4 маъруза: Буғ ишлаб чиқариш соҳасида сув таркибига қўйиладиган талаблар


Download 27.78 Kb.
bet1/3
Sana17.12.2022
Hajmi27.78 Kb.
#1025507
  1   2   3
Bog'liq
4 маъруза (1)


4 маъруза: Буғ ишлаб чиқариш соҳасида сув таркибига қўйиладиган талаблар


4.1. ИЭСларда сув ва парнинг таркибини химиявий назорат қилиш.

ИЭСларнинг узлуксиз ишлашини таминлаш ҳамда қурилмаларнинг сув ва пар харакатланаётган қувурлари тизимида занг ва чўкинди махсулотлар ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида ишлатилаётган сув ва ундан олинаётган парнинг сифат кўрсатгичлари станциянинг химия цехи ходимлари томонидан доимий равишда химиявий назорат қилиб борилади.
ИЭСларда химия цехи ходимлари томонидан назорат ишларини олиб бориш химия цехидаги сув химияси лабораториясида ҳамда қозон қурилмаси бўлимида жойлашган экспрес лабораторияда амалга оширилади. Экспресс лабораторияда сменадаги лаборант ходимлар томонидан кечаю-кундуз блок қурилмасига химия цехидан келаётган тозаланган сувнинг, таъминот сувининг, қозон қурилмасидаги парланаётган сувнинг ҳамда турбина агрегатига юборилаётган парнинг сифат кўрсатгичлари белгиланган график бўйича химиявий текшириб турилади. Текшириш жараёнларида бундай сувлар таркибидаги моддаларнинг миқдори белгиланган эксплуатация мейёрлари даражасидан юқори бўлса, уларни меёрлаштириш учун тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар амалга оширилади.
Сув химияси лабораторияси станциянинг химия цехида жойлашган бўлиб бу лабораторияда блок қурилмаларида сув режимини рационал ташкил қилишда, сув тозалаш қурилмаларида сувни белгиланган эксплуатация мейёрлари даражасида тозалаш жараёнларида сарифланадиган иқтисодий харажатларни камайтириш мақсадида, ифлосланган сувларнинг таркибини аниқлашда, хамда ИЭС қурилмаларини кислотали ювиш тадбирларида зарур бўладиган барча химиявий текшириш ишлари олиб борилади.
Шуни такидлаш лозимки, ҳозирги барча замонавий ИЭСларда сув ва парнинг таркибини химиявий назорат қилиш махсус ўлчов асбоблари ёрдамида автоматик равишда бошқариб борилади.
Бундай ўлчов асбоблари сув тозалаш қурилмаларида тозаланган қўшимча сувнинг, қозон қурилмасига берилаётган таминот сувининг, буғ қозонида парланаётган қозон сувининг, турбина агрегатига берилаётган парнинг хамда турбина конденсатининг таркибидаги моддаларининг миқдорини аниқлашда кенг қўлланилада.
Бундай ўлчов асбобларидан сув таркибидаги тузларнинг миқдорини аниқлашда “солемер” қаттиқлик даражасини аниқлашда “жесткостемер” сув таркибидаги натрий ва калийнинг миқдорини аниқлашда “фотометр”, О2 газининг миқдорини аниқлашда “кислородомер” каби ускуналар қўлланиб улар ишлаш фаолияти автоматик равишда бошқарилади. Шу билан биргаликда лаборатория шароитида фотоэлектроколориметрлар ёрдамида барча турдаги сувлар таркибидаги силикат кислотаси, темир моддасининг миқдори аниқланади, автоматик титрловчи “нефеломер” ёрдамида тезкор усулда сувдаги кам эрувчан моддаларнинг миқдори белгиланган вақт оралиқида аниқланиб турилади.
ИЭСларда химиявий назорат ишларини белгиланган график бўйича тўғри ташкил қилиш сув тозалаш жараёнида иқтисодий харажатларнинг тежалишини, таъминот сув тизимидаги қурилмаларининг узлуксиз ишлашини, буғ қозонларида юқори даражада тоза пар олишни, ИЭСнинг сув ва пар тизимларидаги барча қурилмаларнинг узоқ муддат узлуксиз ва самарали ишлашини хамда станцияда ишлатилаётган ёқилги сарфининг белгиланган миқдордан кўпайиб кетмаслигини таъминлайди.

Download 27.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling