4. Чарвочилик соҳаси буқа зотни танлаш
Эчкичилик фаолиятини ташкил этиш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5195436502758201338
Эчкичилик фаолиятини ташкил этиш
Ҳозирги кунда эчкичиликни ривожлантириш фаолиятини ташкил этиб, ахолига арзон ва сифатли сут ва гўшт хамда саноатда кайта ишлаш максадида эчкининг териси ва юнгини етказиб бериш мумкун. Лойихани амалга ошириш учун йилига 50 бош эчкини олиш ва улардан гўшт ва сут махсулотларни, тери ва жун махсулотларини олиб фойда олиш кўзда тутилган. Уртача бир йилда 2 тадан бола берганда, жами 30 бош эчкичилик туғилади. Эчкичилик ўртача сотиш нархлари 800 000 сўмдан бўлганда, шундан 30 тасини бозор нархида сотганда 2 400 000 сўм, 40 тасини сўйиб сотишда (1 дона эчки ўртача 20 кг) 1 кг эчки гўшти 27 000 сўмдан бўлса, 40*27 000 сўмдан жами 21 600 000 сўм, 40 эчки териси ўртача 5 000 сўмдан 200 000 сўм, жуни 1 кг 100 000 сўм ташкил этади. 40*100 000 сўм 4 000 000 милион сўмни ташкил этади. 194 Қуёнчилик Қуёнчилик сердаромад тармоқлардан биридир. Чунки қуён овқат танламайди, олти ой боқилган қуён 3,5–4 килограмм тош босади. Хонадонларда қуён боқиш унча катта харажат талаб қилмайди. Уларнинг тез етилувчанлиги, серпуштлиги, жадал ўсиши сарф этилган маблағнинг тез қопланиб кетишини таъминлайди. Чунки қуёнлар йил давомида 5–6 марта олтитадан ўнтагача болалайди. Умуман битта қуёндан бир йилда 50–60 тагача бола олиш мумкин. Бундан ташқари бир бош қуёндан 1 кг гача тивит олинади. Қуён тез етилади ва кўпаяди, шу боис ундан қисқа вақт ичида кўплаб парҳез гўшт олиш мумкин. Йилига бола она қуён ҳисобига 70–80 кг гўшт ва 25–35 дона мўйна олиш мумкин. Қуёндан жуда майин ва нозик тивит олинади, ундан шарф, рўмол, свитер, беретка, пайпоқ ва бошқалар тўқилади. Шунингдек, қуён терисидан қўлқоп, сумка, енгил оёқ кийим ҳам тайёрланади. Қуён боқиладиган жой зах ва нам бўлмаслиги керак. Қуён боқиб, кўп даромад олиш учун биринчи навбатда серпушт она қуёнлар сонини кўпайтириш лозим. Шундагина махсулот (гўшт, тивит, мўйна) нинг таннархи арзонга тушади ва сифати яхшиланади. Қуён болалари 60–65 кунгача оналарини эмизиб боқилади ва вазни 1,8–2,2 кг. га етиши билан гўштга сўйилади. Қуённинг 1 кг семириши учун ўрта ҳисобда 3,0–3,5 кг озиқа бирлиги сарфланади. Семиртирилган қуёнларнинг гўшт чиқими 50–60 фоизни ташкил этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling