4 маъруза: Буғ ишлаб чиқариш соҳасида сув таркибига қўйиладиган талаблар
Download 27.78 Kb.
|
4 маъруза (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЭСларини сифатли сув билан таъминлашнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат
ИЭСларининг ишончли ва самарадорли ишлаши шу соҳада ишлатилаётган сув ҳамда ишлаб чиқарилаётган буғнинг кимёвий таркибига ва сифат кўрсаткичларига боғлиқ. Маълумки, сув яхши эритувчи модда бўлганлиги сабабли таркибида турли хил моддалар эриган ва эримаган холатларида ҳар хил миқдорда бўлади. ИЭСларида ишлатилаётган сув таркибида хар хил кимёвий моддалдар қанчалик кўп миқдорда бўлса, қурилмаларнинг узлуксиз ишлашида буғ ҳосил қилувчи ва иссиқлик алмаштирувчи қувирларида занг ва турли хил таркибли тузларнинг қотмалари (накип) ҳосил бўлиши шунчалик кўпаяди.
Қувур деворларида ҳосил бўлган бундай қатламларнинг иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти металларникига нисбатан бирмунча кичик бўлганлиги сабабли, занг ва қатламлар ҳосил бўлиши натижасида биринчидан, қувурлар юзаси торайиб, уларнинг иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти ва чидамлилиги пасаяди, иккинчидан, буғ қозонининг буғ ишлаб чиқариш қуввати камайиб, ишлаш муддати қисқаради ҳамда ёқилғи ортиққча миқдорда сарфланади. Агар қозон суви таркибида ҳар хил кремний бирикмалари ҳамда металл оксидларининг миқдори белгилаб қўйилган меъёрдан ошиб кетса, қозон қурилмаларида буғ олиш жараёнида у моддаларнинг буғ фазасига ўтиши кўпайиб, турбина кураклари деворларида уларнинг туз ва қатламлари ҳосил бўлади. Бу ҳолат турбина қувватининг кескин камайишига ҳамда турбина парракларининг тез ишдан чиқишига сабаб бўлади. Республикамизда ва бошқа мамлакатларда юқори қувватли ИЭСларини узоқ йиллар ишлатиш тажрибалари кўрсатишича, уларнинг сув ва буғ билан мулоқатда бўлган ускуналарнинг ишончли ва самарадорли ишлаши сув тайёрлашнинг замонавий рационал усуллари асосида тайёрланган қўшимча сувнинг ва турбина конденсатининг сифатига ҳамда уларни ишлатишда экипулатация меъёрларига, кимёвий назоратни ташкил этишга тўла равишда риоя қилишга боғлиқ. ИЭСларини сифатли сув билан таъминлашнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат: буғ ҳосил қилувчи ва қиздирувчи қувирларда калций, магний бирикмалари, темир оксидлари, ва натрий каби бирикмаларнинг қатламлари ҳосил бўлишини кескин камайтириш, буғ ва сув билан доимо мулоқатда бўлган асосий ва қўшимча ускуналарнинг ҳамда иссиқлик тармоқларининг занглашига йўл қўйилмаслик, уларнинг узоқ муддат ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш, юқори қувватли ИЭСлари турбина куракларида қатламлар ҳосил бўлишига йўл қуймай, унинг камида 5000-6000 соат узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат. ИЭС ва ИЭМларида сув тайёрлаш жараёнида қўйидаги талаблар бажарилиши зарур: Биринчидан, кам иқтисодий ҳаражат сарфлаб, сув ва конденсатни техник экспулатация меъёрлари талаби даражасида тозалаш; Иккинчидан,сув тайёрлаш жараёнида чиқинди сувларнинг тоза сув ҳавзаларига қўшилишига йўл қўймаслик ва бу сувларни ИЭС нинг эҳтиёжи учун қайта ишлатиш; Учунчидан, замонавий ва арзон ускуналардан фойдаланб,сув тайёрлаш қурилмаларининг узлуксиз ва самарадорли ишлашини таъминлашдан иборат. Download 27.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling