4 И. С. Хотамов, У. Ф. Алиқулов. Нейромаркетинг ва психологик


Download 244.53 Kb.
bet7/33
Sana19.10.2023
Hajmi244.53 Kb.
#1709943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил ке-fayllar.org

Нейромаркетинг 

истеъмолчи 
ҳатти-ҳаракатлари 
тадқиқотларининг янги давридир. Юқорида баён этилган
жараёнлар негизида, яъни истеъмолчилик ҳатти-ҳаракатини ўрганиш
бўйича технологиянинг ривожи тафаккур жараёни доирасида
инструментал тадқиқотлар йўлига нисбатан илдамроқ кетиши
тафаккурни фундаментал ўрганишга йўл очди. Билим тараққиёти ва
фактик
материалнинг
тўпланиши
мия
фаоллигининг
нейротадқиқотларида ниҳоят технологик инқилобни бошлаб берди.




14 
Шу тариқа етарли равишда маконий ва вақтий ечимларга имконият
очди.

3-расм. Инсон бош миясининг нейронал фаоллиги 
динамикаси ифодаси 
Манба: А. Трайндл, “Нейромаркетинг” перевод с немецкого, Москва, 
2007 й. 
Айни чоғда шу нарса аён бўлдики, истеъмолчилик ҳатти-
ҳаракатини тажрибавий ва назарий ўрганиш, чунончи истеъмолчи
танлови ва қарор қабул қилишини келажакда нейрофанлар билан
биргаликда кўпгина фанларнинг яқиндан ҳамкорлигисиз тасаввур
этиш амалда мумкин эмас. ҳозирга келибок когнитив фан ва
нейрофанлар тана ва онгнинг ўзаро ҳамжихатлиги ва ўзаро
боғлиқлигидан гувохлик берувчи ососли далилларни шакллантирди.
Инсон бош миясининг нейронал фаоллиги динамикаси ифодасини
кўриш, маҳаллийлаштириш анчайин даражада ушбу тушунчанинг
шаклланишига имкон берди. Бунда табиийки очилган имкониятлар
иқтисодий назария вақиллари томонидан ҳам, амалиётчи-




15 
маркетологлар томонидан ҳам эътиборга олинди. Бу эса аста-секин
нейроиқтисодиёт ва айни чоғда нейромаркетинг сингари фанларнинг
вужудга келишига олиб келди. Бу истиқболи порлоқ фандир. Шундай
қилиб нейромаркетинг - бу иқтисодий назария нейробиология,
нейрофизиология, психология ва классик маркетинг синтезидир.
Мазкур йўналиш илмий йўналишлар туташувида инсоннинг
иқтисодий ҳатти-ҳаракатини реал моделлаштириши мумкин, бу эса
истеъмолчи бош миясидаги муайян нейронларнинг қабул этиш,
хотирада сақлаш ва англаш жараёнларини тушунтириб беради.
Дунёга келган фаннинг яқин келажакдаги асосий вазифаси — қарор
қабул қилиш, таваккалчилик ва мукофотлашни тақсимлаш чоғидаги
танловни тушунтириб бериш ҳисобланади.
Тадқиқот натижаларига кўра, яқин истиқболда истеъмолчи
ҳатти-ҳаракатининг классик концепциялари негизида ўтказилаётган
нейромаркетинг
тадқиқотлари
уни
ўрганишдаги
асосий
тенденциялари тақдим этиш орқали конструктив баҳолаш ва янада
мураккаброк тажрибавий ёндашувни яратишга эришиш учун ўзининг
концепцияси ва назарияларини яратмоғи лозим. Янги билимнинг
бундай
пайдо
бўлиши
нейромаркетингни
ҳатти-ҳаракатлар
фанларининг ажралмас бир кисми бир қисми сифатида ягона
тушунгани шакллантириш учун зарур ҳисобланади ва бу бундан буён
тўлақонли фундаментал илмий йўналиш бўлиши лозим.
Нейромаркетинг хизматлари ривожи ва илгари суриши билан
боғлиқ муаммолар. Россияда нейромаркетинг ривожида асосий
муаммолар ушбу фаннинг вазифалари ва маҳсулотларини
тушунмаслик ҳамда шу билан боғлиқ амалий ва этик соҳалардаги




16 
ишончсизлик ҳисобланади. Маркетинг нейросканер технологияларга
нисбатан ошаётган қизиқиш бундай муаммолар ва хавотирликлар
вужудга келаётган айни дамда уларни қуллашда қатор чекловларни
ҳам келтирмокда. Бу шубха ва чекловлар ҳуқукий майдон йўқлигидан
пайдо бўлмокда. Бу эса нейромаркетинг концепциясининг амалга
ошишида жиддий тусиқдир. Илмий ва маркетинг ҳамжамияти
нейромаркетинг тадқиқотларига нисбатан баъзи ҳавотирлик ва
ишончсизликни билдирмокда. Шундай бўлсада, биз буни энг аввало
охиргисининг вақтинчалик технологик ва услубий чекловлар билан
боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Умуман олганда нейрофизиологик
тадқиқотларни қўллаш бозори ҳали вужудга келмаган. Россияда
нейромаркетинг хизматларини илгари суриш эса юқорида
келтирилган катор кийинчиликлар, айни чоғда фанлараро
коммуникациялар етарли ривожланмаганлиги, шаффофлик йўқлиги
моддий ва молиявий юқори ҳаражатлар билан ҳам тўқнашмокда.


Download 244.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling