, маълумот ва трейлер қисмларини шакллантиради.Сарлавха қисми пакет узатилиши сигнали, манба манзили, макон манзили, узатишни синхронлаш кабиларни ўз ичига олган. Маълумот қисми хабар таркибидаги узатишга мўлжалланган маълумолардан иборат. Тармоқ турига нисбатан бу қисм 0,5-4 Кб бўлиши мумкин. Трейлер қисми кўп холларда хатоликларни текширишга мўлжалланган (мисол учун, CyclicRedundancyCheck циклик код ёрдамида текширув). Пакет шаклланиши OSI моделини қўлланиш поғонасида бошланади. Узатишга мўлжалланган ахборот юқори (қўлланиш поғонаси)дан қуйи поғонага етказилади ва ҳар бир поғона маълумот қисмига тегишли ахборот қўшади (1- расм). Пакетлар тармоқ орқали мустақил ахборотли блоклар сифатида узати-лади. Пакетли коммутация асосидаги тармоқда коммутаторлар ички буфер хотирасига эга бўлиб, унда пакетлар вақтинча сақланади. Коммутаторнинг чиқиш порти банд бўлган холатда, пакет бирор вақт навбат кутади ва кейинги коммутаторга узатилади. Пакетлар узатилишини шундай йўсинда ташкил этиш трафик пульсация-сини бартараф этишга ва тармоқнинг умумий ўтказиш қобилиятини ошириш-га имкон беради. Пакетлар коммутациясида 1 вақтда узатилаётган маълумот-лар хажми нисбатан юқори бўлади ва узатиш тезлиги ошади. Сарлавхалар узатилишига вақт сарфланиши, хар 1 кейинги пакетни узатишга зарур бўлган вақт, пакет буферизацияси ва коммутациясига сарфланган вақт-тармоқдан пакетни умумий узатиш вақтига таъсир кўрсатади ва тўсқинликлар манбаи бўлади. Пакетли коммутациянинг афзалликлари: пульсацияли трафикни узатишда тармоқни ўтказиш қобилиятини ошириш имкониятини беради; фойдаланувчилараро трафик ҳолатини инобатга олган ҳолда, тармоқ шароитига нисбатан физикавий каналларнинг ўтказиш қобилиятини тақсимлаш имконияти. Пакетли коммутациянинг камчиликлари: коммутаторлар буферларида тўсқинликлар тармоқ ҳолатига боғлиқ бўлганлиги сабабли фойдаланувчилараро узатиш тезлиги ноаниқлиги; маълумот пакетларининг тўсқинлиги ўзгарувчанлиги; буферларда навбатлар ортиб кетганлиги сабабли маълумот (пакетлар) йўқолиши. 1-расм. Пакетли узатишни ташкил этиш 2-расм. Пакетлар коммутациясида трафик узатилишини ташкил этиш Бу камчиликларни бартараф этиш мақсадида турли усуллар қўлланилади (Quality of Service QoS каби). Бундай усуллар қўлланилиши пакетлар коммутациясини хозирги кундаги юқори тезликли тармоқлар ташкил этишда энг самарали ва истиқболли деб тан олинган. 3- расм. Пакетли коммутацияда пакетларни йиғиш ва ўтказиш. Узатиш пайтида пакет кетма- кет алоқа линиялари ва маршрутизаторлар орқали ўтади. Маршрутизаторлар оралиқ сақлаш орқали узатиш механизми-ни ишлатади. Пакет аввал тўлиқ қабул қилинади ва буферга ёзилади, кейин алоқа линиясига узатилади (3. расм). Маршрутизаторларда пакетларни йи-ғиш, ушланиш пайдо бўлади, у пакет узунлигига пропорционал: Tйу=L/R бу ерда L – пакет узунлиги бит, R – чиқишдаги алоқа линиясининг тезлиги, бит/с. Маршрутизатор чиқиш ва кириш алоқа линияларга эга. Ҳар 1 алоқа ли-нияси чекланган ўлчамга эга бўлган буферга эга. Буфер ўлчами чеклангани учун, шундай ҳолат пайдо бўлиш мумкин, янги пакетни жойлашиш учун буферда жой етишмаслиги мумкин. Бу холатда (янги пакет ёки навбатда турган пакет) йўқотилади. Download 98.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling