ЎРДАК
Зотлари ва хусусиятлари. Аҳоли хонадонларида ордакнинг оқ Москва,
Украина оқ ва кулранг, Хаки-кемпбелл зотларини парваришлаш тавсия
этилади. Ёш ордакчалар 24–28 ҳафтада жинсий етилади. Тодада 5–6 макиёнга
битта еркак ордак қолдирилади. Бир мавсумда (5–6 ой) 90–130 та тухум қояди.
Тухуми вазни 85–90 г. Тухумдан жужа очиб чиқиш муддати
27–28 кун. Вояга етган еркак ордак вазни 3–4, макиёниники 2,5–3 кг. Гушти
майин, мазали, парҳезбоп.
Парваришлаш. Ордак боқиш учун томорқа атрофида оқар сув болиши
лозим. Рисоладагидек озиқлантирилса ва парвариш қилинса, 50–60 кунлик
ордак жужаси 2–2,5 килограммгача етади. Асосийси, улар озуқа танламайди.
Вояга етган ордаклар осимлик ва майда ҳашаротлар билан озиқланаверади.
Эътиборлиси, ордаклар турли хасталикларга жуда чидамли болади.
Бу борада уларга товуқ, курка ва ҳатто ғоз ҳам тенглаша олиш-майди.
Янги тухумдан чиққан ордакчалар учун қоғоздан ёки тахтадан қути болса
кифоя. 20–25 та жужа учун 1 м
2
жой етарли. Хонадаги ҳарорат 20 даража
болиши зарур. Он-он икки кундан кейин ордакчаларни бемалол очиқ ҳавога
чиқариш мумкин. Аммо илк кунлари уларга алоҳида эътибор қаратиш шарт.
Чунки бир кунлик ордакчалар ўзлари овқатлана олмайди. Биринчи куни
уларга қайнатилган тухумни майдалаб, қошиқ билан едириш даркор. Иккинчи
кундан ордакчалар мустақил равишда озиқлана бошлашади.
Дастлаб ордакчалар кунига беш-олти марта озиқлантирилади.
Ордакчалар хонасида сув ва шағал тошчалар доимо болиши керак. Икки
ҳафталик жужалар кунига уч марта овқатлантирилса кифоя. Ордакчалар уч
ҳафталик болгунига қадар олдиларидаги сув чуқур болмаслиги шарт.
Уларнинг қоринлари пат билан қоплангандагина сув ҳавзасига чиқариш
тавсия этилади. Ордаклар очиқ сувга қойилганида тез ет олади ва касал
болмайди.
190
Do'stlaringiz bilan baham: |